- Модемлар (Modems)
- Моделлар рақамли сигналларни (компьютер ишлатадиган) аналог сигналларга (қоида бўйича товуш частотаси) ва тескари аналогдан рақамлига ўтказади.
- Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчилар
- (Microware Transmitters)
- Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчиларни кўпинча спутник алоқа қабул қилувчи ва узатувчилар деб атайдилар. Алоқанинг бундай воситалари маълумотларни турли географик регион ёки мамлакатларда жойлашган компьютерлар орасида катта масофага узатишга мўлжалланган.
- Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар
- (Infrared and Transmitters)
- Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар принцип жиҳатдан микротўлқинли тизимларга ўхшайди: улар атмосферадан маълумотларни узатиш муҳити сифатида фойдаланади. Маълумотлар радиотўлқин кўринишида эмас, ёруғлик сигнали кўринишида узатилган учун маълумотларни муваффақиятли узатиш учун сигнал йўлидаги халақит берувчи факторларни бўлмаслигини таъминлаш керак (узатувчи ва қабул қилувчи бир-бирини тўғридан – тўғри кўриш зонасида бўлиши керак).
- Фойдаланувчининг қайд ёзуви бу – Windows операцион тизимда фойдаланувчинининг тавсифидир. Одатда у ўз ичига, фойдаланувчининг тармоқдаги исми ёки тизимга киришдаги исми, ҳақиқий исми, пароли, фойдаланувчи аъзо бўлган гуруҳ номи, шунингдек, тизимда ишлашидаги ҳуқуқ ва рухсати ва ундаги ресурслардан эркин фойдаланиши каби барча маълумотларни олади.
- Windows XP ни ўрнатиш сўнгида имтиёз ва чеклашлар белгиланганда камида иккита ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ёзуви хосил бўлади.
- Администратор (Маъмур). Мазкур қайд ёзуви компьютерда ишлашда тўла ҳуқуқга эга (тизим реестри калитлари ва барча файллардан эркин фойдалана олади, чеклашлар йўқ, бошқа фойдаланувчи қайд ёзувларини хосил қилиши мумкин).
- Гость (Меҳмон). Мазкур қайд ёзуви тасодифий фойдаланувчи ёки тизмидан бир маротаба фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Фойдалаувчилар ҳуқуқлар чекланган, улар рухсат этилган дастурлар билан ишлашлари ва хужжатларни фақат локал компьютерда сақлашлари мумкин (тармоқ ресурслари билан биргаликда ишлаш “Simple File Sharing” опцияси орқали таъминланади).
- Маъмур гуруҳи аъзолари қуйидаги имкониятларга эга:
- фойдаланувчилар қайд ёзуви ва хавфсизлик гуруҳларини хосил қилиш, ўзгартириш ва ўчириб ташлаш;
- дастурларни ўрнатиш;
- папкаларга умумий фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
- рухсатларни ўрнатиш;
- барча файллардан фойдаланиш имконини бериш;
- файллардан монопол фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
- қайд ёзувлврига бошқа фойдаланувчи ва хавфсизлик гуруҳлари ҳуқуқларини бериш, шунингдек, ўзи учун зарурий ҳуқуқларни хосил қилиш;
- аппарат қурилмаларини ўртатиш ёки ўчириш;
- хавфсиз режимда (Safe Mode) рўйхатдан олиниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |