Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


КЎЧИРИШНИНГ ИЖОБИЙ АЛОМАТЛАРИ


Download 0.57 Mb.
bet13/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

КЎЧИРИШНИНГ ИЖОБИЙ АЛОМАТЛАРИ

- Қизиқувчанликни тўғридан-тўғри ифода этиш.


- “Очиқ” жестлар (имо-ишоралар)нинг устуворлиги (оёқлар ва қўллар кесишмаган (чалиштирилмаган) ва шерик тез-тез ўзининг очиқ кафтини намойиш этади).
- Шеригингиз сизни эътибор билан тинглайди ва беихтиёр сизнинг жестларингизни такрорлайди.
- Шеригингиз ўз вақтида ёки келишилган вақтдан олдинроқ учрашувга келади.
- Шеригингиз сизга пулларни ўз вақтида тўлайди.
- Шеригингиз сизга шахсий эътибор кўрсатади ёки кўрсатмоқчи бўлади.
- Шеригингиз сизга совғалар қилади.
- Шеригингиз сизга ўзи ҳақида, шахсий ҳаётининг у ёки бу онлари ҳақида гапириб беришга, ўз таассуротларини баҳам кўришга мойил.


КЎЧИРИШНИНГ САЛБИЙ АЛОМАТЛАРИ

- Шеригингиз учрашувга кечикади.


- Шеригингиз пулни вақтида эмас, кечиктириб тўлайди.
- Шеригингиз ўз вадаларини бажармайди ёки вақтида бажармайди.
- Сиз билан бўладиган алоқаларнинг самарадорлигига нисбатан шубҳали қарайди.
- “Ёпиқ” жестларни мақул кўради, кўпинча нигоҳини четга олиб қочади.
- Ўз ҳулқини “кутилмаган шароитлар” билан хаспўшлаб учрашувга келмаслиги мумкин.
- Ўзи ҳақида кам гапиради, ўзининг шахсий кечинмалари ва таассуротларини сиз билан баҳам кўришга мойил эмас.

Бу ўринда шерик сўзини қўлланишининг боиси, у универсал тушунчадир ва мулоқот вазиятидан келиб чиққан ҳолда уни сизнинг:



  • Ишдаги шеригингиз

  • Мижозингиз

  • Улфатингиз

  • Интим шеригингиз

  • Бошлиғингиз

  • Ходимингиз

кабилар тарзида тушунишингиз мумкин.
Бу сўздан келгусида биз ҳам шундай фойдаланамиз, бўладиган алоқаларнинг сиз учун долзарблигидан келиб чиққан ҳолда сизларнинг ҳар бирингиз бу сўзга ўз мазмунингизни беришингиз мумкин.
Энди сиз кўчиришнинг динамикасини ва унинг намоён бўлишини биласиз. Олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сизга қачондир ёки ҳозирги вақтда муаммодек туюлган вазиятни янгича нуқтаи назардан кўра оласиз.
Шеригингиз:

  • Кечикканини

  • Бутунлай келмаганини

  • Сизни кутишга мажбур қилганини

  • Ўзининг вадалари ва сизнинг илтимосингизни

  • Пулни ўз вақтида тўламаганини

эсланг.
Бу ҳодисалар юзасидан сиз қандай изоҳларни тахмин қилишингиз мумкин? Бу масала:

  • Шеригингиз учрашувга ўз вақтида етиб келди

  • Пулларни белгиланган муддатда тўлади

  • Илтимосларингизни ўз вақтида бажарди ёки сизнинг хоҳиш истакларингизга бажонидил пешвоз чиқди

  • Сизга совғалар қилди

  • Ўзининг уй телефонини қолдирди

каби вазиятларга ҳам тааллуқли.
Энди, айнан шу хатти-ҳаракатларни хотирангизда қайтадан тиклашга уриниб кўринг. Фақат бу сафар бошқа кишига нисбатан эмас, балки шахсан сизнинг ўзингизга қандай бўлганини эсланг. Шундай қилиб сиз ўзингизнинг кўчиришингизни (переносингизни) ва шеригингизга нисбатан бўлган ўзингизнинг ҳақиқий (самимий) муносабатингизни билиб оласиз. Агар мулоқот вазиятида расмий устуворлик позициясини эгалласангиз (масалан, сиз раҳбар ёки психотерапевт бўлсангиз), унда сизнинг онг ости мақсадларингиз (ниятларингиз), сиз ўзаро муносабатда бўладиган кишига йўнал-тирилган бўлади ва контрперенос деб аташ қабул қилинган ҳолатни ташкил қилади. Табиийки, бу ҳолат ҳам ижобий, ҳам, салбий бўлиши мумкин.
Шеригингизнинг кўчиришини аниқлаш қанчалик муҳим бўлса, ўзингизнинг контр кўчиришингизни аниқлай билиш ҳам шунчалик муҳим. Бу сизнинг мулоқот жараёнингизни сезиларли даражада енгиллаштиради ва сизга қўшимча психологик куч беради.
Бунинг учун эса, яъни ҳар қандай вазиятда ўзингизни етарлича ишончли ва эркин ҳис қилишингиз учун, қуйидаги метатамойиллар алгоритмларини ўзлаштириб олинг:
1. Иш юзасидан бўладиган мулоқот вақтида психоаналитик кузатувчининг ички позициясини эгаллашга ҳаракат қилинг. Бу ролга сингиб кетинг. Шу ролни ўйнанг.
2. Шеригингизга бўлиши эҳтимол (мумкин) бўлган мижоздек қаранг (бу билан сиз уни камситмайсиз ва ерга урмайсиз, ахир поп (руҳоний) ҳам черковга қатновчи ибодатчиларни худди шундай идрок қилади ва бу билан кишилар шахсиятини ҳеч қандай камситмайди).
Бу, Сиз:
- унга нисбатан бўладиган муносабатда тўла назокатлиликни (корректность) намоён қилишингизни;
- кўчириш ва контркўчириш динамикаси ҳақидаги билим-ларингизга асосланган ҳолда, унинг ҳулқини батафсил кузатишингизни;
- ташқи нейтралитетни сақлашингизни;
- у ёки бу трансфер тури учун характерли бўлган аломатларни мунтазам таҳлил қилишингизни
билдиради.
3. Ўз кечинмаларингиз (ҳиссиётларингиз)нинг нозик нюанс-ларини таҳлил қилинг, бу сизга нафақат ўзингизнинг ҳолатингиз (аҳволингиз)ни, балки шеригингизнинг ҳолатини ҳам тушуни-шингизга ёрдам беради. Бу анъана (одат) вақти келиб сизда ҳодисаларнинг “ЎСИ – ўта сезгир идрок қилиш” (“СВЧ – сверх-чувственному восприятию”) қобилиятини шакллантириши мумкин. Бу ҳақда, яъни психик телепатия ҳақида кўплаб психо-аналитиклар ёзганлар. Бу шуни билдирадики, сиз ўз сезгиларингиз туфайли шерикларингизнинг яширин ният-ўйлари, мақсадларини билиб оладиган бўласиз. Ўз ишида юқори натижаларга эришган кўпчилик бизнесменлар, ўзларининг интуитивлиги (сезгирлиги) ҳақида, улар кўпинча ҳис-туйғуга эмас, балки фикр-мулоҳазалар (ақл-фаросат)га асосланган фойдали амаллар эканлигини айтадилар.
Охирги банд устида алоҳида машқ қилинг. “Шу ерда ва кейин” машқлари сизга фурсатни нозик хис қила олишнинг шаклланишига ёрдам беради.
“Ҳозироқ, сиз шу қаторни ўқиётган вақтингиздаёқ, ҳеч нимани ўзгартирмайёқ, ўзингиз қандай ҳолатда, позада турган бўлсанггиз, шу позада қотиб қолинг, ва:

  • Мен айнан ҳозир нимани ҳис қилаяпман?

  • Айнан ҳозир мен нима ҳақида ўйлаяпман?

деган иккита саволга жавоб беринг.
Ўз фикрларингизни, ният-ўйларингизни танқид қилманг ва уларга тўла эркинлик беринг. Сизнинг онгингиз, уларни спонтан оқимининг кўзгудагидек акс этади холос.
Энди ўз позангизни қарама-қарши ҳолатга ўзгартиринг ва:

  • Менинг сезгиларим ўзгардими?

  • Энди мен нимани ҳис қилаяпман?

деган саволларга жавоб беринг”.
Шунга ўхшаш бошқа бир машғулот, фақат унда даб-ду-рустданлик, тўсатданлилик, кутилмаганлик элементларидан фойда-ланилади.
“Соат қўнғироғи (будильник)ни маълум бир вақтга белгилаб қўйинг ва уни кўзингиз тушиши мумкин бўлган жойдан панароққа (узоқроққа) яшириб қўйинг. Агарда сиз у ҳақда бутунлай унутсангиз яна ҳам яхши бўлади. Одатдаги юмушингиз билан машғул бўлишни давом эттираверинг. Қўнғироқ чалиниши билан, у чалинган вақтда қандай ҳолатда бўлсангиз, шу позада қотиб қолинг. Сиз қай даражада енгил тортгансиз ёки зўриққанингиз, сизга қулай ёки ноқулай эканлигини баҳоланг, ўз баданингиз (танангиз)даги зўриққан қисмларни аниқланг. Сўнг ўзингизга:

  • Мен айни вақтда нимани ўйлаяпман?

  • Айни вақтда мен нимани ҳис қилаяпман?

деган саволларни беринг”.
Олинган натижаларни қисқача ёзиб қўйинг.
Бу машқларни икки ҳафта давомида ҳар куни бажаринг. Улар сиз учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди, шунингдек зери-карли ҳам эмас, бундан ташқари уларни ўйин шаклида олиб бориш ҳам мумкин.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling