Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди


й САДАҚАТДА СОДИҚЛАР


Download 243.03 Kb.
bet9/36
Sana08.02.2023
Hajmi243.03 Kb.
#1176622
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
2017 йшеър

2017 й


САДАҚАТДА СОДИҚЛАР

Ким кирмаган бўй ўнсаккиз ёшига


Не кунлари кечмас йигит бошига
Пардоз талаб этмас кўзу қошига
Масту мастоналар бўлиб ётганлар

Мардлик қиличини илб бўйнига


Ханжар солиб ёв ўйлаган ўйнига
Қалқон бўлиб кутган ёрнинг қўйнига
Эрам бўстонига Омон ётганлар

Қасирлар солдириб ёрнинг номига


Ҳайкаллар ўрнатиб баланд пойига
Учмас ҳавойи хаёллар хомига
Қигитга хос савдо талаб этганлар

Юрагин шамидан йўлин ёритиб


Ғараз кўзлар ниятини форитиб
Порлоқ келажак йўлини бойитиб
Садоқатда содиқ бўлиб ўтганлар
2017 й


ОНАМНИНГ ДУОЛАРИ

Етмиш йил яшадик топмадик завол


Асради онамнинг дур дуолари
Айтинг азизларим сизга бир савол
Онам ё отамнинг бу дуолари

Қайтара олдикми оқ сутин оқлаб


Бошимиз силаган пур маънолари
Ҳечдан кўра кечки бир ойда йўқлаб
Руҳлари келтирган нур дуолари

Берилиб ўтдикми шухратга шонга


Асради бобомнинг ҳар дуолари
Кўз тикиб ўтдикми маблағ нишонга
Асради элимнинг зар дуолари

Дерларки отанинг қарғишлари ўқ


Асрасин халқимнинг бор дуолари
Онанинг қарғиши эса мисли чўғ
Омонни асрасин халқ дуолари

Шукроналар айтиб кўкарган бу эл


Дунёга таралган чин дуолари
Балога аралаш кеганда ҳам сел
Асрасин кўпларни зар дуолари.
2017 й


БИР ГАПИМ БОР

Бир гапим бор санамга манзили қайда бўлса


Оғриқ олдику дилим табиби қайда турса
Сарғайди ранги-рўйим малҳами қайда сурса
Арзи додимни дўстлар ул санамга етказинг

Ҳар куни тушларимга кириб салом айтарди


Ёнимда бир зум турмай гул сайлига қайтарди
Юрагим тугунини ёздирмай койитарди
Арзи ҳолимни дўстлар шул санамга етказинг

Эҳтибор бемай ўтир махлиё бўлиб гулга


Ҳаёти мазмунли шўх ўхшаб кетар булбулга
Чаманзорда ошёни суяниб бир сунбулга
Арзи боримни дўстлар гулсанамга етказинг

Изладим оҳулардан кўларим хира тортди


Эргашдим ошиқларга аламим тоза ортди
Сўраб водий воҳадан билмам не дея вотти
Арзи ноламни дўслар ҳур санамга ерказинг

Ўн саккиздан ошгандик ёш навқирон чоғларда


Гулларга ошиқ эдик тун кунимиз боғларимда
Оёғимиз ерда банд хаёл баланд тоғларда
Бир гапим бор санамга ҳовва шунга етказинг
2017 й



Download 243.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling