Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Киришиб кетиш – Бошдан Кечириш – Ҳамижодкорлик – ижод (яратиш)


Download 0.57 Mb.
bet50/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

Киришиб кетиш – Бошдан Кечириш – Ҳамижодкорлик – ижод (яратиш).


В – живание – Пере – живание – Со – творчество – Творчество.


С И Г Н А Л Т И З И М Л А Р И

Биз олдинги бўлимларда шуғулланганларимиз, маълум дара-жада 1- ва 2-сигналлар тизими иштирокини талаб қилади. Шунинг учун, бу ерда асосий эътиборни биопсихик трансформацияга ва имагоэнергетикага – яъни 3-сигналлар тизими тасарруфидаги субстанцияларга қаратамиз.


Яна бир бор эслатиб ўтаман, бизнинг тренингларни телепатик тажрибалар билан алмаштириб (чалкаштириб) юбориш нотўғри. Биз мутлақо бошқа мақсадларга эришиш учун мутлақо бошқача механизмлардан фойдаланамиз.
Иш жуфт бўлиб ишлашни тақозо этади, лекин сизда шундай жуфт (шерик) бўлмаса ёки сиз ҳеч қандай жуфтликни истамасангиз, унда индивидуал вариантлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Шерик (жуфт) билан ўзаро муносабатда бўлиш вариантини кўриб чиқамиз. Сизлардан бирингиз оддий образларни тайёрлайсиз, масалан: тош, дарахт, олов, тоғлар, ўрмон ва иккинчингизга бу образларни қисқа ҳикоялар шаклида, фақат баён этишда феъллар ва сифатлардан фойдаланмаслик шарти билан ифода эта бошлайсиз. Бизда гўё қуйидагига ўхшаш парча юзага келиши мумкин: “Сиз ўрмондасиз. Атрофингизда дарахтлар, қушлар, чакалакзор, буталар. Ёнингизда сўқмоқ. Дарахтлар қобиқларида мохлар”. Иккинчи шерик, бу образларга эътиборини жамлаб, у ўзи ҳис қила бошлаган кечинмаларини, сезгиларини ўзича белгилаб боради ва уларни изчил қайд қилади. Шундан сўнг роллар алмашинади. Образларни идрок этишда организмингизда рўй берган ўзгаришларни диққат билан белгилаб боринг. Бу машқни ўзлаштириб (ўрганиб) бўлганингиздан сўнг, навбатдаги, ундан у қадар фарқ қилмайдиган, лекин шунга қарамай бир оз мураккаброқ даражадаги машққа ўтинг. Шакл бир оз модификация қилинсада (мувофиқлаш-тирилсада) мазмун олдингидек қолаверади. Образларни тайёр-лаётган одам, улар ҳақида шеригига айтмайди, фақат бошланадиган вақтни белгилайди ва унга эътиборни жамлаш учун шартли сигналларни беради холос. Айни фурсатда бошқа иштирокчи, унинг организми ўйнаётган сезгилар оқимидан (гаммасидан) имкон қадар кўпроқ нюансларни илғаб қолишга интилиб, ўзини-ўзи кузатишга киришади. Айни фурсатда юзага келган барча хоҳиш-истаклар, импульслар, интилишлар, эмоцияларга жиддий эътибор қаратилиши ва ҳеч нима эътибордан четда қолиб кетмаслиги керак. Натижаларингизни ҳар гал қуйида берилган ўзаро нисбатлар жадвалига виждонан (адолатли) қайд этиб боринг. Бу жадвал, яъни: ОБРАЗ – СЕЗГИЛАР сизга олдиндан таниш.
Бир бирингизга ёқишга интилишдан ва олинган натижаларни бузиб кўрсатишдан ўзингизни тийинг. Тренингнинг бошланишида, юмшоқ гапирганда, сизнинг ўхшатишларингиз бир-бирига мос келмаётгандек туюлиши мумкин. Мисол учун, сизлардан бирингиз образ сифатида оловни танлаган бўлсангиз, бошқангиз эса айни ўринда ларзага келтирувчи титроқни ҳис этсангиз, бу умуман сизлар муваффақиятсизликка учрадингиз дегани эмас. Шундай-лигича жадвалга ёзинг.



ОБРАЗ

СЕЗГИ

Олов

Титроқ. Совуқ.

Сиз шуғулланаётган ишда (юмушда, машғулотда) муваф-фақиятсизлик бўлиши мумкин эмаслигини ёдда тутинг. Бизнинг организмимиз энг пародоксал (мантиққа зид) йўлларга қодир. Сиз етарлича ҳажмдаги вақтга ва материалга эга бўлганингиздан сўнг, сиз эришган натижаларни солиштириш ва ўрганиш зарурати юзага келади. Мана шу ерда сизга олдинлари яширин бўлган қонуниятлар албатта очилади. Энг муҳими бизнинг организмимиз кўпроқ маънили муносабат билдиришлигини тушунишдир. Тажрибангиз ортиб бориши билан сиз ҳар бир одамнинг имагоэнергетик муносабатларининг индивидуал тизимини фарқлай борасиз. Ахир, агар яхшилаб ўйлаб кўрилса, унда ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай ҳайратланадиган жойи йўқ. Дарҳақиқат олов бир одамни иситса, бошқа одамда совуқдан қалтираш ҳиссини юзага келтиради.
Индивидуал вариант худди гуруҳли ва жуфтли вариант-лардагидек яроқли (мақбул). Агар сиз ўзингизни мулоқот учун қулай номзод сифатида қабул қилсангиз, унда ишга қуйидаги тарзда киришинг. Бир неча ўнлаб бўялган, лекин анча оддий (яхшиси одамлар тасвирланмаган ва бирон бир сюжетга ишора қилинмаган) суратларни олинг. Булар журналлардан қирқиб олинган рангли қирқмалар ёки этикеткалар, открыткалар, умуман нима бўлса ҳам бўлаверади, - фақат уларнинг мазмуни оддий, содда ва бир-иккитадан ортиқ объект тасвирланмаган бўлса бас. Тахминан ўн беш дақиқалар давомида суратларни диққат билан ўрганинг, унга синггиб кетинг, уларни ютиб юборинг, шу билан бирга ўзингизда нима содир бўлаётганига эътиборингизни қаратинг, ўз натижаларингизни ёзинг. Биттасидан бошланг. Шундан сўнг аста-секинлик билан ҳар куни уларнинг миқдорини ошириб боринг. Барча ишларни бажариш учун тахминан бир ҳафта атрофида вақт кетади. Бу давр, имагоэнергетикани ўзлаштириб олиш ва ўзингизнинг учинчи сигналлар тизимингизни фаол-лаштиришингиз учун кифоя қилади.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling