Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet16/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

АСКЕТИЗМкўпинча шаҳвоний майллар жадаллиги устидан назорат қилиш учун фойдаланилади. Одатда, у мутлақо устунлик кўринишида намойиш этилади.
АФФЕКТНИ ИЗОЛЯЦИЯЛАШ – бу ҳавотирланишни келтириб чиқарадиган қисмни, бошқа (қолган) руҳий жиҳат вазиятларидан ажратиб (бўлиб) олишдир. Мантиқий тафаккур унинг меъёрда ифодаланадиган прототипи бўлиб ҳисобланади.
РЕГРЕССИЯ (инқироз, таназзул, орқага қайтиш)– ривож-ланишнинг анча олдинги даражаларига қайтиш. Яъни, анча оддий, содда ва кўпроқ болаларга (болаликка) хос бўлган намоён бўлиш усулларига қайтишдир. Ҳар бир катта ёшдаги киши ҳатто жуда яхши мослашиб олган бўлса-да, “енгил тортиб олиш” (“спустить пар”) учун вақти-вақти билан ҳимояланишнинг бу усулига қайтиб туради. Одамлар чекадилар, ичадилар, ҳаддан ортиқ овқатланади, ўзидан кетади (ўзини бошқара олмай қолади), тирноқларини тишлайди, бурнини ковлайди, сир-синоатлар (саргузаштлар) ҳақида ўқийди, кинога боради, нарса-буюмларни бузади, мастурбация қилади, сақич чайнайди, машинани тез ва хавфли ҳайдайди, кундузлари ухлайди, орзу қилади, авторитетларга (катталарга) қарши чиқади ва уларга бўйсунади, кўзгу олдида ўзига оро беради, қимор ўйнайди, “аммамнинг бузоғини” (“козла отпушения”ни) қидиради”.
ПАРЧАЛАНИШ, БЎЛИНИШ (БЎЛИНИБ КЕТИШ) (РАСЩЕПЛЕНИЕ) – кишининг ижобий образларни салбий-ларидан ажратишида кузатилади. Қандайдир бир фурсатда шерик анча юқори баҳо олиши, шундан сўнг бирданига сезиларли даражада паст баҳоланиши (камситилиши) ёки аксинча бўлиши мумкин. Бундай субъект, унинг барча дўстлари ва иттифоқчилари унга ҳиёнат қилганлиги ва душманга айланиб қолганлиги ҳақида гапириши, бир оз фурсат ўтганидан сўнг эса тескари мурожаат қилиши, аксинча гапириши мумкин.
ПРОЕКЦИЯКЎЧИРИШ – бу субъекнинг ўзида бўлган (ўзига хос бўлган) сифатлар, ҳиссиёт (кечинма) ёки ният-ўйларини бошқа объектга, одамларга ёки ҳайвонга кўчириши (йўйиши)дир.
“Барча эркаклар ва аёллар фақат битта нарсани хоҳлайдилар”. – (Мен секс ҳақида кўп ўйлайман).
“Ҳеч қачон ҳеч кимга ишониш керак эмас” – (Мен гоҳида кимнидир алдашдан чўчимайман).
ИНТРОЕКЦИЯ – бу бошқа одамларнинг эътиқодлари ва установкаларини ҳеч қандай танқидсиз ўзиники қилиб олишга интилиш ва уларни ўзиники қилиб олиш. Бундай субъект кўпинча ўз номидан эмас, балки жамоа, микросоциум ва ш.к.лар номидан гапиради. У “мен” олмоши ўрнига, одатда “Биз” олмошидан фойдаланади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling