Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet11/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ЯШАГИНГ КЕЛАР

Қирларида гуллола мушки амбарга тўлиб


Эгачи бўй қизларнинг қадди қоматин кўриб
Жажжи ўғил қизларнинг камолларини кўриб
Яшагинг келар боғу бўстоларини кўриб

Қолмади бирон кўнгил қулфини очмаганлар


Мухаббат кўчасида меҳрини сочмаганлар
Вафоларга эргашиб ёрини қучмаганлар
Яшагинг келар қадди қомадларини кўриб

Даври даврон азалдан мерос қолган бизгача


Меҳри оқибат беринг барно ўғил қизгача
Қувочлар кирсин энди маюс шахло кўзгача
Яшагинг келар ёнган ёноқларини кўриб

Орзу ҳаваслар тўлиб рўёларга етсинлар


Истиқлоли мустаҳкам қўлларга гул тутсинлар
Осмонлари мусаффо кўриб шукур этсинлар
Яшагинг келар шундай замонларини кўриб
2017 й


УХЛАБ ҚОЛАСИЗ


Умур дафтаридан пол очганда дил
Хўрсиниб сўзлади бир куйган кўнгил:
Бахтлидир ул кимса-ой юзли ёри-
Бағрида бўлса-ю оқшоми бир йил.
Умар ҲАЙЁМ

Висол онлариниг завқига шошиб


Турли карашмалар нозлар қиласиз
Қайноқ юзларингни юзларга босиб
Оғушида сармас ухлаб қоласиз

Сарбаланд бошларни ошиқ мажнун тол


Соясида хаёл суриб қоласиз
Мкхаббат торини черганда беҳол
Ошиқлар висолин куйга соласиз

Майсазор қўнидан гуллолаларни


Сарасин излатиб топиб оласиз
Табиат қўйнидан сокин пайтларни
Кўзлатиб манзилин сўраб қоласиз

Қўшчинор остида салқин жойларни


Ҳар баҳор шошилинч эсга соласиз
Қоронғу тунларда висол онларни
Хуш кўриб кўксида ухлаб қоласиз

Омонлари қумсар ёшлик чоғларни


Ширин хаёллардан толиб қоласиз
Ёноқлар кулгучга тўлган онларни
Хуш кўриб қаламни қўлга оласиз
2017 й

ЕТМИШ ЙИЛ

Етмиш йил қаҳратон қорли қировли


Кунларни ўтказдик ҳаёт бошидан
Жавзойи саратон қайноқ оловли
Тунларни ўтказдик синаб қошидан

Етмиш йил гуллардан қўрғонлар қуриб


Олмалар терардик аввал бошидан
Япроқлар гуллаган чоғларни кўриб
Замонлар ўтарди ҳориб рошидан

Етмишта оҳорли кўйлаклар йиртиб


Шукурлар айтардик берган ошига
Елкада залворли юкларни ортиб
Ҳаёт қайнар эди бирга қошига

Етмиш йил тўппини осмога отиб


Қўшиқлар айтардик махсун пайтлардан
Шундай дорил Омон куларга етиб
Ғазаллар ўқирдик ширин байтлардан

Етмиш йил деганда орзулар тўлиб


Назимлар битардик хумор дардлардан
Мозийдан сўз очиб хотирлар бўлиб
Битиклар битардик кекса пайтлардан
2017 й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling