Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet46/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

Идрок тамойили

Англаш (тушуниб олиш) формуласи

Визуаль

қараш ГА

“Мен–режиссёр. Кўзларим–камера”.

Аудиаль

эшитиш ГА

“Мен – бастакор. Мен дунё мусиқа-сини тинглайман”.

Кинестетик

ҳис қилиш ГА

“Мен – сенсор тизим. Менинг баданим (танам) ўта сезгир сенсор қабул қилувчи”.

Осмик

ҳид билиш ГА

“Мен парфюмерман. Яхши ёки ёмон ҳидлар бўлмайди. Мен оламни энг сир тутилган (сирли усул) – ҳид бўйича англайман”.

Маза-таъм

ейиш ГА (ғалати эшитилади, ле-кин амалий жи-ҳатдан қулай)

“Мен – дегустатор (ҳид билувчи)ман. Дунёдаги ҳамма нарса ўз мазасига эга ва ҳидларнинг бирортаси ҳам мендан яширина олмайди”.

Жадвалдан кўриниб турибдики, сиз қайси каналда ишламанг, сиз – тадқиқотчи ва яратувчисиз. Бу жараённи биз қўшилиш деб айтамиз. Ахир ҳар биримиз шунга ўхшашларни амалда қўллай бериб, оламнинг нозик материаллари билан ўзаро муносабатларга қўшиламиз.


Қўшилиш доимо сизнинг асосий каналингиз орқали амалга ошади. Навбатдаги қадам – ўзгариш.
Бу шуни билдирадики, сиз ўзингизнинг асосий идрок тизимингизни максималлаштирганингиздан сўнг, эътиборингиз оқимини, навбатдаги, сизнингча асосийдан кейинги, характерли бўлган каналга йўналтирасиз.
Мисол учун, агар сиз визуалист бўлсангиз, сизга кўришдан кейин эшитиш идрокидан (тасаввурларингиздан) фойдаланишингиз маъқулдек туюлади ва ўз фильмингизга “овоз бера” бошлайсиз. Ундан кейин кинестетик каналга ўтасиз.
Одамларнинг аксарият қисми кўпроқ ирдок этишнинг учта тизими – визуаль, аудиаль, кенестетикдан фойдаланар экан, биз ҳам шу учта каналга асосий эътиборимизни қаратамиз.
Ҳатто, агар кузги ўрмон сизни хираларча тақиб қилаверса, демак сиз кинестетиксиз. Чунки ҳид билиш каби (маза-таъм ҳам) ўз моҳиятига кўра тери-туюш (телесний) ҳисси ҳисобланади. Шунинг учун биз кинестетик (тана-мускул) йўналишини, ҳид билиш йўналишини ва маза таъмни битта – сенсор ёки сенсор-кинестетик типга умумлаштиришимиз мумкин.
Шундай қилиб ўзгариш амалиётида биз қуйидаги вариант-ларни (маъқул кўрилган қўшимча каналлар кетма-кетлигига боғлиқ равишда) кўрамиз.
Асосий визуал йўналишда:
В – А – СК
В – СК – А, бунда В – визуалист, А – аудиалист, СК – сенсор.

Асосий аудиаль йўналишда:


А – В – СК
А – СК – В.
Асосий сенсор (сенсор-кинестетик) йўналишда:
СК – В – А
СК – А – В.
Бу вариантларни диққат билан ўрганинг ва ўзингиз учун энг кўп мос келадиганини аниқланг. Шу билан бирга сиз ўзингизнинг сенсор – динамик типингизни аниқлаб оласиз. Сенсор динамик тип, сиз асосий каналдан қайси каналга осон кўчишингиз билан аниқланади. Яъни у икки тизимнинг дуал (мувофиқ) равишда, биз бирон-бир муҳим қийинчиликсиз навбатдаги типологияга ўтамиз:

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling