Қ А Й Т А Ж У М Л А Т У З И Ш
(ПЕРЕФОРМИРОВАНИЕ)
(Қайтадан тузиш, бошқача қилиб тузиш)
Қайтадан тузиш (переформирование) – самарали коммуника-циянинг жуда муҳим жиҳатидир, чунки, саноқли сонияларда вазиятни баҳолашни қарама-қарши томонга ўзгартириб юбориши мумкин.
Қуйидаги икки иборани солиштиринг:
“Кун – бу иккита қора тун орасидаги ёрқин оралиқ холос”.
“Тун – бу икки ёрқин кунлар орасидаги қора тун холос”.
Сиз қандай мисоллар ўйлаб топишингиз мумкин?
Агар, башарти, сиз фойдали шартномани “қўлдан чиқар-сангиз” ва сиз буни қандайдир бир салбийлик деб баҳоласангиз, мазкур вазиятни, сизга янада муҳимроқ ишни амалга ошириш учун қувват (куч) йиғиб олишингиз, сизга берилган имконият, баҳона (омил, сабаб) деб баҳоланг.
Т А Н Л О В С И З Т А Н Л О В
Бу усул кўпинча болаларга нисбатан қўлланилади:
“Сен ҳозир ухлагани кетасанми ёки ўйинчоқларингни йиғиш-тириб қўйганингдан кейинми?”.
Катталарнинг мулоқотида суҳбат мазмуни ва интонацион тузилишга боғлиқ равишда – ҳам қаттиқ, ҳам юмшоқ усулдаги (оҳангдаги, стилдаги) вариантлардан бири сифатида ифода этилади.
“Сиз муаммони ўзингизнинг ёки менинг ҳудудимда муҳокама қилишни хоҳлайсизми?” Бунда савол шундай тарзда тузиладики, унда салбий жавобга йўл қўйилмайди.
Ф А Р А З
(ЭҲТИМОЛ, ТАХМИН, ЎЙ, ГУМОН (ДОПУЩЕНИЕ)
Фараз олдинги усулга яқин, стратегик усулдан иборат. Уни қуйидаги формула кўринишида ифодалаш мумкин:
“ Х – У дан олдин”.
“Хизмат сафарига жўнашдан олдин, сиз бир оз дам олиб олинг”.
“Т А Н Л А Ш Ҳ У Қ У Қ И”
Бу ўринда ҳам ҳудди олдинги усулларда бўлганидек фақат, сизнинг асл ният ўйингиз ёки установкаларингизни ниқоблайдиган танлаш иллюзияси мавжуд холос.
“Сиз бу топшириқни ўзингиз мустақил бажаришингиз ёки ёрдамчи олишингиз мумкин, лекин мен аминманки, сиз уни беками – кўст бажара оласиз”.
Шунинг учун бу усулларни ниқобловчи усуллар сифатида белгилаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |