Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлиги


Download 76.55 Kb.
bet13/13
Sana16.11.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1778852
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Қонун лойиҳаси

32-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлиги

Ҳарбий хизматчилар содир этган ҳуқуқбузарликлари учун қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибда интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ва моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.




4-боб. Якунловчи қоидалар


33-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари


ва жавобгарлигига доир тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


34-модда. Низоларни ҳал этиш

Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.




35-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.




36-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти
ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар


ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


37-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:


ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;


республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга
зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари
ва бекор қилишларини таъминласин.


38-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев
Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling