Онтология-борлиқ фалсафаси


Download 0.62 Mb.
bet5/5
Sana05.05.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1427317
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 Онтология, гноциология ва онг фалсафасимавзу borliq(1)

ИНТУНТИВ БИЛИШ

  • Интуитив билиш ҳеч бир бевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасиз бирор янги тасаввур ёки фикрнинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир.
  • Интуитив билиш одатда, киши бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида муайян тасаввур ва билимларга эга, унинг фикри маълум муаммо ёки масалани ечишга йўналтирилган асносида рўй беради. Фанда узоқ давр интуитив билишнинг механизми маълум бўлмай келгани сабабли у ҳақида ҳар хил қараш, ёндашувлар пайдо бўлди.

ҒОЙИБОНА БИЛИШ

  • Ғойибона билишда киши узоқ масофадан содир бўлган ёки бўладиган воқеани билади, ҳис қилади, бу ҳодиса қандай содир бўлиши унга аён бўлади. Кишилар бирор ишнинг натижаси ҳақида олдиндан: «шундай бўлиши керак, бунга мен қатъий ишонаман», «оёғим тортмовди», «негадир кўнглим ғаш» каби мулоҳазаларни айтишади.
  • Лекин ғойибона билишнинг механизми ҳозирча фанга маълум эмас. Кўпинча ғойибона билиш илоҳийлаштирилиб, бу фақат азиз-авлиё, алоҳида кишиларга хос, деб қаралмоқда.

Гносиологияда билишнинг қуйдагича 2 тури ажратилади; Хиссий билиш ва ақлий билиш.

  • Ҳиссий билиш – инсон билишининг дастлабки босқичи. Мияда предмет-ҳодисаларнинг ташқи томон, белгилари акс этиб, сигнал ва ҳиссий образлари ҳосил бўлади. У ҳис қилиш, сезги, идрок ва тасаввур каби шаклларда содир бўлади.

Ақлий билиш

  • Ақлий билиш эса инсон билишнинг юқори босқичи, унда ҳиссий билиш орқали олинган факт ва маълумотлар тафаккурда қайта ишлаш натижасида, борлиқдаги предмет-ҳодисаларнинг фикрий белги, символ ва образлари яратилади. Ўзгача айтганда, предмет-ҳодисаларнинг моҳияти билинади. Ақлий билишнинг тафаккур ҳосил қилган шакллари: ҳукм, тушунча, хулоса чиқариш.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling