Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet7/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ТОШҚУДУҚНИНГ БЎЙИДА

Ҳар куни татоватла сатил илиб қўлида


Давоми келишилган қишлоғимнинг тўйида
Баҳоналарни топиб учраб қудуқ бўйида
Чор атрофи озода гўзал хиёбонида
Бош қудуқнинг бўйида тош қудуқнинг қўйнида

Ёзнинг саратонию қишнинг қаҳратонида


Ишнинг қайноқ тонгию шомнинг кечки онида
Мухаббатнинг жилоси тобланарди ёнида
Тўқнашарди нигоҳлар меҳр қайноқ қонида
Бош қудуқнинг бўйида тош қудуқнинг қўйнида

Ҳар сафар эришардик чиқиб қудуқ сайлига


Ғишт пачинлар терилган юрар ҳар ким майлига
Қовғадан сув чиқарди Худонинг чин зайлига
Атрофида сепардик шабнам ўпар хайрига
Бош қудуқнинг бўйида тош қудуқнинг қўйнида

Мармар тошдан обхона сув тўлиб турар ёна


Сатилнинг жарангидан ҳамма бўлар ҳайрона
Ўйноқлаб пастга тушар диллар бўлар мастона
Учрашардик пинхона ҳар дақиқа дурдона
Бош қудуқнинг бўйида тош қудуқнинг қўйнида
2017 й


НОЗИНИ КЎР НОЗИНИ

Бизни бировлардан не камимз бор,


Эй жуфти ҳалолим не ғамимиз бор,
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор”
М.ЮСУФ

Кетдик баланд тоғларга


Ўтиб сайилгоҳларга
Олма териб боғларга
Десанг сўраб розини
Нозини кўр нозини
Келди баҳор фасиллар
Кийиб адрас асиллар
Териб суман ёсунлар
Кутсанг илаб розини
Нозини кўр нозини
Қошлардан усма оқиб
Кўзларга сурма ёқиб
Баланд пардада боқиб
Олсанг тилаб розини
Нозини кўр нозини
Безаб адир сойларни
Кишнатиб от тойларни
Кутиб ўроқ ойларни
Олсанг силаб розини
Нозини кўр нозини
Юриб майда қадамда
Куйдириб ноз аламда
Сузиб қошу қаламда
Изга солиб розини
Нозини кўр нозини
2017 й


УНИТМАСАНГ БАС

“Одамлар унутсалар сизу бизни,
Ўғил қора қилса ота юзини,
Она қарғаб урса бадном қизини,
Бу қандай дунё бу,бу қандай дунё.”
Маруф ЖАЛИЛ.

Майли унит бўлай халқимга


Амал қилиб ўтай нақлимга
Яшаб ўтсам кириб ақлимга
Бир кун келиб унитмасаг бас
Биров шерик қилмас ошига
Туриб кетар борсам қошига
Кўнгил истар ёр ёнбошига
Ўзга ёрга кўз тикмасанг бас
Анҳорингдан оғриниб оқсам
Тўшагимдан тикилиб боқсам
Бировлар ҳужрасида ётсам
Эсдан чиқиб унитмасанг бас
Майли девона денглар бир дам
Бировлардан яшасам ҳам кам
Кўзларимдан кетмас бўлса нам
Унит бўлдим унитмасанг бас
Майли кўчаларда тунай ман
Турли миш-мишлардан тонай ман
Бировлар меҳридан қонай ман
Куни келиб унитмасанг бас
Оқшом тонглар тезда отмасин
Қуёш мағрур кулиб ботмасин
Ширин тушлар кириб ётмасин
Эсга олиб унитмасан бас
Сен учун сарғайди гул юзим
Сен учун аталган бу сўзим
Сенсиз яшаб ўтдим бир ўзим
Кетиб мени унитмасанг бас
Майли қоним қотсин танамда
Ўтсам ўтай ҳажри санамда
Тинмай ёзай ишқу аламда
Мени унитмасанг бас мени
2017 й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling