Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


ФЕМЕРЛАР Ж. ТЎҚИН ВА Р.УЛУҒБЕККА


Download 243.03 Kb.
bet5/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

ФЕМЕРЛАР


Ж. ТЎҚИН ВА Р.УЛУҒБЕККА

Ҳур замоннинг етук тадбиркорлари


Чорводор пиллакор буғдойкорлари
Хар ишда пешқадам савлатдорлари
Чўл қувиб ҳосилдор ерлар очтирдинг

Дунёнинг энг поки гўзали сизлар
Давлатнинг ишонган қўллари сизлар
Ҳазрати деҳқоннинг тимсоли сизлар
Кечаси тим-тиклай тонглар оттирдинг

Қаҳратонда чилла сувини тараб


Саратонда ҳосил чўғига қараб
Келаси йил сара уриғин яраб
Гармиселдан юзга тирноқ торттирдинг

Хаёлинг минг бирта жонга қаралган


Бир қўлинг саховат учун яралган
Бунёдкорлик бобида меҳринг таралган
Руҳлар қанот боғлаб обрўй орттирдинг
2017 й

ТОПДИК

Биз ҳаёт шамини бўлурмиз ёқмоқ


Лек тақдир аланга бергай бир жаҳон...
Гёте
Ки даври вронга етиб
Юз раж ила маъно топдик
Қушнинг тушуғидан бир дон
Каби биз парвоз топдик
Қабоҳатга юз ўгириб
Разолат эшигин ёпдик
Ҳаёт шанига югириб
Инсондан ибрат топдик
Искандару доролардан
Қолган латифалар топдик
Олиму уламолардан
Фозилу фузалолар топдик
Яхшилар ошин ашаб
Дорил Омон кунлар топдик
Доноларни ёшин яшаб
Ҳаётдан маънолар топдик
Туф у нопок хирслардан биз
Оқибат алвидо топдик
Кибру ҳавога чўкиб тиз
Ки фисқу фасотлар топдик
2017й

ОНАИ ЗОРЛАР БОР УЧУН


Эркалаб севдик севилиб


Севги садоқат бор учун
Таъзимда бўлдик эгилиб
Онаизорлар бор учун
Бу жаҳонда неки топдик
Меҳри гиёлар бор учун
Ғанимларга эшик ёпдик
Аҳду вафолар бор учун
Ардоқда бўлдик то абад
Хизматда ёрлар бор учун
Жисму жонингдан ҳам обод
Лабзи ҳалоллар бор учун
Кўксин тутиб оғринмаган
Нури дийдалар бор учун
Тунлари ором олмаган
Келин аёллар бор учун
Яшагисин келар қучидб
Парвона ёрлар бор учун
Тилларда йурдилар кўчиб
Хурсанд аялар бор учун
2017 й


АФСУС

Китобимни эшитиб кулганлар бўлди афсус


Бир маъно тополмасдан юрганлар бўлди афсус
Товба деб ёқа тутиб,турганлари бор афсус
Аъламин ичга ютиб куйганлари бор афсус

Ҳар кўрганда табриклаб гул бергани бор махсус


Тегишли жойин топиб қўл тутгани бор махсус
Завқланиб қувончидан, ҳол сўргани бор махсус
Ўтганлар ёди бор деб, дил тутгани бор махсус

Бировлардан эшитиб ишонмаслар бор афсус


Варақлаб ўқиб кўриб тушунмаслар бор афсус
Камчилигин охтариб ётолмаслар бор афсус
Муалифга елкасин тутолмаслар бор афсус

Хатоларин текшириб тинмаслари бор афсус


Нималарни эслатиб иллатлари бор афсус
Қилмишидан қонмаслар қайтмаслари бор афсус
Афсуслардан тонмаслар афсуслари бор афсус
2017 й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling