Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 76.55 Kb.
bet6/13
Sana16.11.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1778852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Қонун лойиҳаси

13-модда. Озиқ-овқат таъминоти

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда озиқ-овқат паёги ўрнига компенсация пули билан таъминланадилар.


Муддатли ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари, курсантлар (тингловчилар) ҳамда ҳарбий йиғинни ўтаётган резервдаги (захирадаги) ҳарбий хизматга мажбурлар компенсация пулининг ўрнига уч маҳал бепул озиқ-овқат билан таъминланадилар, бундан курсантлар (тингловчилар) таътилда бўлган вақт мустасно.
Тўлиқ суткалик режимда хизматни олиб борувчи контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг хоҳишига кўра улар озиқ-овқат паёги учун белгиланган меъёрлар бўйича қозон таъминотига қўйиш йўли билан хизматни ўташ жойи бўйича уч маҳал бепул озиқ-овқат билан таъминланиши мумкин.


14-модда. Кийим-кечак таъминоти

Ҳарбий хизматчилар Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан кийим-кечак таъминоти ҳуқуқига эга.


Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар кийим-кечак билан таъминланмаган тақдирда, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда кийим-кечакнинг ўрнига ҳарид нарҳларига мувофиқ компенсация пули тўланади.
Ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳамда ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг ҳарбий кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқига эга бўлади.


15-модда. Уй-жой таъминоти

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги шахслар) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб


ва меъёрлар бўйича давлат ҳисобидан турар жой билан таъминланади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари янги хизмат жойига келган кундан бошлаб уларга уч ойдан кечиктирмай вазирлик ва идораларнинг давлат уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар ҳисобидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси доирасида хизмат турар жойлари тақдим этилади, бундан давлат ҳисобидан турар жой билан таъминланган шахслар мустасно.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари турар жой билан таъминланмаган тақдирда, уларга ҳар ойда қонунчиликда белгиланган миқдорда турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация пули тўланади.
Ҳарбий хизматни ўтаётган (резервга бўшатилган, истеъфога чиқарилган) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги календарь ҳисобида ўн йил ва ундан ортиқ бўлганда ўзлари эгаллаб турган турар жойларни бепул хусусийлаштириб олиш ҳуқуқига эга. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат турар жойларида яшовчи мазкур шахсларга ва ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бошқа қулай ва шинам турар жой бепул ажратилгунга қадар улар эгаллаб турган турар жойдан мажбуран кўчириб юборилиши мумкин эмас.
Вазирлик ва идоралар томонидан турар жой билан таъминланмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга уларнинг хоҳишига кўра қонунчиликка мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бериш орқали турар жойлар берилиши мумкин.
“Полковник”, унга тенглаштирилган ёхуд ундан юқори ҳарбий унвондаги ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра
ёки ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонига, илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар вазирлик ва идоралар орқали белгиланган нормадан ортиқ бир хона ёки умумий майдоннинг камида ўн саккиз квадрат метр миқдорида қўшимча турар жой майдони олиш ҳуқуқига эга.



Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling