Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ранглар Сезгилар
С И Н Е С Т Е З И Я
Сиз чақнашни ўзлаштириб олганингиздан сўнг, сизга ўзингизда синестезик идрокни ишлаб чиқиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Чунки идрокнинг бундай чақнаши ўз моҳиятига кўра синестезия шаклини ифода этади. Шунга қарамай, бу элемент билан ишлашда махсус (ўзига хос) малакаларни ўзлаштиришингиз зарур. Энг содда вариантлардан бошлаймиз. Еттита жуда ёрқин ва жадал (кучли) бўялган картон ёки қоғоз варағини олинг, бу варақларнинг ҳар бири ранглар спектрининг биттадан рангига бўялган бўлсин. Сиз мос равишда: қизил, тўқ сариқ (апелсин ранг), сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк, бинафша ранглар тўпламига эга бўласиз. Шундан сўнг ўз эътиборингизни ҳар бир ранг устида жамланг, уни ўзингизга сингдиринг ва шу билан бирга сезгиларингизда қандай ўзгаришлар рўй бераётганини белгиланг. Олинган натижаларни мос равишда қуйидаги жадвалга киритинг (жадвалда қайд этинг).
Шу тарзда сиз визуал – кинестетик ассоциацияга эга бўласиз. Бу ўринда, таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур ҳолатда бутун жараён ҳаёлнинг ўйини ҳисобига содир бўлмайди, балки ўзининг физиологик асосига эга бўлади. Бу асосни – далилни ўз вақтида машҳур Макс Люшер, ўзининг ранглар психологияси бўйича фундаментал асарида баён этган. Шунга қарамай сизда ўзингизнинг субъектив ассоциациянгиз юзага келади ва сиз ҳеч қандай вазиятда, ўзингизнинг маълумотларингиздан фарқ қиладиган стандартларга ориентация қилишга интилманг. Нимаики қилган бўлсангиз сиз дунё бўйича жамоатчилик фикрини ривожлантириш учун эмас, балки ўзингиз учун қиласиз. Сиз шу қадамни ташлаганингиздан сўнг, жараёнларнинг кетма-кетлигини алмаштиринг. Энди ўз сезгиларингизни жамланг (тўпланг) ва рангли ассоциацияларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилинг. Масалан, иссиқликни ҳис қилар экансиз, унга ранг беришга (бўянишга) имкон беринг. Олдингига ўхшаш жадвал тузинг ва сиз кинесто-визуаль ассоциацияга эга бўласиз. Шуни ёдда тутингки, кинестетика ҳам ҳид билиш ва маза-таъм сезгиларини назарда тутади. (Менинг мижозларимдан бири, тўқ-қизил рангга қараган вақтида, жуда кўп сўлак ажралишини ҳис қилган). Бошқача айтганда, биз бу ўринда визуаль-сенсор ва сенсор-визуаль ассоцияция ҳақида гапиришимиз мумкин. Энди, олдингига ўхшатиб, визуаль-аудиаль ва аудиаль қаторларни тузиб чиқинг. Бунинг учун сизга ўз маневрларингизни бир оз ўзгартиришингизга, соддалаштиришингизга тўғри келади. Рангларнинг спектрал кетма-кетлигини ўзгартирмайёқ, уларга параллел мусиқий гаммани тузинг: Қизил - До Тўқ сариқ - Ре Сариқ - Ми Яшил - Фа Ҳаво ранг - Соль Кўк - Ля Бинафша ранг - Си Ассоциациянинг бу шакли билан ишлашда мусиқий асбоб ёки магнитофоннинг бўлиши мақсадга мувофиқ. Унга сиз овозларни (товушларни) ёки ҳеч бўлмаганда ўзингизнинг мусиқий қобилия-тингизни ёзиб олишингиз мумкин бўлиши керак. Агар уларнинг сизда борлиги тўлиқ кафолатланса, албатта. Ҳар бир нотани тинглар экансиз, унга параллел рангга эътиборингизни жадал мужассамлаштиринг. Бу ишни то, овоз сизнинг иродавий зўр беришингизсиз, ўз-ўзидан ранглана (бўяла) бошлагунча давом этинг ва аксинча, сиз яратган ранг, бўёқ, бемалол, эркин табиий ва хаёлнинг кичкина бўлсада зўриқишисиз товуш чиқара бошлайди. Энди ўз малакаларингизни идрокнинг ягона актига бирлаш-тиринг ва сиз кенг кўламли визуал – сенсор – аудиаль ассоциацияга ёки кенг кўламли синестезияга эга бўласиз. Бу ҳолатда ҳажм тушунчаси, маконий ориентация билан ўхшашлигига кўра тузилган. Унда бир ёки икки ўлчамли нисбат узунлик (йўналишли) ёки текистлик тузилиши ҳақида гапириш имконини беради. Айни вақтда уч ўлчамли тузилма ҳажмий сифатга тааллуқли бўлади. Агар биз, битта сенсор канал битта психологик ўлчамни ташкил қилишига келишиб олсак, унда шартли равишда идрок даражасини маконни ўлчаш тизими билан солиштириш мумкин. Бир канал устуворлик қилган идрок – 1-ўлчамли – узунлик (йўналишли). Икки каналда бир вақтдаги ва ассоциатив идрок – 2-ўлчамли – текистлик синестезиядир. Уч каналдаги бир вақтдаги ва ассоциатив идрок – 3-ўлчамли – ҳажм синестезиядир. Бу таққослашлар қанчалик табиий ёки ўйлаб чиқилганлигини муҳокама қилишдан узоқман-у, лекин амалий жиҳатдан улар анча қулай. Синестетик идрок соҳасидаги ишларимизни якунлаймиз: 1 – қадам: Визуаль – сенсор ассоциация 2 – қадам: Сенсор – визуаль ассоциация 3 – қадам: Визуаль – аудиаль ассоциация 4 – қадам: Аудиаль – визуаль ассоциация 5 – қадам: Интеграция ва ҳажмли синестезия. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling