Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


II ҚИСМ БИЗ ГАПИРАЁТГАН ВАҚТИМИЗДА, АСЛИДА НИМАЛАРНИ ГАПИРАМИЗ


Download 0.57 Mb.
bet18/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

II ҚИСМ


БИЗ ГАПИРАЁТГАН ВАҚТИМИЗДА, АСЛИДА НИМАЛАРНИ ГАПИРАМИЗ

(ТАНА ВА ИМО-ИШОРАЛАР ТИЛИ)




Психофизиологик параллелизм. Аналогия тамойили

Вольтерга тегишли: “Тил, яна шунинг учун ҳам катта аҳа-миятга эгаки, биз унинг ёрдамида ўз фикрларимизни яширишимиз мумкин” – деган машҳур афоризм мавжуд. Шунга ўхшаш фикрни “дипломатия қироли” Уильям Гладсон ҳам айтган: “Сўз, одамлар унинг ёрдамида бир-бирини алдаши мумкин бўлганлиги учун ўйлаб топилган”.


Деярли ҳар биримиз илк болаликдан бошлаб икки тилда гапирамиз. Улардан бири англанади ва нутқ сифатида қабул қилинади, айни вақтда бошқа, иккинчиси, тўлалигича Онгсизликка тегишли, бизнинг яширин интилишларимиз ва мотивларимизни ифодалашга қодир бўлади. Бу бўлимда, айнан шу иккинчи тил – тана тили ҳақидаги билимларни тўпланган шаклда эгаллашга интиламиз ва бу янги билимлардан самарали фойдаланишга ўрганамиз.
Ақлли кишилар ҳамиша жестларга (имо-ишораларга) катта аҳамият бериб келганлар, у сезиларсиз тарзда, лекин ўта аҳамиятли таъсир кўрсатади деб ҳисоблаганлар. Ҳар бир хатти-ҳаракатни расшифровка қилиш ва шеригимизнинг яширин, ҳатто у уларни биздан астойдил яширган номаларини эркин (бемалол) ўқиш мумкин.
Ҳатто, агар бизнинг астойдил ўйлаб тўқилган, энг усталик билан қилинган ёлғонимизни ҳам, бизнинг беихтиёр амалга оширган жестларимиз (имо-ишораларимиз) сотиб қўяди. Айни вақтда, ҳар бир жестнинг моҳиятини билган ва улардан онгли равишда фойдаланган ҳолда, биз шеригимизнинг онг остига ўзимизнинг ният-ўйларимиз ҳақида сигнал беришимиз ва шу билан унга яширин таъсир кўрсатишимиз мумкин. Бу эса, вазиятга эга бўлишимиз учун, бизга қўшимча (ортиқча) “козырь” беради.
Ҳудди ҳар қандай тилни ўрганиш луғатсиз мумкин бўлма-ганидек, жестлар тилини ўрганиш учун ҳам, энг тушунарли шаклда, қисқача сўзлашув луғатини тузиб олиш зарур деб ҳисоблайман. Унда сиз ўзингиз учун ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмай тегишли маънони топиб оласиз.
Луғат, психологик параллелизм ёки аналогик тамойил асосида тузилган. Унга кўра психик ҳодисалар физик акс этти-рилади ва аксинча – физик (жисмоний) ўзгаришлар ўз ортидан психик ҳаракатларни келтириб чиқаради.
Аналогик тамойил, одам психикасининг нозик нюансларини ва ҳулқини аниқ белгилаш ва квалификация қилиш имкониятини берувчи универсал ва самарали модель ҳисобланади.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling