Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Ҳаракат: Аёл узукни йўқотади. Расшифровка (ниманидир айтиб бериш)
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол
Ҳаракат: Аёл узукни йўқотади.
Расшифровка (ниманидир айтиб бериш): Узук эр-хотинлик иттифоқи, вафодорлик, муҳаббат, содиқлик аломати (символи). Изоҳланиши: Аёл эр-хотинлик иттифоқи, вафодорлик, севги, содиқлик символини йўқотади. Савол: Нима учун? Онгсизликнинг жавоби: Чунки, айни ҳолатда, вазиятда, мен буни қабул қилмайман ва мазкур эркакни инкор этаман. Мен бу ҳақда унга тўғридан-тўғри (рўйи-рост) айтишим мумкин эди, бироқ цензура бунга йўл қўймайди. Ўзимнинг эътирозларим ҳақида яна қандай айтишим (билдиришим) мумкин? Шунинг учун эзоп тили-дан фойдаланишга тўғри келади. Стратегия: Ижтимоий мақбул вариантни қидириш ва хатти-ҳаракатни шу орқали амалга ошириш. Кўриниб турибдики, ўзининг барча монополлик ҳолатига қарамай, цензура заифлашиб боради. У асосан Онгсизлик Онгли-ликка ёриб кира олмаслиги ташвишини қилади. Нима бўлибди, шундай экан, демак – онгсизлик онглилик даражасига ёриб кира олмайди. Бироқ бундай ҳолатларда у сингиб киради (билдирмасдан кириб олади) ва биз билан тўғридан-тўғри эмас, балки ҳақиқий эдип тилида гаплаша бошлайди. У ҳар қандай вазиятда, фақат бошқача (атрофдаги) маневрлардан фойдаланган ҳолда ўзини билдириб туради. Биз эътибор бермайдиган, ўша “майда-чуйдалар”, “икр-чикирлар”, “арзимаган нарсалар” – шундай айланиб ўтувчи йўллар ҳисобланади. Агар, Шерлок Холмс изқувар (детектив) эмас, балки психо-аналитик бўлганида, у барибир ўзининг ўша машҳур: “Қадрдоним Ватсон, бизнинг ишимизда майда-чуйдалар бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Бизнинг бутун бошли ишимиз шундай икр-чикирлардан, майда-чуйдалардан иборат ва улар айрим кўриниб турган далил, исботлардан муҳимроқдир” – деган жумласини айтган бўларди. Шунинг учун, аввало, кишилар хулқининг бир қарашда ташқаридан унча аҳамиятсиздек туюлган, сезиларсиз деталларига эътибор қаратишга ўрганинг. Фикран ўзингизга: “Бунинг ортида нима яширинган?” – деган каби саволларни беринг. Бошланишида новдани ортиқча эгиб юборишдан ва латифада айтилган қаҳра-монларга ўхшаб қолишдан қўрқманг. Латифада айтилишича, иккита психоаналитик учрашиб қолибди, улардан бир: “Агар мен унга, “Ассалому алайкум ҳамкасб”-демасдан, “Хайрли тонг”-десам, нима бўлади. Қизиқ, у бунга қандай муносабат билдирар экан?”-деб ўйлабди ва унга “Хайрли тонг”-дебди. Шу ондаёқ, унга жавобан, иккинчи психоаналитик: “Сиз нимани назарда тутаяпсиз?” - деб жавоб берибди. Вақт ўтиши билан сизнинг идрокингиз шуғулланиб, машқ қилиб боради ва хулқингиз табиийлашиб, самимийлашиб боради. Майли, бу тамойил – детерминлашганлик тамойили – сизнинг онг остингизга кириб бораверсин. Бундай билимлардан мунтазам фойдаланиб борар экансиз, сиз атрофингизда бошқалар кўра олмаган нарсаларни кўра оладиган бўлиб борасиз. Бу ишни имкон қадар тезроқ, ҳозироқ бошланг. Ҳаётингиздаги ҳодисаларни эсланг, унда, Сиз: - қандайдир бир тадбир ёки учрашувга кечиккансиз - берган вадангизни унутгансиз, бунда атрофингиздаги елиб-югуришларга, майда-чуйда чалғитадиган ишларга ёки шунчаки ўзингизнинг паришонхотирлигингиз, хотирангизнинг заифлигини баҳона қилгансиз - “Ҳа” дегансиз, лекин “Йўқ”ни қилгансиз ва аксинча - кимнингдир берган совғасини йўқотиб қўйгансиз - тасодифан, кимнингдир майда-чуйда безагини, буюмини ўзлаштириб олгансиз. Эсладингизми? Энди, хотирангизда айнан ўша ҳодисаларни қайта тиклаб кўринг, рўй берган воқеалар сиз билан эмас, балки ўша сиз мулоқотда бўлган ёки бўлаётган одамлар билан рўй берсин. Сизга бутунлай янги олам очилади, сиз кўплаб янги ва қизиқарли тафсилотларнинг шоҳиди бўласиз. Лекин, бунда, ёдингизда (ҳаёлингизда) детерминлашганлик тамойили бўлиш-лигини унутманг. Агар одам: Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling