Қон организмнинг ички муҳит тўқимаси ҳисобланади. Қоннинг вазифалари


Download 47.66 Kb.
bet2/3
Sana14.11.2023
Hajmi47.66 Kb.
#1773355
1   2   3
Bog'liq
Қон ва лимфа

Базофил лейкоцитлар – кичик лейкоцитлар бўлиб, уларнинг цитоплазмасида асосли бўёқлар билан бўялади. Доначалари 3 хил моддани тутади: (гепарин, гистамин ва серотонин). Базофил лейкоцитлар органимда яллиғланиш реакциясида иштирок этади ва қонда лейкоцитларнинг умумий миқдорини 0,5 -1 % ни ташкил қилади. Энг кам миқдордаги лейкоцитлар ҳисобланади.
Эозинофиллар – бу лейкоцитлар 2-5% ни ташқил қилади. Цитоплазмасидаги доначалари қизил рангга бўялади. Эозинофил лейкоцитлар организмдаги аллергик жараёнларни амалга оширади, яъни бронхиал астма, аллергик бронхит, ҳар хил аллергик тери касалликларида, гижжа касалликларида, эозинофиллар миқдори кўпайиб кетади. Нормада 2-5 % ни ташкил қилади.
Нейтрофил – энг кўп лейкоцитлар ҳисобланади. Қонда 65-70%ни ташкил этади. Нейтрофил лейкоцитлар цитоплазмада доначалар ҳам асосли, ҳам кислота билан бўялади. Нейтрофил лейкоцитларнинг қонда 3 хили тури учрайди.

  1. Ёш нейтрофиллар

  2. Тайёқча ядроли нейтрофиллар

  3. Етилган ёки сегмент ядроли нейтрофиллар

60-65 % сегмент ядроли нейтрофиллар ташкил қилади. Нейтрофил лейкоцитларнинг ядросида XX хромосома билан боғлиқ бўлган танача бўлади, бу Барр таначаси дейилади. Фақат аёллар қонида учрайди. Цитоплазманинг ички юзасида, узилаётган томчи ёки барабан тайёқчаси шаклида бўлган танача Барр таначаси дейилади. Суд. Экспертизада керак бўлади. Нейтрофиллар вазифаси фагоцитоз хусусиятига эга, микрофаглар дейилади.
Лимфоцитлар. 20-35% ни ташкил этади. Ядро типидаги ҳужайралар дейилади. Ҳужайранинг кўпроқ қисмини ядро ташкил қилади. Қонда Т ва В лимфоцитлар учрайди. Тимусда етилгани учун Т лимфоцитлар дейилади, қонда ҳужайравий имунитет учун маъсул бўлган лимфоцитлар ҳисобланади. В лимфоцитлар эса қизил суяк кўмигида етилади ва организмда гуморал имунитетни бошқаради. Т лимфоцит ёт заррачаларни армия бўлиб курашиб, имунитетни амалга оширса, В лимфоцитлар ёт заррачага қарши антигенга қарши, антитело ишлаб чиқариб организмни ҳимоя қилади.
Моноцитлар.
Энг йирик лейкоцитлар. Уларнинг ўртача диаметри 2-15 микронгача бўлади. Йирик ҳужайра ловиясимон бўлади, периферик қонга тушганда, жуда кам вақтда бўлади ва дарҳол бириктирувчи тўқимага ўтиб кетади, макрофаг ҳужайрага айланади. Фагоцитоз, яъни ҳимоя вазифасини бажаради.

Download 47.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling