Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


ТРАНСФЕР МУНОСАБАТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ


Download 0.57 Mb.
bet14/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

ТРАНСФЕР МУНОСАБАТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ
(Способы усиления трансферных реакций)

Агар сиз шеригингиз томонидан хулқ реакцияларини фаол-лаштиришни хоҳласангиз, гипнотик индукция ёки нейролингвистик дастурлаштириш каби махсус техникалардан фойдаланишга ошиқ-манг. Сиз трансфер кечинмаларини кучайтириш усулларидан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун сиз қуйидагиларга амал қилишингиз лозим:


- Ташқи сустлик ва нейтралликни сақлаш – бу вазиятда сиз бошқа одам учун гўё “проекция экрани” бўлиб қоласиз.
- Шеригингизнинг шахсий ҳаётига қизиқувчанликни намоён қилинг, унинг ўтмиш тажрибаси, болаликдаги эсталиклари, эътиборли (аҳамиятли) ҳиссий муносабатлари ҳақида хираликча интервью олинг, сўраб суриштираверинг.
- Ўз хулқингизни шундай тарзда қурингки, шеригингиз сизни беихтиёр унга олдинлари маълум бир таъсир кўрсатган киши билан таққосласин (қиёсласин). Бунинг учун сиз, ҳатто ундан, бирон-бир бошқа кишини эслатмаётганлигингиз ҳақи-да ҳам гоҳо сўраб туринг (қўйинг).
- Кўпроқ эшитиш ва камроқ гапиришга ҳаракат қилинг. Бу шундай муҳим тамойиллардан бирики, у “проекция экрани” эффектини максимал даражада намоён қилиш имконини беради.


ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ВА ҲИМОЯ

Ҳаётда биз кўпинча қарама-қаршиликларга (ўзимизники ёки бегонага) дуч келамиз. У онгсизлик (онг ости) кучи бўлиб, шахсни ёки вазиятни ўзгаришига олиб келувчи хатти-ҳаракатларга ҳалақит қилади, у ёки бу нохуш (негатив) сезгиларни (кечинмаларни) жонлаштириб юбориши мумкин.


Қуйидаги мисолни тасаввур қилиб кўринг.
“Сиз ўртоғингиздан хат олдингиз ва бундан хурсанд бўлиб, уни очиб ўқийсиз ва жавоб ёзмоқчи бўласиз. Бироқ шу ўринда, йиғилиб қолган ишларингизнинг кўплиги ёки чарчаганингиз, ёки “эсингиз қурсин, унутиб қўювчанлигингиз” кабиларни баҳона қилиб, бу қарорингизни бошқа сафарга қолдириб, бошқа ишларга чалғиб кетасиз. Бироқ, бари-бир иродангизни жамлаб, сиз ўзингизни бир-икки бет ёзишга мажбур қиласиз, лекин уни жўнатгани конверт бўлмай қолади. Бир ҳафталардан сўнг конверт ҳарид қилга-нингизда, манзилни ёзиш эсингиздан чиқиб қолади, адрес (ман-зил)ни ёзганингиздан сўнг уни жўнатиш эсингиздан чиқиб қолиб, хат яна бир неча кун чўнтагингизда қолиб кетади, нимагадирки ҳеч жойда почта яшигига дуч келавермайсиз. Охир-оқибат сиз ўзингизни жавоб хатингизни жўнатасиз ва енгил тортиб, чуқур нафас оласиз”.
Агар сиз ўз хатти-ҳаракатингиз ва хисларингизни етарлича эътибор билан, синчиклаб ва очиқ ойдин таҳлил қилсангиз, сиз ўша ўзингиз дўстим деб атаётган одамингиз, аслида сизга кўп ҳам ёқавермаслигини тушунасиз. Сиз буни билмайсиз, бироқ онгсиз-лигингиз буни билади ва сизда салбий ҳиссиётлар ёки ташвиш (хавотир)лар тўлқинини юзага келтирмаслик учун қаршилик кўрсатишга интилади.
Биз ҳаётимизда рўй берган кўнгилсиз (ёқимсиз) ҳодисаларни ёқтирмайроқ эслаймиз ёки улар ҳақида бутунлай унутамиз – сиқиб чиқариш жараёни ишлайди, бу ҳам қаршилик кўрсатиш билан асосланади.
Қуйидаги каби оддий эксперимент (тажриба) қилиб кўринг.
“Ўзингиз учун психологик оғриқли (аламли) бўлган ҳодиса ёки вақтни эслаб кўринг, бу балким яқин ўртоғингиз ёки қарин-дошингизнинг ўлими, ёки қаттиқ камситиш, ёки сизни калтаклаш ёки жиноят устида ушлаб олишган вазият бўлиши мумкин.
Бирон-бир воқеа ҳақида гапириш учун, аввало ўша воқеани аниқ эслашга нисбатан қизиқишнинг, унга нисбатан қаршиликнинг йўқлигини белгилаб олинг. Балким, сизда бунга ўхшаш машқларни бажариш зарурати бўлмас, ёки дабдурустдан қандайдир кечиктириб бўлмайдиган ишни эслаб қолишингиз мумкин.
Барча “бегона” фикрларингиз ва шубҳаларингизни қарама-қаршилик сифатида изоҳланг. Қаршиликни енгиш, бартараф этиш учун, кўпинча уларни англашнинг ўзи кифоя.
Ўз қаршилигингизни англаганингиздан сўнг, эслаш борасидаги ишларингизни давом эттиринг. Қаршиликларни деярли моддий ҳис қилишдан ташқари, сиз ўзингизнинг сезиларли даражадаги ички низоларингиз ва ички зўриқишларингиздан холос бўласиз”.
Қаршилик кўрсатиш, ҳудди сиқиб чиқариш каби маълум бир вазифани бажаришини сезиш қийин эмас. Бироқ, бу вазифа фақат шу икки механизм билангина чекланиб қолмайди, улар ўз арсеналида, бизнинг психикамиз фойдаланадиган кўплаб усулларни мужассамлаштиради. Бу усуллар – Эго ҳимоялар – деб номланади. Улар барча одамларда бир хил – универсаль мақсадларни бажаради. Юқорида айтилганидек, нохуш ҳисларни, кечинмаларни жонланишига тўсқинлик қилиш ва хавотирланишнинг пасай-тиришга хизмат қилади.
Бунга қуйида келтирилган қатор ҳолатлар киради:

  • Инкор (рад) этиш (отрицание)

  • Реактив тузилмалар (Реакцияларнинг шаклланиши) (Таъ-сирланиш, ташқи таъсирларга кескин жавоб, жаҳолатпарастлик).

  • Тескари ҳиссиёт (кечинмалар)

  • Босиб юбориш (подавление).

  • Рационализация – рационализация қилиш, оқилона (энг ях-ши) ташкил этиш.

  • Тажовузкор билан идентификация қилиш (тажовузкорга ўхшатиш).

  • Аскетизм (аскетизм, зоҳидлик, таркидунёчилик).

  • Аффектни изоляциялаш.

  • Регрессия (инқироз, таназзул, орқага қайтиш, кейинга кетиш).

  • Расшепление (ёриш, тилиниш, парчаланиш, бўлиниш).

  • Проекция (проекция – нусха, тасвир кўчириш... ).

  • Интроекция (бошқа одамлар қарашлари, мотивлари ва установкаларини идрок қилиш, ўзининг ички оламига қўшиш).

  • Қудратли (ҳар нарсага қодир, Всемогушество) куч, қудратлилик, чексиз кудрат. (Турли диний секталар етакчи-ларининг даволари....).

  • Девальвация.

  • Примитив идеализация (содда, оддий, ибтидоий, жўн, қолоқ).

  • Прожектив идентификация.

  • Перемещение – жойини ўзгартириш.

  • Сублимация.




Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling