Тромбоцитлар – қон пластинкалари.
Тромбоцитлар 4,5-5 микронгача бўлади. Тромбоцитлар гемоцитопоэз жараёнида етилиш ва шаклланиш вақтида, улар йирик ҳужайралардан, яъни мегакариоцитлардан ҳосил бўлади ва қонга чиқишда суяк кўмигида улар бўлиниб қон пластинкалари кўринишида чиқади. Бу ҳужайраларда ядро бўлмайди, лекин ядрони ўрнини босадиган донадор қисм бор, глануромер дейилади ва унинг тиниқ қисми гиаломер дейилади.
Гемограмма
Эритроцитлар:
Аёлларда – 3,7-4,9 мл.литрда.
Эркакларда -3,9-5,5 мл.л.
Тромбоцитлар – 200-400 минг литрда.
Лейкоцитлар – 3,8 - 9,0 минг литрда.
Лейкоцитлар классификацияси:
Нейтрофиллар 65 - 75%
А) ёш нейтрофиллар 0 – 0,5%
Б) таёқча ядроли 3 – 5%
В) сегмент ядроли 60 -65%
2. Эозинофиллар 1 – 5%
3. Базофиллар 0,5 -1,0%.
Лимфоцитлар 20- 35%
Моноцитлар 6 – 8%
Лейкоцитар формуланинг ўзгариши. Кўпинча нейтрофил ва лимфоцитларда ўзгариш кузатилади. 2 та физиологик кесишма бор.
Чақалоқларда: нейтрофиллар 65-75%, лимфоцитлар 20-35%.
4 чи суткада – 1чи физиологик кесишма: нейтрофиллар- 45%, лимфоцитлар -45%.
2 ёшларда: нейтрофиллар -25%, лимфоцитлар -65%.
4 ёшарларда – 2 чи физиологик кесишма: нейтрофиллар -45%, лимфоцитлар -45%.
14-17 ёшларда: нейтрофиллар 65-75%, лимфоцитлар 20-35% бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |