Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида
-боб. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
Download 76.55 Kb.
|
Қонун лойиҳаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-модда. Эркин ҳаракатланиш, лавозимга тайинланиш ва хизмат жойини ўзгартириш
2-боб. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
7-модда. Ҳарбий унвон олиш ва рағбатлантирилиш Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддати тугагандан кейин, эгаллаб турган штат лавозими бўйича кўзда тутилган ҳарбий унвонга мос бўлган навбатдаги ҳарбий унвонни олиш ҳуқуқига эга. Берилган ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддатидан камида иккитасини ўтаган ва хизмат бўйича ижобий тавсифланувчи контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ихтисослиги бўйича вакант лавозим йўқлиги сабабли юқори турувчи лавозимга тайинлаш имкони бўлмаган тақдирда офицерлар таркибига “подполковник” ва унгача бўлган, сержантлар таркибига “катта сержант” ва унгача бўлган навбатдаги ҳарбий унвонлар берилади. Хизмат ва ҳарбий бурчини бажаришда алоҳида намуна кўрсатганлиги, мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга ёки ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари томонидан навбатдаги ҳарбий унвонлар муддатидан аввал берилиши мумкин. Ҳарбий хизматчилар хизмат вазифаларини намунали бажарганликлари учун рағбатлантирилиши ёки тақдирланиши, шунингдек ҳарбий бурчни адо этишдаги мардлиги ва жасорати, жанговар-хизмат фаолияти, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдаги юқори кўрсаткичлари, янги, мураккаб жанговар техникани аъло даражада эгаллагани, қўшинларга намунали раҳбарлик қилгани ёки Ватан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари олдидаги бошқа мислсиз хизматлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланишга тақдим этилишлари мумкин. 8-модда. Эркин ҳаракатланиш, лавозимга тайинланиш ва хизмат жойини ўзгартириш Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи контракт бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) жанговар шайлигини сақлаб туриш ва хизмат жойига ўз вақтида келишни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисм (муассаса) ташқарисида ҳаракатланиши, уларнинг ҳарбий хизматни ўтаётган гарнизон ҳудудидан чиқиш қоидалари вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади. Ҳарбий хизматчилар касбий ва ахлоқий сифатлари, ишчанлик қобилиятлари, илмий ва жанговар-хизмат фаолиятида эришган натижаларига кўра изчиллик билан юқори ҳарбий лавозимларга тайинланиш ҳуқуқига эга. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи қуйидаги ҳолларда оилавий шароитига кўра хизмат жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга: ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига мувофиқ ҳарбий хизматчи оила аъзоларининг (эри, хотини, фарзандлари ва ҳарбий хизматчининг қарамоғидагилар) ушбу жойда яшаш имконияти бўлмаганда; яшаш жойларидаги мудофаа ишлари бўйича бўлими органи комиссиясининг хулосасига мувофиқ доимий ўзгалар парваришига (ёрдамга, назоратга) муҳтож ва ҳарбий хизматчининг парвариш қилиш имкони бўлган бошқа ака-укалари бўлмаган тақдирда, алоҳида яшовчи отаси, онасини (шу жумладан эри, хотини) доимий парваришлаш учун. Download 76.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling