Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet43/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

И М А Г И Н А Ц И Я

Имагинация тушунчаси ажойиб мутафаккир Я.И.Голосовкерга тегишли. У ҳаёлни, атроф оламга, жисмоний хатти-ҳаракатлар, “моддий” кучлардан кам бўлмаган кучда бевосита таъсир этишга қодир ижодий яратувчи акт сифатида тарифлайди.


Хаёл орқали яратилган ва хаёлдагилар – шунчаки таъсирларни қайд этишгина эмас, балки воқеа-ҳодисаларнинг боришига таъсир этувчи ва ҳатто уларни у ёки бу томонга буриб юборишга қодир реаллик ҳисобланади.
Масалан, “Уруш ва тинчлик” романида князь Андрей Болконский образи адабий персонаж бўлишни бас этиб, мустақил ҳаётга ўтади.
Кишиликнинг имагинатив ижоди – ўзини ўзи рўёбга чиқариш ва ўзини-ўзи мослаштириш учун қудратли ва зарур стимулдир. Бу, Мен заминида (қарида) туғиладиган ва Мен доирасидан ташқарига чиқадиган кучдир. Шунингдек, афсоналар, ўзларининг хусусий ўлчаш тизимига эга бўла туриб, одамга индивидуал кўп ўлчамликда мўлжални олишга ёрдам беради.
Хаёл жараёни ўз-ўзича ҳеч қачон самарасиз ҳисобланмайди, чунки у ҳар қандай ҳолатда из қолдиради. Ҳатто, агар сиз, Манилов каби мавжуд бўлмаган кўприкларни қурсангиз ҳам, бари-бир маконни ўз фантазиянгизнинг реал маҳсулотлари билан тўлди-расиз.
Фантазиялар, ҳудди тушлардек, - онгсизликнинг ижодидир. Онгсизлик эса – бу бизни психикамизнинг атом энергиясидир.


М Е Н Т А Ц И Я

Бу тушунча аҳамиятини кўриб чиқишдан олдин, мен ўзимга бир оз чекинишни лозим топдим.


Ҳар-хил турдаги компромисслар ва ҳийла, найрангларга қодир бизнинг беғам (бепарво) тилимиз, суффикс (сўз ясовчи қўшимча)-ларнинг сероблиги туфайли, бизга, одоб доирасидан чиқмайёқ, кўплаб чиройли неологизм (янги сўз ва ибора)ларни яратишга имкон беради. Шундай саҳий совғалардан бири – суффиксциядир. Модали сўзлар қаторига ўз вақтида киритилса, у яққол (мана мен деб) кўриниб турадиган аниқлик ва айни вақтда кўп аҳамиятлилик тасаввурини юзага келишига ёрдам беради. Бундан ташқари бундай сўзлар ўз моҳиятини йўқотиб бошқа аҳамиятга эга бўлади. Бехудага, уйдирмалар айнан шу қўшимчалар билан тугамайди.
Шундай қилиб – ментация. Менталь – ақлий демакдир. Кенгроқ тушунчаси – ғоявий. Ҳозирги вақтда менталлик ҳақида, айрим индивидлардан то бутун бошли халқнинг менталитети ҳақида гапириш ҳаддан зиёд оммалашиб бормоқда. Уят бўлса-да тан оламан, мен менталлик нима эканлигини яхши тасаввур қила олмасдим. Шахсан мен бу тушунчани фикрлаш олами (жиҳатлари) жараёнини ифода этувчи, лотинчадан келиб чиқадиган мазмуни (илдизи)ни англатадиган атама сифатида тўғридан-тўғри қўллашга мойилман. Бу тушунчани англашга бундай ёндошишда “ментация” сўзи ўзининг соҳта сояларидан маҳрум бўлади ва ўз ўрнини эгаллайди. Бундай ҳолатда у фикрнинг материал субстрат мақомини эгаллашга қодирлиги ва онгнинг идрокни шундай нуқтасида мужассамланишини (концентрациясини) билдиради.
Ҳар қандай фикрни ўзингизча мавҳумлаштириш ва уни макон ва замонда мавжуд бўлган мустақил категория сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шу фикрнинг ўзини қўл узатса етадиган жойда ёки маконнинг исталган жойида тасаввур қилиш мумкин. Масалан – бош устида бир неча метр масофада осилиб тургандек тасаввур қилиш мумкин. Бундай жараённи мен ментация деб белгилайман.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling