O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021
Маънавият ва ўзликни англаш: Маънавият биринчи галда ўзликни англаш билан боғлиқ
Download 0.64 Mb.
|
manaviyatshunoslik
Маънавият ва ўзликни англаш: Маънавият биринчи галда ўзликни англаш билан боғлиқ. Ёшлар қарашларида (нафақат ёшлар, балки катталарда ҳам) ўзликни англаш билан боғлиқ масалаларда чалкашликлар, зиддиятлар йўқ эмас. Ўзликни англаш, аввало инсоннинг табиат ва жамият тизимидаги ўз ўрнини билиш, ўз айниятини тасаввур қила олишидир. Ўзликни англаш фақат индивидуал онг ҳодисаси эмас. У социумнинг юқори даражаларига, умуммиллий даражага ҳам хос бўлиши мумкин, ўзликни англаш халқнинг тарихини билиш, миллий қадриятлар билан фахрланиш қаторида миллий манфаатларни, замонавий тараққиёт талабларини тўғри тушуниш демакдир. У тараққиёт талаблари ютуқларга танқидий муносабатда бўлишни, улар билан чекланиб қолмасликни, мавжуд камчиликларни холис таҳлил этиб, бартараф этишни, тарихдан сабоқ олишни талаб қилади. Бу эса маънавиятни миллий ғоя билан боғлашни ва унинг негизида ривожлантиришни тақозо этади. Миллий ғоя, бир томондан, халқ маънавиятининг муҳим таркибий унсури, ўзаги бўлса, иккинчи томондан – унинг мезони ва ижтимоий мўлжалидир. Жамиятдаги турли табақалар, гуруҳлар, сиёсий партиялар даъволари-ю дастурларини миллий ғояга қанчалик мос келиш-келмаслиги бўйича ижобий ёки салбий баҳолаш мумкин. Уларни миллий ғоя асосида муросага келтириш, халқни жипслаштириш ва умумий мақсадларга сафарбар этиш мумкин.
Лекин миллий ғояни англаш ва аниқ ифодалаш осон эмас. Оддий халқ бунинг устида ҳеч қачон бош котириб ўтирмаган, уни аниқ ифодалай олмаган. Аммо халқ доимо ўз маънавиятига эга бўлган, чунки ақлий ва ҳиссий эҳтиёжларини қондириш учун ижод билан шуғулланган. Ўзлигини, ўз шаъни-шавкатини маълум даражада доимо англаган, шунга яраша унда миллий ғурур бўлган. Кундалик онг даражасида, маиший турмушда одамларнинг орзу-ҳаваслари ҳеч қачон барҳам топмаган. Ўзлигини, ўз манфаатларини англаш, миллий ғурур, ҳаётий орзу-ҳаваслар аслида миллий ғоя ўрнини босган. Аммо бундай ҳолларда халқнинг маънавий ҳаёти жуда зиддиятли ривожланади. Аниқ ва мужассам ифодаланган миллий ғоя билан бойитилган маънавият жамият тараққиётига янада баракали таъсир кўрсатади, унинг халққа ўзлигини англатиш, миллий онгни, маданиятни турли адашишлар ва ташқи хуружлардан ҳимоя қилиш имкониятлари ортади. Баъзи бир диний экстремистик ғояларнинг айрим ёшларга таъсири эътиқод масаласига беписанд қараш мумкин эмаслигини кўрсатади. Шунинг учун ёш авлодда илмий-рационалистик дунёқарашни шақллантириш ижтимоий-гуманитар фанларда устувор вазифалардан биридир. Бу, бир томондан, анъанавий ўқитилиб келинаётган фанлар — фалсафа, этика, эстетика, диншунослик, социология, сиёсатшунослик каби фанларнинг дидактик мазмунини такомиллаштиришни, иккинчи томондан – маънавиятшунослик каби янги фанларни ҳақиқий барқарор, тугалланган ўқув предмети даражасига кўтаришни талаб қилади. Маънавиятни тўғри ривожлантириш учун унинг моҳиятини, мазмунини, намоён бўлиш шаклларини, улар ўртасидаги алоқаларни, умуман маънавий ривожланиш қонуниятларини яхши билиш лозим. Бу эса ушбу масалаларни бошқарув идоралари мутасаддиларидан ҳамда бўлажак мутахассислардан чуқурроқ ўрганишни талаб қилади ва гуманитар олий ўқув юртларида алоҳида ўрганиладиган «Маънавиятшунослик» фанига эҳтиёж туғдиради.2 Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling