Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


К И М К И О Д А М Л А Р Б И Л А Н Я Х Ш И И Ш Л А С А


Download 0.57 Mb.
bet8/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

К И М К И О Д А М Л А Р Б И Л А Н Я Х Ш И И Ш Л А С А,
У Б И З Н Е С Д А М У В А Ф Ф А Қ И Я Т Л И И Ш Л А Й Д И.

Уларнинг бирида бу қобилият – туғма равишда берилган совға бўлса, бошқаларида эса – узлуксиз, мунтазам ички иш бўлган. Бироқ, ҳар икки ҳолатда ҳам, у фаол тренинг ва амалиётни талаб қилади. Ушбу қўлланма ҳам айнан шунга мўлжалланган.




I ҚИСМ


АМАЛИЙ ПСИХОАНАЛИЗ


БОШЛАНИШИ


МАНБАЛАРИ. КЕЛИБ ЧИҚИШИ

Коинот чексиз, ақл чекланган, лекин, у ўзининг чекланган-лигига қарамай кўп нарсага улгурган ва маълум даражада маҳо-ратга эришган. Биз у ёки бу ҳодиса чегараларини имкон қадар катта аниқликда белгилаб берилишини хоҳлаймиз, унинг бошланиши ва тугашини аниқлаб олишга интиламиз.


Биз ҳозир сизлар билан шуғулланмоқчи бўлган ишимизнинг якуни йўқ ва кўринмайди ҳам, бироқ бошланиши ва етарлича буюклиги мавжуд. У психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд номи билан боғлиқ. Психоанализнинг яратилиши – шундай фундаментал асос бўлиб қолдики, одамнинг психик олами ҳақидаги барча ҳозирги замон фанлари шу асосда қурилган.
Фрейд ўзининг метапсихологиясини, одамзоднинг нарциссизми (эгоцентрик ўзини-ўзи севиш)га қақшатқич зарба берган учинчи таълимот, деб ҳисоблайди. Биринчиси Коперникнинг Ер Коинот-нинг маркази эмас, балки унинг узоқ бир провинцияси эканлиги ҳақидаги тасдиғи бўлган. Иккинчиси – Дарвиннинг, одам – табиат қироли деб аталувчи энг узоқ жонзотлар билан эмас, балки ўзининг яқин одамсимон биродарлари билан қондош, қариндошлиги ҳақидаги назарияси. Шулардан сўнг, Фрейд, исёнкор инсониятнинг қалтис (нозик) ахлоқига, ўша интеллектуал монстрлар узатганидан сўнг ҳал қилувчи голни уради. Маълум бўлишича, Хомо Сапиенс у қадар Сапиенс эмас экан. Биз, онг ва интеллект, деб атаганларимиз, - инсон психикасидаги энг муҳим жиҳатлардан эмас экан. Балки, мутлақо аксинча – табиатнинг сирли, тутқич бермас кучлари бизнинг хулқимизни белгилаб беради. Бу кучлар чексиз, эришиб бўлмайдиган, бироқ англаб (фаҳмлаб, пайқаб) бўладиган, тушуниш мумкин бўлган – азалий, Онгсизлик оламига тааллуқлидир. Бу ҳолат психоаналитик афоризмларнинг бирида лўнда ва силлиқ шаклда – қуйидагича формулада ифодаланган:



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling