- Турли операцион тизимларда интернетга боғланиш турлича амалга оширилади. Дунёда кўпгина фойдаланувчилар Windows ОТ идан фойдалангани учун ушбу ОТ мисолида интернетга боғланиш қандай амалга оширилишини кўриб чиқамиз.
- “Пуск” тугмасини босамиз, бошқарув панелини танлаймиз, “сеть и подключение к интернету ” бўлимига ўтамиз. “Сетевые подключение” кўрсаткичини босамиз. Интернет “келадиган” тармоқ адаптерини танлаш керак. Сичқончани ўнг тугмасини босиб, очилган менюда “Свойства” командасини танлаймиз.
- Очилган мулоқот ойнасида “дополнительно” бўлимига ўтамиз. Ва “Разрешить другим пользователям использовать подключения к интернету” белгисини ўрнатамиз.
Уни ишлатишда ихтиёрий тармоқ фойдаланувчиси мустақил равишда интернет ресурсларига мурожаат вақтида интернетга автоматик тарзда уланиш жараёнини юзага келтира олиши мумкин. Керакли параметрлани ўрнатгандан сўнг ойна тагидаги – “OK” тугмаси босилади. Бу ҳолда тармоқ интерфейси IP адреси ўзгариши ҳақида огоҳлантириш хабари чиқади. “Да” тугмаси босилади. - Уни ишлатишда ихтиёрий тармоқ фойдаланувчиси мустақил равишда интернет ресурсларига мурожаат вақтида интернетга автоматик тарзда уланиш жараёнини юзага келтира олиши мумкин. Керакли параметрлани ўрнатгандан сўнг ойна тагидаги – “OK” тугмаси босилади. Бу ҳолда тармоқ интерфейси IP адреси ўзгариши ҳақида огоҳлантириш хабари чиқади. “Да” тугмаси босилади.
- Агарда локал тармоқ ичида, интернетдан мурожаат ҳуқуқини бериш керак бўлган хизматлар ишлаётган бўлса (масалан, тармоқда Web ёки FTP-сервер ёки ички тармоқ фойдаланувчиларига онлайн ўйинлар керак бўлса) “Общий доступ” бўлимидаги “параметры” тугмасини босиш керак.
- Хизматлар рўйхатида умумий қабул қилинган портлардан фойдаланувчи стандарт протоколлар кўрсатилган. Агар сиз шахсий хизматингизни қўймоқчи бўлсангиз “Добавить” тугмасини босинг. Бу ҳолда хизмат номи ва бу хизмат ишга тушириладиган компьютер, ички ва ташқи портлар ва протоколлар типи берилиши керак.
- Бу ерда сал олдинроққа ўтамиз. Оддий ICS созлаш, локал тармоқдаги IP-адреслар бошқарувчи компьютердан ишга туширилган DNSP-сервер орқали тайинланишини назарда тутади. Аммо бу ҳар доим ҳам қулай эмас. Агар мижоз-компьютерлар IP-адресларни автоматик тарзда олишга созланган бўлса, тармоқ ишламайди. Шунинг учун ҳам, адресларни статик тайинлаш, ишга туширилган DNSP-серверга қараганда қулайроқдир. Агар хизматчи компьютерга статик адрес тайинланган бўлса, интернет фойдаланувчилари мурожаат қилишлари мумкин бўлса, имя майдонида IP-адресларни кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |