O’qituvchi. Narbekov d. E
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ
Download 101.83 Kb.
|
ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ
7. Корхона белгиланган талабларга мос эканлигига ва субсидия олинишига етарлича ишонч бўлмагунича давлат ёрдами тан олинмайди. Субсидия олиш ўз-ўзидан субсидиялар бериш билан боғлиқ шартлар бажариб бўлинган ёки бажарилади, деган маънони англатмайди. 8. Субсидияларни олиш шакли уни ҳисоботларда акс эттириш усулига таъсир қилмайди. Масалан, субсидия, у нақд шаклда олиндими ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олиндими, бундан қатъи назар, ҳисобга олинади. 9. Қайтармаслик асосида муайян шартлар билан берилаётган давлат ссудасига хўжалик субъекти ана шу шартларни бажаришига етарлича кафолат мавжуд бўлган тақдирда давлат субсидияси деб қаралади. 10. Давлат субсидиялари улар билан боғлиқ чиқимларга киритиш учун зарур бўлган даврлар мобайнида улар қоплайдиган жорий операциялар бўйича мунтазам асосда даромад деб ҳисобланиши лозим. 11. Даромад (фойда) солиғи ва бошқа солиқлар даромаддан келиб чиқиб ҳисобланишини назарда тутиб, молиявий-бюджет сиёсатининг давоми бўлмиш давлат субсидияларини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (қ: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) кўриб чиқиш зарур. 12. Давлат субсидияларининг мақсадли маблағлар сифатида тан олиниши ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади. Давлат субсидиялари молиявий натижалар тўғрисидаги Ҳисоботда улар билан боғлиқ чиқимлар (харажатлар) билан нисбатини белгилаш учун зарур бўлган ҳисобот даврлари мобайнида даромадлар деб эътироф этилади. 13. Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб ҳисобланади. Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация қилинмайдиган активлар билан боғлиқ субсидиялар мазкур мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад деб эътироф этилади. 14. Қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёки хўжалик субъектига, келгусида у билан ҳеч қандай харажатларга бормаган ҳолда, дарҳол молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратиладиган давлат субсидияси у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, шунингдек фавқулодда модда (қ: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) сифатида эътироф этилади. 15. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан аввалги даврда қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай субсидия у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, кейинчалик унинг таъсирини белгилаш учун очиш билан фавқулодда модда сифатида эътироф этилади. Download 101.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling