Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


ЖУФТЛИ ЎЗАРО ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР


Download 0.57 Mb.
bet22/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

ЖУФТЛИ ЎЗАРО ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР


ЁПИҚ ТУЗИЛМАЛАР
Икки суҳбатдошнинг таналари бир-бирига қарама-қарши турибди. Уларнинг нигоҳлари ҳам бир-бирига қарама-қарши йўналтирилган (қаратилган) – ўзаро қизиқишнинг ифодаланиши, фақат икковигина бўлишни исташ.


ОЧИҚ ТУЗИЛМАЛАР
Иккита суҳбатдош бир-бирига нисбатан, маълум бир бурчак остида гўё, қандайдир макон ҳосил қилиб турибди, бу (бўш) маконга учинчи одам ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз, бемалол сиғиб кетаверади – яна битта ёки бир неча суҳбатдошнинг иштирокига (қўшилишига) йўл қўядиган ҳолат (позиция).


Шерикни суҳбатга қўшиш ёки суҳбатдан чиқариш


Қўшиш: суҳбатдошларнинг ёпиқ позициясига учинчи шерикнинг кириб келиши (тиқилиши)да суҳбатдошлар таналарини бир-бирига нисбатан ва шу кириб келаётган киши танаси томон тегишли бурчакда буриши, кейинги одамни новербал тарзда суҳбатга таклиф (жалб) қилишини билдиради.


Четлаштириш: суҳбатдошларнинг ёпиқ позициясига учинчи шерикнинг (шахснинг) кириб келишида суҳбатдошлар унга томон фақат бошларини бурадилар холос. Бундай ҳолат, учинчи шерикни мазкур суҳбатга жалб қилишни истамаганлигидан далолат беради.


ШАҲВОНИЙ ЖЕСТЛАР – бу кимгадир нисбатан шаҳвоний қизиқишни намоён қилишни, унга нисбатан онгсиз (баъзида эса, тўлиқ англанган) қизиқишни намоён қилишга интилишни билдиради.


ЭРКАК ШАҲВОНИЙ ЖЕСТЛАРИ



  • Қўллар галстукни, ёқани тузатади ёки томоққача чўзилади ёки сочлар тузатилади.

  • Катта бармоқ камарга киритилиб туради.

  • Оёқларнинг учи шаҳвоний қизиқиш уйғотган аёл томонга бурилади (қаратилган бўлади).

  • Шаҳвоний нигоҳ (назар).

  • Қўллар белда (ёнбошда).

  • Эркак киши ўтиргани ёки турганидан қатъий назар оёқлари кенг ёйилган.



АЁЛ ШАҲВОНИЙ ЖЕСТЛАРИ



  • Бошни орқага ташлаш (силкитиш).

  • Сочларни силаш ёки уларга тегиниш (сочлар энг ёрқин шаҳвоний символ ҳисобланади).

  • Билакларни очиш.

  • Оёқлар ёйилган (ўтирган ёки турганча).

  • Оғиз бир оз (енгилгина) очилган ва лаблар намланган).

  • Шаҳвоний нигоҳ (назар).

  • Оёқларнинг чалиштирилиши.

Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, жестлар онгсиз (анг-ланмаган) хатти-ҳаракатларнинг проекцияси (акси, ифодаси, нусхаси) ҳисобланади ва улар шундай онгсиз таъсир ўтказиш (кўрсатиш)га қодир бўлади. Шунинг учун, агар сиз рўпарангизда турган одамга нисбатан бирон-бир (ундай ёки бундай) интилишингизни намоён қилмоқчи бўлсангиз, бунинг учун жестлардан фойдаланишингиз мумкин. Юқоридаги маълумотларни ўзлаштирган бўлсангиз, бу жестлардан энди деярли онгли равишда (англанган ҳолда) фойдаланасиз. Шеригингиз уни керакли тарзда идрок этади ва шунга мувофиқ тарзда муносабат билдиради.


Мисол учун, шаҳвоний жестлар нафақат шаҳвоний қизи-қишларнигина акс этмай, балки ўзингизга нисбатан эътиборни жалб қилиш ва жавобан қизиқишни уйғотиш учун яхши восита бўлиб хизмат қилади. Агар Сиз бу жестларни нозик ва назокат билан қўллай бошласангиз, унда сиз ҳақингизда, сизнинг бундай “ўйлаб қилинган” (“атайин намоён этган”) жозибадорлигингизнинг ҳақиқий сабабидан шубҳаланмаган ҳолда “бу шаҳвоний маг-нетизм”га эга деб гапиришлари мумкин. Бу эса жуда муҳим. Агар сиз ҳатто ўз олдингизга муносиб жинсий шерик топиш вазифасини қўймаган бўлсангизда, мазкур “козыр”дан фойдаланишингиз жуда муҳим, чунки шаҳвоний жозибадорлик ҳамма вақт иш юзасидан бўладиган алоқаларингиз самарадорлигининг ортишини, трансфер муносабатларининг жонланишини ва фаоллашувини таъминлайди.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling