Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet9/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

ОНГ ЎЙЛАЙДИ (МУЛОҲАЗА ҚИЛАДИ), ОНГСИЗЛИК БОШҚАРАДИ

Бу сирли Онгсизлик ўзида нималарни намоён қилади? (Онг-сизлик атамасининг синоними сифатида ҳозирги замон адабиётида онг ости атамасини ҳам учратиш мумкин).


Онгсизлик – бу бизнинг:

  • Уйқуларимиз

  • Фантазияларимиз

  • Импульсларимиз

  • Истак, қизиқишларимиз

  • Майл, интилишларимиз

  • Тақиқланган хоҳишларимиз

  • Инстинктларимиз

  • Янглиш айтилган сўзларимиз, гапда адашиб кетиш-ларимиз

олами (макони)дир.

Онгсизлик – бу, биз бу ҳақда шубҳаланмасакда, лекин аслида ниманидир ўйлашимиздир.


Биз аслида ўйлаганларимиз, ҳатто ўзимиздан ҳам етти муҳр остида яширинган бўлади.
Психоаналитик усул шу муҳрлардан пломба(тамға)ларни бузиб ташлайди ва бизга инсон шахси сирларининг сирига кириб бори-шимизга имкон беради.
Ҳозирги замон психоанализи ўзининг мақсадига боғлиқ равиш-да даволовчи ва амалийга бўлинади. Биринчисининг вазифаси унинг номланишидан келиб чиқади ва бизга тўлиқ аён. Сиз билан биз учун бевосита қизиқиш уйғотган амалий психоанализ, Фрейд-нинг маданиятга, динга, социологияга оид ишларидан, яъни тадқи-қотчи ижтимоий ҳаётнинг маълум ҳодисаларни илк бор психо-аналитик нуқтаи назардан изоҳлашга (талқин этишга) интилган ишларидан бошланган.
Сизнинг олдингизда анча тор кўламдаги вазифа турибди – Сиз жамиятни қайта қуришингиз шарт эмас, янги динга ҳам асос солмайсиз, янги давлат яратмайсиз. Сизнинг вазифангиз фақат битта ишни қилиш – пул қилиш.
Шунинг учун, биз фақат бошқа одамларга ва ўз-ўзига максимал самарали таъсир кўрсата олиш имконини берадиган психология, одамларнинг ўзаро муносабатлари психологияси ҳақидаги билим-лар билангина кифояланамиз (чекланамиз).
Инсон хулқи детерминлашган ва ҳеч қандай тасоддифларни тан олмаслигидан бошлаймиз. Аслида бир қараганда, бизнинг назари-мизга бутунлай тескари манзара ташланади - бизнинг кундалик ҳаётимиз гўё тасодифларга тўладек туюлади. Тасодифан учратиб қолдим, тасодифан учратмадим, тасодифан унутиб қўйдим, тасоди-фан адашиб бошқа гапни гапириб юбордим ва ш.к. (бу чексиз қаторни давом эттираверишдан маъно йўқ, сиз ўзингиз, ўз ҳаётингизда бунга ўхшаш “тасодифлар”нинг кўпини топишингиз мумкин). Шунга қарамай, муҳим бир ҳолатни эслаб қолиш муҳим:

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling