Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўллар бел орқасида
ЁПИҚ ПОЗИЦИЯЛАР2 – психологик ёпиқлик, вазиятдан алоҳида бўлиб олиш анъанасини билдиради. Оёқ ва қўлларнинг чалиштирилиши кўринишида намоён бўлади.
Қўллар. Қўллар кўкракда қовуштирилган, - яширинишга, вазиятдан алоҳида бўлиб олишга интилиш. Салбий муносабат. Кўкракка қовуштирилган қўллар, кафтлар мушт қилиб тугилган – қовуштирилган қўлларнинг кучайтирилган жести. Душманлик муносабатлари. Психологик ҳужум қилиш эҳтимоли. Қовуштирилган қўллар, бармоқлар билакларни қисиб туради (қўлларни қучоқлаб олиш), - вазиятга нисбатан салбий-эзилган муносабат. Қовуштирилган қўллар, бош бармоқнинг ҳолати бўйича, бош бармоқ вертикал юқорига йўналтирилган, - ҳимоя ҳисси (чалиш-тирилган қўллар), ишончлилик (бош бармоқни намойиш этиш). Бир қўл бошқасини тутиб туради – тана бўйича вертикалига борувчи – билак соҳасида, тирсак ёки елкада: чалиштирилган қўлларнинг анча енгил шакли. Қўллар эркин туширилган, лекин биттаси бошқасини қисиб тургандек – эмоционал хотиржамликни сақлаб қолишга интилиш. Одам бир қўли билан жест қилаяпти, гўё енгидаги тугмачани тузатаётгандек, бошқаси билан эса соат боғичини (браслетини) тўғрилаяпти – яширин неврозлик. Одам иккала қўллаб букетини, сумкачасини (аёллар), чой қуйилган чашкани ва ш.к. ушлаб турибди. – ички зўриқишни, неврозни яширишга интилиш. Чатиштирилган бармоқлар, қўллар қовушган – салбий муно-сабат. Пирамида (кафтлар бир-бирига қаратилган, бармоқларнинг учлари туташган) – ишончлилик, нимагадир ишончли муносабатда бўлиш. Қўллар бел орқасида: Бири иккинчисини кафт соҳасида ўраб олган – ўзига ишон-ганлик, ҳукмронлик, устунлик ҳисси. Бир қўл иккинчисининг билагидан ушлаб олган - ўзини-ўзи назорат қилишга интилиш. Бир қўл иккинчи қўлни билагининг юқори зонасидан ушлаб (қучиб) олган – ўзини-ўзи назорат қилишга интилиш, бу интилиш олдинги ҳолатдан кучлироқ ифодаланади. Бош бармоқнинг роли – тажовузкорлик, куч, босим, устунлик ҳиссининг намоён қилиниши. Қўллар чўнтакда, бош бармоқ ташқарига чиқиб турибди – ишонганлик, ўзини ҳаммадан устун қўйиш, ҳужумкор жест. Аёлларда тажовузкорлик, устунлик қилувчи характер. ОЁҚЛАР Чалиштирилган оёқлар (бир оёқнинг устига иккинчи оёқнинг қўйиш жести) – ҳимоя; одамовиликка мойиллик анъанаси. Умуман бундай жест вазиятга боғланган ҳолда изоҳланади. Масалан, узоқ давом этадиган маъруза вақтида тингловчи ўзига қулайроқ бўлиши учун шундай позициядан фойдаланиши мумкин. Америкача “четверка” позицияси (бир оёқнинг тўпиғи иккинчи оёқнинг тиззаси устида ётади) – фаоллик, дадиллик, ўзига ишонганлик. Чалиштирилган оёқлар ва бармоқлар тиззада қовуштирилган – ўзини-ўзи жамлай олиш, одамовилик Тўпиқларнинг кесишгани – ҳимоя, зўриқиш, салбий муно-сабат, неврозлик, қўрқув. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling