Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


Download 243.03 Kb.
bet6/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ШУНДАЙЛАР ҲАМ БОР

Шундай инсонлар бор елкасин тутиб


Меҳир кўрсатади қалб қуёшига
Шундай инсонлар бор суяниб ўтиб
Бошпана топади ёлғиз бошига

Шундай инсонлар бор остона ҳатлаб


Бировнинг шанига тил тегдирмаган
Бори бисотини бировга хатлаб
Онасиз болага чўп тегдирмаган

Шундай инсонлар бор эски тўнини


Ҳатто давишга ҳам раво кўрмаган
Бировлардан олган нони тузини
Қайтариш режасин ўйлаб кўрмаган

Шундай инсонлар бор ўз соясини


Бошпана деб алқир яқин дўстига
Туғушгандай кўрим ҳамсоясини
Кибир тутиб юрмас ҳасад қастига

Шундай инсонлар бор билагин тутиб


Бир умир ташнадир ёстиқдошига
Аланга олдирган жанжални ютиб
Ҳаёти мазмунли қалб қуёшига

Шундай инсонлар бор келажагини


Паноҳига яшар мастонасига
Шундай инсонлар бор волидасини
Кафтига тутади парвонасига
2017 й


ДУНЁНИ ТЕБРАТАДИ

Қишлоғим кўчалари сув сепилган ойнадай


Жилғалари анҳори тўлиб оқор сойлардай
Қозонда қайнар емиш илик мойли шиннидай
Ўтганлар ҳавас қилар кўзин узолмас нечун
Қуёшдан олдин турган келинчаклар бор учун

Сурмадан тўйган қошлар пардозлари келишган


Мушки анбар таратиб қоматлари тўлишган
Ҳалинчаклар осилиб аллалари ярашган
Нури дийдаларини ҳавас қилмймиз нечун
Қуёшдан олдин турган Шаҳнозалар бор учун

Сарамжону саришта қуёш кўзин очганда


Уфиқ қизариб кетар тандир ҳидин сочганда
Бир коса қаймоқ ширмой зилол чойлар ичганда
Дорил Омон кунлардан мйғрур топмаймиз нечун
Қуёшдан олдин турган мастоналар бор учун

Бир қўли бешик билан дунёни тебратади


Эшикдан эшикгача ер юзин қаратади
Илим фон оламига ифорин таратади
Шундай жононалар бор достон қилмаймиз нечун
Қуёшдан олдин турган ҳамхоналар бор учун

Ҳар соҳа ардоғида аёлларсиз ўтмайди


Тадбиркорлик бобида келинларга етмайди
Бундай замон ўзидан ўзи пайдо бўлмайди
Шундай парвоналар бор ҳавс қилмаймиз нечун
Қуёшдан олдин турган нозанинлар бор учун
2017 й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling