Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet1/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ




Оммабоп психология


ЭРНЕСТ ЦВЕТКОВ

ОДАМ ПСИХИКАСИНИНГ
ЯШИРИН ҚАТЛАМЛАРИ

ЁХУД



ЎЗ ТАЪСИР ДОИРАСИНИ ҚАНДАЙ КЕНГАЙТИРИШ МУМКИН
(ПСИХОНЕТИКА)


- менеджерлар
- амалиётчи психологлар
- психотерапевтлар
- коммуникаторлар
учун қисқача кўрсатма
Тошкент – 2019


ЦВЕТКОВ ЭРНЕСТ. Одам психикасининг яширин қатламлари ёхуд ўз таъсир доирасини қандай кенгайтириш мумкин. (Психонетика). /Таржимон: психология фанлари номзоди, доцент Н.А.Соғинов. – Тошкент, 2016. – 93 б.


ЦВЕТКОВ ЭРНЕСТ. Тайные пружины человеческой психики или как расширить сферу своего влияния. (Психонетика). – М., 1993. – 80 с.


Масъул муҳаррир – психология фанлари доктори,
профессор Ғ.Б.Шоумаров


Таржима варианти тақризчиси – психология фанлари доктори,
профессор З.Т.Нишонова







Сўнгги вақтларда ОАВ орқали “Ёшлар китоб ўқимай қўйди!”, “Бугунги авлод олдингиларга қараганда камроқ китоб ўқиятпти”-деган каби мурожаатлар тез-тез янграб турибди. Бу бежиз эмас! Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Дарҳақиқат, аждодлари китоблар яратган ва китобхон бўлган бугунги авлодимизнинг китоб ўқимай қўйиши мумкин эмас. Компьютерлар, уяли алоқа воситалари ва уларга яратилган дастурлар ҳарчанд такомиллашмасин, улар барибир, шу дастурларни яратувчиларнинг ижод маҳсули (хосиласи) доирасидан нари ўта олмайди. Ўқувчи қўлига китоб олиб, уни ўқишга киришар экан, у билан яшайди...
Турон замин фарзандлари азал-азалдан китобхонликлари билан фарқланиб келган. Ўтмишимизда уламолар, мирзолар (ҳозирги замон тили билан айтганда илмли - зиёлилар) нафақат китобхонликлари, балки кўплаб тилларни билишлари билан ҳам ажралиб турганлар. Турк, форс, араб тилларида гапириш, ўқиш, ёзиш улар учун кундалик иш бўлган. Бугунги ёшларимизнинг ҳам ўзбек, рус, инглиз тилларини билишлари хайратланарли ҳол эмас. Ёшларимиз ҳорижий тилларни яхши ўрганиб, уларда яратилган илмий-маънавий манбаларни ўзлаштирсалар ва уларни кундалик хаётимизга тадбиқ қилиб, халқимиз эътиборига хавола этсалар нур устига аъло нур бўлади. Полиготлик халқимиз учун бир қадрият. Лекин, бошқа бир тилни билиш, ҳеч қачон ўз она тили ҳисобига бўлмаслиги керак.
Маълумки, сўнгги ўн йилликларда рўй берган айрим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, у ёки бу тилга эътибор, имлолар ўзгариши туфайли кенг китобхонлар оммасини ташкил қилувчи ҳозирги ёшларимиз эмин-эркин ўқишлари лозим бўлган махсус илмий манбалар доираси бир оз қисқарди. Шу молоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, ушбу мўжазгина рисолани ўзбек тилига ўгириб, айниқса психология илмлари борасида хис этилаётган мавжуд тақчилликни қисман бўлсада бартараф этиш мақсадида кенг китобхонлар эътиборига хавола этишни лозим топдик.
Улардан китобхонлар психология илми амалиётларидан кундалик ҳаётларида фойдаланиш имкониятларига эга бўладилар. Рисола аввало катта ҳаёт йўлига чиққан ёшларимизга, менеджерлар, амалиётчи психологлар, психотерапевтлар, коммуникаторлар, ўз устида мустақил ишлаш ниятида бўлган, фаолияти бевосита одамлар билан ишлашни тақозо қиладиган ходимларга мўлжалланган.

Таҳририй-нашр кенгаши томонидан нашр этишга тавсия этилди, _____ йил _______________даги ___- сонли Баённома.




МУНДАРИЖА




Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling