Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг


М А К О Н Н И Н Г П О Р Т Л А Ш И


Download 0.57 Mb.
bet44/54
Sana28.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1237073
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ

М А К О Н Н И Н Г П О Р Т Л А Ш И

Агар сиз ўрмон сўқмоғидан, қалин ўсимликлар орасидан узоқ юриб, тўсатдан очиқ, кенг ёрқин далага чиқиб қолсангиз, мутлақо кутилмаган ҳолда сиз билан нимадир (қандайдир) фонтастик ҳолат рўй беради ва сиз беихтиёр “Алиса мўжизалар майдонида”ни эсга оласиз. Қандайдир фурсатга сизда ирреаллик сезгиси юзага келади – гўё олам чайқалиб кетгану, бир оз кўчиб, ўзининг кўп сонли ўлчамларидан бирини сал очгандек бўлади. Сиз билан содир бўлган ҳолат, шундай ҳолатки уни рассомлар “маконнинг портлаши” деб атайдилар. Бу кутилмаганда истиқболларнинг ўзгаришидир. Бу ўринда портлаш тушунчаси аниқ ва ўринлидир, чунки, сизнинг онгизгизда ҳам портлаш рўй беради. Бу портлаш сизни Сатори ҳолатига тушириб қўяди. Сатори – фикрнинг (онгнинг) ойдин-лашуви ҳолати, одатдаги, кундалик чегара ва бир қолипдаги (сийқаси чиққан)ликдан ташқарига чиқади. Бундай ҳолатда уйғотилган (қўзғатилган) интуиция шахс қаридан очиб чиқади ва сизнинг борлиғингизни тўлдиради.


Бундай вазиятга сиз фақат ўрмондагина дуч келмаслигингиз мумкин. Масалан, эски шаҳарнинг тор, эгри-бугри кўчаларида айланиб юрганингизда, сиз гўё сирли бир лабиринтга тушиб қолгандек ҳис қиласиз ва тўсатдан марказий майдонга чиқиб қолсангиз, сиз зудликда рўй берган (оний) потрлашни ва онгингиздаги қандайдир яшин тезлигидаги ҳаракатни ҳис қиласиз.
У ҳолатда ҳам, бунисида ҳам сиз бир истиқболдан бошқасига ўтиб қоласиз.


А М А Л И Ё Т (П Р А К Т И К У М):

Биз психосенсор синтез тизимини аниқловчи тушунча билан танишганимиздан сўнг, уларнинг асосий бандларини фарқлаб оламиз ва шу билан кейинчалик уларнинг ҳар бирини амалий ўзлаштириб борамиз.


Шундай қилиб, биз психик фаолликни қатор компонентларга тақсимлаш мумкин бўлган яхлит тузилишига бўлдик. Бу компонентлар:

  1. Сенсор каналлар: Визуаль, Аудиаль, Кинестетик, Осмик, Маза-таъм.

  2. Синестезия.

  3. Сенсорлаштириш.

  4. Сигнал тизимлари.

  5. Имагинация.

  6. Ментация.

  7. Маконнинг портлаши.

Бу бандларнинг ҳар бирини қайта ишлаб чиқар эканмиз (ўзлаштирар эканмиз), биз ўзимизни, кейинчалик ва шу билан бирга ўз ихтиёримизга фаолиятни юқори энергетик зўриқиш даражасида амалга оширишга қодир қудратли аппаратга эга бўламиз.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling