Қон организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. Қоннинг вазифалари


Download 47.66 Kb.
bet1/3
Sana14.11.2023
Hajmi47.66 Kb.
#1773355
  1   2   3
Bog'liq
Қон ва лимфа


Қон ва лимфа

Қон организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. Қоннинг вазифалари.



  1. Ташиш.

  1. Нафас олишда иштирок этиш – кислород ва карбонатни ташийди.

  2. Озиқлантириш – қонга сўрилади, озиқ моддаларни ташийди.

  3. Айириш – зарарли моддаларни чиқариш.

  4. Гуморал – қондаги гормонларни ва биологик актив моддаларни ташийди.

  1. Ҳимоя – Т ва В лимфоцитлар амалга оширадиган иммунитет жараёнини назарда тутилади. Организмни гуморал ва ҳужайравий имунитетни таъминлаш.

  2. Гомеостатик – организм ички муҳитини доимийлигини таъминлаш.

  3. Гемокоагуляция – қонни ивишини таъминлайди.

Қоннинг гистологик таркиби.

  1. Шаклли элементлар. ( эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар)

  2. Қон плазмаси.

60-65% қон плазмаси, 40-45% шаклли элементлар ташкил қилади. Шу нисбатга гемотокрит кўрсаткич дейилади.
Қон плазмаси: 90-93% сув, 7-10%- қуруқ модда ташкил қилади. Қуруқ модданинг 7% ини оқсиллар ( альбумин-4%, глобулин-1-3%, фибриногенлар -0,2-0,4%), 3% органик ва неорганик моддалар ташкил қилади.
Эритроцитлар – қизил қон таначалари, шакли икки томонлама ботиқ, диск шаклида бўлади, буларга дискоцитлар дейилади. Дискоцитлар нормада, соғлом одам қонида – 80% ни ташкил қилади, қолган 20% ни шакли ҳар хил бўлган эритроцитлар ташкил этади. Шарсимон – сфероцитлар, тиканаксимон – эхиноцитлар, гумбазсимон – стоматоцитлар дейилади. Бу жараёнга 80/20 физиологик пойкилоцитоз дейилади. Агар шу кўрсаткич ўзгарса, патологик пойкилоцитоз дейилади.
Эритроцитларнинг ўлчамлари: ўртача диаметри 7,1 -7,9 микронгача бўлади, нормоцитлар дейилади, ва қонда 75% ни нормоцитлардан ташкил топган бўлади. Қолган 25% ни диаметри 6 мкм дан кичик – микроцитлар, 8 мкм дан катта - макроцитлар дейилади. Шундай кўрсаткичлар физиологик анизоцитоз дейилади. Айрим қон касалликларида бу кўрсаткичлар фоизи ўзгаради. Макро ва микроцитларнинг кўпайиб кетиши, патологик анизоцитоз дейилади.
Эритроцитларнинг таркиби: 60% сув, 40% қуруқ модда. Қуруқ модданинг 95% ни гемоглобин таш қилади. 15 га яқин гемоглобиннинг турлари бор. Шундан гемоглобин А (adult), гемоглобин ( fetus – эмбрионал). Эритроцитлар 90-120 кун яшайди. Нормада гемоглобин 130-160 бўлади.
Лейкоцитлар. Оқ қон таначалари, асосий вазифаси – ҳимоя. Лейкоцитлар 2 турга бўлинади.

  1. Гранулоцитлар ( цитоплазмасида махсус доначалар бор).

  2. Агранулоцитлар.

Гранулоцитлар гуруҳига киради.

  1. Базофиласосли бўёқлар билан сиёҳ рангга бўялади.

  2. Эозинофил – (кислотали)

  3. Нейтрофиллар –(ҳам асосли, ҳам кислотали бўёқлар билан бўялади).

Агранулоцитлар.

  1. Лимфоцитлар

  2. Моноцитлар.


Download 47.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling