Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


Download 0.57 Mb.
bet51/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

И М А Г И Н А Ц И Я

Сиз психик синтезнинг олдинги усулларини ишлаб чиққан ва ўзлаштириб олганингиздан сўнг, сиз - имагинацияни бир неча дақиқада, - ҳатто мен шу қаторларни ёзгунимча кетган вақтдан тезроқ ўзлаштириб оласиз.


Имагинация психик тренингнинг энг нозик элементларидан бири бўлсада, лекин сиз уни, шу саҳифа якунигача, уни қандай эркинликда ўқиётган бўлсангиз, шунчалик осонлик билан ўзлаш-тириб оласиз. Чунки, у ўзингиз, ҳаёлан яратган атроф-оламин-гиздаги образларнинг жорий қилишни ва “моддийлаштириш” (“материализация”) эканлигини эсланг. Бирон-бир образни яратинг. Нима ва қандай образ бўлса ҳам. Ҳозироқ яратинг. Ўзингиз учун англанган ҳолда: “Мен – ёзувчиман. Мен образлар яратаман”,-деган каби формула танлаб олинг. Уни имкон қадар ёрқин визуал-лаштиринг ва унга уч ўлчамли моҳият беринг (уч ўлчамлилик беринг). Ундан сўнг... уни каллангиздан чиқариб юборинг. Майли у ўзича яшайверсин. Сиз уни яратдингиз, унга мавжудлик бердингиз, энди эркинлик (озодлик) ҳам беринг.
Болаларни кузатинг – улар имагинациянинг ҳақиқий уста-ларидир. Улар ўз оламини ўз персонажлари билан тўлдириб оладилар ва орасида яшайдилар. Болалар оламни биз катталарга қараганда (лекин катта бўлмай туриб) анча самарали ўзлаш-тирадилар.
Бироқ, таассурот (хаёлот) ўйини ва имагинация ўртасидаги нозик тафовутнинг мавжудлигига эътибор беринг. Бу тафовут онг даражасида амалга ошади. Биринчи ҳолатда сизнинг фантазиянгиз маҳсули (шарпа, кўланка, фантом, хаёлдаги кўриниш)лигича қолади. Иккинчи ҳолатда – хаёлотда яратилган, тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳаётга эга бўлади. Агар, сиз истасангиз ўзингиз яратган персонажингиз билан хаёлан (фикран) мулоқот қилишингиз ва ҳатто ундан ўзингизни қизиқтирган маълумотларни олишингиз мумкин. Бунда ҳеч қандай, нариги дунёдаги (томондаги)лик, ирреаллик, мистиклик йўқ. Бунда бор гап шундаки, ҳар қандай спонтан, беихтиёр юзага келган образ бу бизнинг онг остимиз фаолияти натижасидир. Ахир, агар машҳур Фрейдни эсласангиз: “Уйқу – бу онгсизлик (онг ости) салтанатидир”, бунга осонгина амин бўласиз. Бошқа томондан қараганда, уйқу – бу образлар салта-натидир. Шунга қарамай, рўй бераётганлар қанчалик нореал бўлмасин, сиз ҳис қилаётган кечинмалар энг реалдир. Бу дегани, туш кўришнинг (тушдагиларнинг) “нореаллиги” фақат қўштирноқ ичидагина шундай ҳисобланади. Аслида эса – бу ўша ҳақиқий реалликнинг реалидир, унга нисбатан ножиддий муносабатда бўлиш, ҳеч бўлмаганда жиддий эмас. Бошқача айтганда, уйқуни имагинация салтанати деб аташ мумкин ёки Голосовкер тили билан айтганда – Имагинатив Абсолют деб айтиш мумкин.
Энди ўзимизнинг маълумотларимизга қайтамиз. Маълумки, унинг асосий манбаси онг остида бўлади. Бу маълумотлардан икки усул билан фойдаланиш мумкин. Биринчиси туш кўришлар (тушлар) билан ишлашдан иборат. Туш кўриш вақтида символ-ларнинг дешифровкаси амалга ошади ва бунда психиканинг анча чуқур қисмлари сизга бермоқчи бўлган маълумотларнинг яширин маънолари (мазмуни)ни илғаб олиш (топиш) амалга ошади. Иккинчиси онг ости билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга интилишда амалга оширилади. Бунинг учун биз турли хил гипнотик усулларга ёки трансга тушишнинг бошқа усулларига мурожаат қиламиз. Лекин, мумтоз ёндашувларнинг афзал-ликларини камситмаган ҳолда, бизга буни янада юмшоқроқ усулда (бунда қаршилик минимал бўлади) – образ билан алоқага киришиш орқали онг ости билан алоқага киришиш – усулида қилишга ҳеч нима ҳалақит бермайди. Ҳар қандай ҳолатда бундай йўл менга мутлақо мантиқийдек туюлади ва бу амалиётда ҳам ўз исботини топган.
Шундай қилиб, сизнинг имагинатингиз билан фикран мулоқотингиз, готик роман учун эҳтимолий сюжет бўла олмайди. Жуда бўлмаганда, буларнинг барини ўйиндек идрок этишингизга ҳеч нима ҳалақит қилмайди. Лекин, ҳатто сиз бундай жараённи ўйин сифатида англасангиз ҳам, бари-бир натижаларни кузатинг. Улар сизга панд бермайди.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling