Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида
-модда. Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси
Download 76.55 Kb.
|
Қонун лойиҳаси
28-модда. Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари давлат ва жамият муҳофазасида ҳисобланади ҳамда уларнинг муносиб турмуш кечириши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Ушбу Қонун татбиқ этиладиган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари таркибига қуйидаги шахслар киради: эри (хотини); вояга етмаган фарзандлари; ота-онаси; ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган ўн саккиз ёшдан ошган фарзандлари; таълим муассасаларида таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган йигирма уч ёшгача бўлган фарзандлари; қарамоғидаги бошқа шахслар. Катта офицерларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ўн саккиз ёшга тўлмасидан олдин ногирон бўлиб қолган ўн саккиз ёшдан ошган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма уч ёшгача бўлган фарзандлари) ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари яшаш жойи, шу жумладан вақтинчалик яшаш жойи бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида, ўрта таълим муассасаларига ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз ва квотадан ташқари қабул қилинади. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, боқувчисини йўқотган ҳарбий пенсионерлар ва ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини вазирлик ва идоралар тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига қабул қилиш тартиби ҳамда шартлари вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган, ҳарбий хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ярадор бўлиш, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган ёки ҳарбий хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қонунчиликка мувофиқ тавсияномалар берилади. Қуйидаги ҳолатларда контракт бўйича ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ўқишини ҳарбий хизматчи хизмат ўтайдиган жойдаги республиканинг бошқа олий таълим муассасасига таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ёки бир таълим шаклидан, касбдан, таълим йўналишидан, мутахассислигидан бошқасига кўчириш Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш бўйича ариза топширилган кундан бошлаб икки ойлик муддатда амалга оширилади: контракт бўйича ҳарбий хизматчининг хизмат жойи ўзгарганда; талаба контракт бўйича ҳарбий хизматчи билан оила қуриши муносабати билан. Вазирлик ва идоралар давлат бюджетидан уларга ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига кўра қуйидагиларни таъминлайди: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш; шифокорларнинг рецептларига асосан уч ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш; оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш. Ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги камида йигирма йилни ташкил этган ва ҳарбий хизматдан (ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан) бўшатилгандан сўнг ҳалок бўлган (вафот этган) катта офицерлар ва генералларнинг боқувчисини йўқотган оила аъзолари имтиёзли асосда санаторий-курорт даволаниш (дам олиш) ҳуқуқига эга. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг санаторийлардаги санаторий-курорт даволаниши ва дам олиш уйларида (пансионатларда) профилактик дам олишини ташкил этиш тартиби вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва фарзандларига (йигирма уч ёшгача) ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи берилади. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ҳаво, темир йўл ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортида юриши билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ҳарбий ташиш ҳужжатлари бўйича чипталарни олдиндан расмийлаштириш учун комиссион йиғимлар ва чойшаб пули қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва бўлинмаларни сақлаш манбаларидан келиб чиққан ҳолда вазирликларга ҳар йили ажратиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бошқа ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳам белгиланиши мумкин. Download 76.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling