O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021


Download 0.64 Mb.
bet22/103
Sana25.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1294293
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103
Bog'liq
manaviyatshunoslik

SAVOL VA TOPSHIRIQLAR

  1. O`zlikni anglash nima?

  2. Tolerantlik nima?

  3. Umuminsoniy qadriyat va millliy qadriyat o`rtasidagi bo`g`liqlik va farqjihatlari

  4. Jamoaviylik haqida tushuntiring

  5. Milliy o`ziga xoslik.

  6. Milliy g`urur tushunchasi.



3-mavzu: Ma’naviyatning vujudga kelishi (genezisi) va dastlabki
Reja
1. Insonning ijtimoiylashuvi, biologik mavjudotdan biosotsiai mavjudotga
aylanishi - ma’naviyat vujudga kelishining asosiy sababi.
2. Ma’naviyatning vujudga kelishi to ‘g ‘risidagi turli nazariyalar va qarashlar.
3.Aqliy mehnatning jismoniy mehnatdan ajralib chiqishi, ijtimoiy-sinfiy, tabaqaviy differensiyalashuvning ma’naviyatga, qadriyatlar va ijtimoiy mo’ljallar tizimiga ta ’siri.


Tayanch so‘z va iboralar: Inson, odan, individ, ijtimoiylashuv, biologik mavjudot, aqliy mehnat, mehnat taqsimoti, ibtidoiy odam, genesis, aqliy mehnat , jismoniy mehnat, differensiyalashuv, sinkretizm, ma’naviy hayot.


Инсоннинг ижтимоийлашуви маънавият вужудга келишининг асосий сабаби. Инсон доимо изланишда. Энг аввало у ўзининг кимлигини билгиси, инсоний табиати билан уйғунликда яшагиси келади. Инсоннинг ўзини англаши ибтидосида ва асосида маънавият туради.Маънавиятнинг ўзи эса инсоннинг пода бўлиб яшашдан онгли уруғ-жамоа бўлиб яшашга ўтиши жараёнида, яъни ижтимоийлашуви жараёнида шакллана бошлаган. Неандертал одам ўзини табиатдан, ҳайвонот оламидан ажратиб англаши ва илк уруғ жамоада муносабатларини тартибга солиши жараёнида маънавиятнинг илк куртакларини вужудга келтирди. Бу ҳақда биз уларнинг маросимий унсурлари яққол кўриниб турган дафн қолдиқлари орқали биламиз. Антропология фанининг сўнгги тадқиқотлари ҳозирги замон одами (крамоньон одами) неанддерталларнинг бевосита авлоди эмаслигини, неандертал генлари замонавий инсонда фақат беш фоизини ташкил этишини кўрсатмоқда. Неандертал одам homo sapiens (ақлли одам) дейилади. Крамоньон одами (замонавий инсонларнинг илк аждодлари) эса homo sapiens sapiens (ақлли-ақлли одам, ёки икки карра ақлли одам) дейилади. Крамоньон неандерталларни ва сақланиб қолган бошқа қадимги одам хиллари аста-секин сиқиб чиқарган, қисман ассимиляциялаштирган. Крамоньон одамида маънавият унсурлари неандарталларга* нисбатан яна-да кўпроқ бўлган, деб фараз қилиш мумкин.
Тахмин қилиш мумкинки, крамоньон одам яратган маданият бевосита неандерталь одам маданияти эмас, лекин ундан анча-мунча унсурларни олган. Чунки неадертал одам европанинг совуқ иқлимида, оғир шароитда яшаган ва турмуш тарзида, кўникмаларида, маданиятида мазкур шароитда фойдали бўлган унсурларни яратган.
Рус қадимшуноси П. И. Борисковский «Инсониятнинг энг қадимги ўтмиши»11 китобида маросимлар 400 минг йил илгари пайдо бўлган дейди.Ғарб олимларидан Ж. Кларк маросимлар ёшини неандертал ва «родезиялик» одам билан боғлайди ва 200— 150 минг йилга тенглаштиради12.
Илк маросимчилик 400 минг ёки 200 минг йил илгари пайдо бўлганми, деган масала устида баҳс юритиш шарт эмас. Биз учун энг муҳими - инсон ўз биологик, ҳайвоний табиатидан асл инсоний табиатига ўтиш жараёнида маънавийлик унсурларини ўзлаштира бошлагани ва оқибатда янги тош асрида нисбатан мувозанатга келтирилган мураккаб тизимга эга маънавиятни яратганидир.
Дадил айтиш мумкинки, неандертал одамларда диний-маънавий ҳаёт унсурлари фақат дафн маросимлари билангина чекланмаган. Улар ҳаттоки фалакиёт ҳодисаларига, юлдузлар туркумларига, алоҳида юлдузларга ном берганлар. Исбот учун шундай мисол келтириш ўринлидир: ўзбеклар Етти оғайни, Етти қароқчи деб номлайдиган юлдузлар туркуми бор. Европанинг кўп халқлари уларни Катта она айиқ, Кичик айиқ деб аташади. Жаҳоннинг бошқа айрим халқлари ҳам уларга нисбатан «айиқ» номини қўллайди. Қадимги юнонларнинг фалакиёт асотирларида бу бир неча вариантда шундай тушунтирилади. Она айиқ – Зевснинг маҳбубаси Каллисто, Кичик айиқ - унинг ўғли Аркос. Зевс хотини Геранинг рашкидан қўрқиб, Каллистони айиққа айлантириб қўяди (бошқа бир вариантда уни айиққа Гера айлантиради, яна бирида эса Артемида). Аркос ов қилиб юрганда айиқ қиёфасидаги онасига дуч келади ва танимасдан ўқ-ёйидан отмоқчи бўлади. Зевс ўғли Аркоснинг беихтиёр онасининг қотилига айланиб қолмаслиги учун уни ҳам айиққа айлантиради ва ҳар иккисини осмонга думидан ушлаб отиб юборади (осмон айиқларининг думи узунлиги шундан).
Америка ҳиндуларининг маданияти ва тилини, этнографиясини ўрганган олимлар баъзи бир ҳинду қабилалари тилида бу юлдуз туркумларини «айиқ» деб аталишини аниқлаганлар, аммо эътибор беришмаган. Европаликларнинг таъсири бўлса керак, деб қўя қолишган. Лекин компьютерлар анча ривожланган XX асрнинг 70 йилларида тилнинг келиб чиқиши ва атамалар шаклланиши билан қизиқиб юрган олимлар бу ўхшашликка жиддий ёндашиб, астрономларга мурожаат қилишган: мазкур юлдуз туркумларининг компьютерда бир неча ўнминг йиллар бурунги осмондаги жойлашуви, координатлари аникланса, айиқни эслатадиган ҳолат келиб чиқмайдими?
Айтиш лозимки, осмондаги барча жисмлар, жумладан, юлдузлар ҳам доимий ҳаракатда. Фақат юлдузлар биздан жуда узоқ жойлашгани учун уларнинг бир-икки аср, ҳатто минг йиллар давомидаги ҳолати ўзгармасдек туюлади. Аслида аксарият юлдузларнинг ҳаракат тезлиги ва координат чизиклари фанга яхши маълум. Астрономлар Катта она айиқ ва Кичик айиқ юлдузларининг тезлиги, ҳаракат чизиғини компьютерларга солиб ортга айлантирсалар, ҳақиқатан бундан 200 минг йилдан то 60 минг йилгача илгари улар осмонда айиқни эслатадиган ҳолатда экан. Шу боис турли динларга, турли маданиятларга оид, бир-биридан ниҳоятда йироқ ва ўзаро алоқа қилмаган халқларда, агар архаик атама сақлаб қолинган бўлса, бу туркумлар ҳозиргача «айиқ» деб аталади. Ваҳоланки, уларнинг ҳозирги кўриниши айиқни мутлақо эслатмайди. Демак, бу туркумларга номни шимолий яримшарда яшаган қадимги одам, балки неандертал одам берган. Неандертал одамда фалакиёт асотирлари ёки шунга ўхшаш тасаввурлар бўлган. Фалакиёт тўғрисида қарашлар вужудга келган жойда, албатта, ундан олдин кундалик маиший турмуш, жонсиз табиат ва уни бевосита ўраб турган ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига нисбатан қарашларини ифодаловчи ривоятлар, афсоналар, эртаклар, асотирлар шаклланади. Булар ҳаммаси маънавият унсурларидир.
Одамлар ёввойиликдан онгли турмуш кечиришга ўтиши, подани уруғ-жамоага айланиб, жамият пайдо бўлиши жараёнида ўз муносабатларини аста-секин тартибга сола бошлаганлар. Дастлаб оналар ва болалар, оталар ва қизлар, акалар ва сингиллар ўртасидаги жинсий алоқалар тақиқланган, сўнг бошқа тақиқлар ва мажбуриятлар пайдо бўлиб, яхлит синкретик онг доирасидаги ахлоқий, диний қарашларда ва урф-одатларда тизимлашган. Табиатга муносабат ҳам тизимлашиб борган. Натижада илк ибтидоий хулқ-атвор меъёрлари, маросимлар, илк диний тасаввурлар вужудга келган. Улар авлоддан-авлодга ўтиб, бойиб, такомиллашиб, мураккаблашиб борган.
«Ҳаёт нима, тирик жон қаерда жойлашган?», «Киши ўлганидан кейин, жони қаёққа кетади?» каби саволлар инсон онги ўсган сайин пайдо бўлаверган. Қадимги одам, балки крамоньон одам, жоннинг манбаи – руҳ, қалб деган хулосага келган: инсон юраги билан эмас, балки қалби билан ҳайвондан фарқ қилади. Шундан буён инсон руҳнинг сир-асрори, воқелиги тўғрисида мулоҳаза юритади, ўй ўйлайди. Булар унинг ақлий, ижодий фаолияти натижаларида акс этади: асотирларда, динда, фалсафада, одоб-ахлоқида, санъатда ва ҳ.к.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling