С Е Н С О Р К А Н А Л Л А Р
Сиз ўзингизнинг асосий идрок этиш каналингизни аниқлаб олдингиз. Бу сизга унинг фаолиятини кучайтиришингиз имконини беради.
Биринчи машқни бажарамиз. Сиз ҳозир шу қаторни ўқиётган вақтингизда, қаерда турган (ўтирган) бўлсангиз, ўша жойда, ўша ҳолатда ва ўша вазиятда бир неча дақиқага чалғингда, ўзингизнинг асосий сенсор каналингиздан фойдаланган ҳолда, атрофингиздаги шароитни эътибор билан ўрганишни бошланг. Агар сиз визуал типга мансуб бўлсангиз, унда ҳар бир детални гўё, ҳаракати секинлаштирилган кинокамерадек буюмма-буюм (предметма-предмет) бирма-бир синчиклаб қараб чиқинг. Ўзингизни гўё: “Менинг кўзларим – камера” – деб тасаввур қилинг. Назарингизга нима тушса, шуларнинг барчасини батафсил қайд этиб боринг. Янги муносабатларни, нисбатларни кутилмаган ракурсларни илғанг. Объектларни микроскопияланг, уларнинг “тебранишини” ҳар бир майда-чуйдасигача пайқашга интилинг. Сиз ўзингизни, гўё макондаги ҳаёт ҳақида фильм олаётган режиссёр деб ўйланг. Бундай тренингдан бир оз вақт ўтганидан сўнг, сиз оламнинг оддий нигоҳлардан пуҳталик билан яширинган томонларини беихтиёр кўра оладиган бўласиз. Сизга сеҳрли воқелик (магик воқелик) очилади, сиз нарса – ҳодисаларнинг сирли қирраларини илғай оладиган ва нозик ўзгаришларни ҳам қайд эта оладиган бўлиб борасиз. Сизда уларни ҳис қилиш қобилияти шаклланади.
Бундай баёнлар билан ўралашиб қолмаслик учун – қандайдир бир жилов (ричаг) умумлаштирилган алгоритмни шакллантирамиз. Ундан фойдаланган ҳолда сиз реаллик билан ишлашнинг таклиф этилган усулини (методини) осон ўзлаштириб оласиз. Қуйидаги схема сизга ишчи восита бўлиб хизмат қилади.
Психик фаолликнинг умумий шакли – фаол иштирок этиш.
Идрок этиш тамойили - га қўшимчаси билан ишлаш (яъни... га кириш).
Do'stlaringiz bilan baham: |