- Маълумотларни қабул қилиш/узатиш қурилмаси сигнални жўнатаётган компьютердан узатишда муҳитни шакллантиради ва қабул қиладиган томонда узатиш муҳитидан қабул қилади.
- Ҳамма қабул қилиш/узатиш қурилмалари узатиш типи бўйича характерланади ва маълумотларни узатиш тезлиги ва улар бажарадиган қўшимча функциялар билан фарқ қилади. Бунадай қурилмаларга мисол: тармоқ картаси, қайтарувчилар, концентраторлар, коммутаторлар, радио/ қабул қилувчи/ узатувчилар, инфрақизил қабул қилувчи/ узатувчилар бўлиши мумкин.
- Тармоқ карталари (Network Adapters)
- Тармоқ картаси бу – компьютерга ўрнатиладиган ва унга тармоқда ишлашига имкон берадиган қурилмалар. Ҳозирги вақтда турли тармоқ карталари ишлаб чиқилмоқда. Энг кўп тарқалган карталар босма плата кўринишига эга бўлиб, улар компьютер материнская платасини кенгайтириш жойига ўрнатилади. Ҳозирги вақтда кўп ишлаб чиқарувчилар тармоқ карталарини тўғридан – тўғри материнская платага ўрнатмоқдалар.
Қайтарувчилар (Repeaters) - Қайтарувчилар (Repeaters)
- Қайтарувчилар маълумотларни узатиш муҳитида фойдаланиладиган сигнални узатиш масофасини катталаштириш учун ишлатилади. Физик жараёнлар ҳақиқийлиги шундайки, у ёки бу муҳитда узатилаётган сигнал узатувчидан қабул қилувчига ўтаётганда секин – аста пасая бошлайди. Сигналнинг пасайиш, узатиш жараёнида келиб чиқадиган турли халақит берувчи ҳолатларга боғлиқдир (муҳит қаршилиги, турли манбалар сигналлари интерференцияси ва ҳоказо). Сигнални узатувчи ва қабул қилувчи орасида катта масофалардан ўтишини кафолатлаш учун қайтарилувчилардан фойдаланиш зарурдир.
- Қайтарувчилар сигнални узатишда воситачи ролини бажаради ва узатувчи ва қабул қилувчи орасида узатиш муҳитига уланади.
- Концентраторлар ва коммутаторлар (Consentrators and Switсhes)
- Концентраторлар (Hub) ва коммутаторлар (switсh) компьютерлар тармоқ карталарини улаш учун фойдаланиладиган ҳамма кабелларни ягона муҳитга физик жиҳатдан улаш имконини беради. Бу икки қурилманинг орасидаги фарқ маълумотлар пакетини узатиш вақтида концентраторлар уларни ҳамма компьютерларга бирданига юборади, бу эса канални ўтказиш қобилиятини камайтиради. Коммутаторлар (switсh) ўз хотирасига эга бўлиб, унда қайси компьютер қайси портга уланганлиги ҳақила маълумот сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |