Поездларни қабул қилиш.
2.9. Станцияга келадиган поездларни кутиб олиш.
2.9.1. Станция навбатчилари (парк навбатчилари ва йўл навбатчилари) томонидан кириб келаётган поездларни кутиб олиш:
Марказий ва Шимолий парк станция навбатчилари, Марказий ва Шимолий парк ДСППлари поездларни кутиб олмайди.
Марказий ва Шимолий паркда вагон назоратчилари барча тоқ ва жуфт поездларни йўлнинг икки томонида кутиб олишади.
Вокзал навбатчиси йўловчи ва шахарлараро йўловчи поездларни вокзал перронида иккинчи йўлни олдида ва Марказий паркнинг 101-йўлда шаҳарлараро йўловчи поездни перронда кутиб олади.
III – Бўлим.
Манёвр ишларини ташкиллаштириш
3.1. Манёвр ишларини ким бошқаради:
Станциядаги барча манёвр локомотивлари ишини станция диспетчери мувофиқлаштиради.
Станция диспетчери билан ўзаро келишган холда Шимолий парк станция навбатчиси кўрсатмаси билан Шимолий ва Транзит парки йўлларини локомотивлар банд этади.
Станция диспетчери билан ўзаро келишган холда Марказий парк станция навбатчиси кўрсатмаси билан Транзит (тоқ томонида), Наманган ва Марказий парк йўлларини локомотивлар банд этади.
Саралаш паркида манёвр ишларини тепача навбатчиси (ДСПГ) бошқаради, Саралаш паркининг тоқ томонида эса Шимолий парк (20-пост) ДСППси тепача навбатчиси ва поезд тузувчи билан келишган холда.
Манёвр ишларини бажарувчи локомотив харакатини фақат поезд тузувчи бошқаради.
3.2. Манёвр локомотивларининг хизмат ҳудудининг махсуслашуви:
Do'stlaringiz bilan baham: |