Оммабоп психология эрнест цветков одам психикасининг
А Н А Л О Г Л И Б Е Л Г И Л А Ш
Download 0.57 Mb.
|
Цветков кирил 16. 2019 ИЮНЬ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЁРЛИҚ – САВОЛЛАР (
- Н О М И Н А Л Л А Ш Т И Р И Ш
А Н А Л О Г Л И Б Е Л Г И Л А Ш
(Ўхшашлигига кўра белгилаш. (Аналоговое обозначение). Ўхшашлигига кўра белгилаш – вербал воситаларни новербал мустаҳкамлашдир. У сиз алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлаган муҳим аҳамиятли маълумотни ифодаловчи имо-ишора (жест) ёки интонацияни ўзгартириш бўлиши мумкин. Қандай ҳолатлигидан қатъий назар, сиз шу тарзда, суҳбатдошингиз эътиборини, ўзингиз айтмоқчи бўлган маълумотнинг энг муҳим жиҳатига қаратасиз (жамлайсиз). Агар сиз унга мустаҳкамлаш функциясини берсангиз, ўхшашлигига кўра белгилаш лангар бўлишга қодир. ЁРЛИҚ – САВОЛЛАР (ВОПРОСЫ – ЯРЛЫКИ) “Тўғри эмасми?”, “Шундай эмасми?” каби саволлар сизнинг нутқингизни янада ишончлироқ қилади ва ўзининг юмшоқ (майин) ва мулойимлиги билан эътироз билдиришга йўл қўймайдиган тасдиқларни ёпиб (яшириб) туради. Улар гипнотик хусусиятга эга бўлиш билан бирга, онгга шундай таъсир кўрсатадики, оқибатда кейингиси танқидий идрок қилишда ҳушёрликни пасайтиради. Самара кучлироқ бўлиши учун олдин ёрлиқ-саволларни, инкор этиб бўлмайдиган, келишмаслик мумкин бўлмаган трюизмлар билан бир қаторга қўйинг. Аста-секинлик билан, кейинчалик, сиз шеригингиз эътироз билдириши, тортишувли муносабат билдириши эҳтимол бўлган таклифларга ўтганингизда, унинг онги (ўзининг инерционлиги туфайли) уларга рози бўлади. Н О М И Н А Л Л А Ш Т И Р И Ш (Номинал – номинал, белгиланган, ўзига, устига ёзиб қўйилган) Бу муайян мазмундан холи, умумлаштирилган белгилаш. Унда мазмун феъл шаклидан отга ўтади. Масалан, қуйидагича гапириш мумкин: “Сиз тушунасиз...” Уни қуйидагича ифодалаш мумкин: “Сиз (вақти келиб) тушуниб оласиз”. Иккинчи ҳолат номинализацияга мисол бўлади. Номиналлаштириш англангандек кўринади-ю, лекин ҳеч нимани билдирмайди. Бироқ, агар сиз, кимнингдир онгсизлиги у ёки бу хатти-ҳаракатни бажаришини истасангиз, ундан фойда-ланинг. Юқоридаги икки гапни (иборани) яна бир бор солиштириб кўринг ва сиз номинализациялаштириш механизмини тушуниб оласиз. Сиз “Сиз тушунасиз...” деган вақтингизда, шеригингиз, у аслида нимани тушуниши лозимлиги ҳақида сиздан таклиф кутади. Шунинг учун бундай ҳолатларда сиз, келишмаслик ҳам мумкин бўлган муайян (конкрет) маълумотни беришингиз керак. Агар сиз “Сиз тушуниб оласиз”-десангиз, унда шеригингизнинг онгсизлиги, бу жумлани (иборани) ўз мазмуни (контексти) билан тўлдиради ва у сиздан ҳеч қандай қўшимча тушунчалар талаб қилмайди. Сиз ҳозиргина, кучли таъсир кўрсатишга қодир жуда самарали гипнотик усул билан танишдингиз. Уларнинг қиммати шундаки, улардан гипноз ҳақида биронта ҳам гап бўлмаган, оддий, табиий суҳбат жараёнида қўлланилади. Улар сизнинг хулқингиз тўқима-ларига шу қадар назокат ва нозиклик билан жойлаштирилганки, ҳатто сезиб ҳам бўлмайди. Улардан фойдаланишни бошланг ва сиз тезда уларнинг қанчалик самарали эканлигига амин бўласиз. Бу техникаларнинг барчаси йирик коммуникаторлар томонидан яратилган ва ишлаб чиқилган, уларнинг бутун фусункорлиги шундаки, улар ишлайди (иш беради). Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling