O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021
Инсон табиати тўғрисидаги маркистик қарашларнинг бирёқламалиги
Download 0.64 Mb.
|
manaviyatshunoslik
Инсон табиати тўғрисидаги маркистик қарашларнинг бирёқламалиги. Гегелдан фарқли, Маркс ва Энгельс инсон табиатига изчил материалистик нуқтаи назардан ёндашганлар. Ҳатто Энгельс “Маймуннинг одамга айланишида меҳнатнинг роли”деган мақола ёзган. Маркс ва Энгельс инсонда ҳар қандай илоҳийликни мутлақо инкор этганлар. Инсоний хислатлар, онг, тафаккур ва ҳ.к. ҳаммасини ижтимоий ҳодиса, жамият маҳсули деб деб ҳисоблаганлар. Инсоннинг ўзи ҳам жамият маҳсулидир. Инсон табиатини яхшилаш учун адолатли, ҳамма аъзолари тенг ҳуқуқли жамият қуриш, мавжуд адолатсиз капиталистик жамиятни революцион йўл билан яхшилаш керак, деб ҳисоблаганлар.
Аслида Маркс ва Энгельсгача ҳам европалик мутафаккирлар орасида инсон келажагига, жамият ҳаёти адолатли ва фаровонли бўлишига умид ва ишонч катта эди. Одамларга тўғри йўл, юксак идеаллар, ҳаққоний ижтимоий мўлжаллар кўрсатилса бас, улар жамиятни оқилона қайта қурадилар қабилидаги қарашлар кенг тарқалган. Юксак идеалларни эса одамларга сиёсий – публицистик, илмий ва бадиий асарларда тасвирлаб бериш, одамлар онгига сингдириш зарур. Шунда жамият ва инсон бирдек такомиллашади. Бу даврларда Европада инсон ақлига, рационализм тамойилига ишонч жуда юқори эди. Инсоният ўз камчиликларидан, жамият иллатларидан ақл-заковати, одилона ва оқилона олиб бориладиган сиёсат туфайли халос бўла олади, ҳаммага тенг имконият яратиб, қонун устиворлиги, тўқлик ва фаровонлик таъминлаган жамият қура олади, деган ғоя маърифатпарварлар қалбида ҳукмрон эди. Нафақат социалист-утопистлар, шунингдек капитализмнинг илк назариячиларига ҳам бундай қарашлар хос эди. Улар бундай адолатли, барчага тенг имконият яратадиган жамият – бу шаклланаётган капиталистик жамият деб тушунардилар. Ҳаёт эса бошқачароқ йўналишда ривожланди. XVIII – XIX аср мутаффакирлари умиди оқланмади. Буюк француз инқилоби шиори “Озодлик. Тенглик. Биродарлик” хитоблигича қолиб кетди. Аксинча, мулкий-ижтимоий табақалашув ва эксплуатация кучайди. Аҳолининг катта қисми – деҳқонлар еридан, ҳунармандлар устахонасидан ажралиб, қашшоқлаша бошлади. Мулкидан бегоналашган қашшоқ пролетарий жамиятдан ва ўз инсоний табиатидан бегоналашиш хавфида қолди. Яна инсон моҳияти масаласига қайтамиз. Ақл ва ижтимоийлик инсонни ҳайвонот оламидан фарқловчи энг муҳим белгилардир, аммо инсоннинг тўлиқ моҳияти эмас. Кейинчалик мутафаккирлар инсоннинг яна бир муҳим белгиси тўғрисида сўз юритдилар: инсон яратувчи ҳайвон, у ишлаб чиқаради. Бу ғояни К. Маркс ривожлантирди. Инсон ишлаб чиқарувчи, меҳнат қилувчи, табиатни ва ўз-ўзини ўзгартирувчи, қайта яратувчи мавжудот. У ўз олдига аввалдан мақсад қўя олади, ишлаб чиқарадиган нарсасини у инстинктлар ёрдамида эмас, аввал миясида пайдо бўлган режа орқали рўёбга чиқаради. Айни пайтда одам боласи инсон бўлиб шаклланиши ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиши учун жамиятда яшаши зарур. Инсоннинг ўзи, онги, тафаккури (ақл), ишлаб чиқариш – ҳаммаси жамият маҳсулидир. К. Маркснинг «Фейербах тўғрисида тезислар»ида: «Инсоннинг моҳияти айрим индивидга хос бўлган абстракт эмасдир. Ҳақиқат ҳолида у барча ижтимоий муносабатларнинг мажмуидир19», — деган хулосасини ва ижтимоий муносабатлар деганида у иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий, диний, эстетик ва турмуш учун зарур барча алоқаларни, муносабатларни назарда тутганлигини ҳисобга олсак, Маркс ўз даври учун материалистик нуқтаи назардан инсонга ижтимоий мавжудот сифатида нисбатан тўлиқ таъриф берганини кўрамиз. Лекин ҳаёт Маркс тамойиллари материалистик чекланганини, инсон моҳиятини охиригача қамраб олмаганини кўрсатди. Аввало инсон тўғрисида К. Маркс концепциясида инсоннинг индивидуал жиҳатларига, экзистенциал ҳолатига етарли эътибор қаратилмаган. Устунлик жамоавий, ижтимоий жиҳатларга берилган. Кейин инсоннинг асосан онги ҳисобга олинган. Онг остига оид ҳодисаларга инсон табиатига ёт, ундаги биологик инстинктлар деб қаралган. Дастлаб 3.Фрейд ва унинг издошлари инсон табиатига иррационал, онг остига оид ҳодисалар чуқур таъсир кўрсатишини (ҳаёт ва ўлим инстинктлари – 3.Фрейд; жамоавий онгсизлик – архетиплар К.Юнг) исботладилар. Фрейд қарашлари ва хулосалари анча кескинлиги, бирёқламалиги билан ажралиб туради. У кўпинча инсоннинг биологик табиатига, шаҳвоний майлларига устунлик беради. Фрейд аслида психиатр-врач бўлган. Ўз мижозларининг асабий касалликларини ўрганиш ва даволаш жараёнида аксарият ҳолларда уларнинг асосида шаҳвоний қониқмаслик, шаҳвоний интилиш ётганини аниқлаган. Жамиятдаги одоб-ахлоқ қоидалари ва меъёрлари уларни онг остига сиқиб чиқариб юборган, касалнинг ўзи хатто руҳий хасталигининг асл сабабини билмаган. Фрейд аниқлашича, одоб-ахлоқ қоидалари, умуман маданият инсоннинг асл истаклари ва интилишларини, демак, инсон табиатини хиралаштиради ва “коррекция” қилади (таҳрир қилади), онг остига сиқиб чиқаради. Карл Юнгнинг архетиплари марксизмнинг ижтимоий борлиқ ижтимоий онгни белгилайди, моддий-иқтисодий базис ўзгариши мафкуравий устқурма янгиланишига олиб келади, деган тезисига мос келмайди. Архетиплар одамлар онги остида сақланиб қолинган ўтмиш қарашлари, ғоялари қолдиқларидир. Уларнинг вужудга келишига сабаб бўлган воқелик, ижтимоий муносабатлар аллақачон – бир-неча юз ва минг йиллар аввал йўқолиб кетган. Аммо улар жамоавий онгсизлик унсурлари сифатида ҳамон мавжуд ва баъзан инсон ҳулқ-атворига, иродасига, муайян қарор қабул қилишига, кайфияти ва соғлигига таъсир кўрсатади. Фрейд ва Юнг хулосалари марксизмнинг инсон ҳақидаги қарашлари чекланганини кўрсатди. Социализм амалиёти марксизмга янада қаттиқроқ зарба берди. Социализм индивидуалликни ҳисобига олмаслик ва мулкни тўлиқ давлатлаштириш, инсонни мулкдан бегоналаштириш жамиятни инқирозга олиб келишини, барча юксак умидлар чипакка чиқишини кўрсатди. Марксизмнинг меҳнат борасидаги тамойили “ҳар кимдан имкониятига қараб, ҳар кимга меҳнатига яраша” дейилса-да, амалда социалистик мамлакатларда ишчи-хизматчиларга ҳақ тўлашда текисчилик устунлик қиларди. Реал ҳаётда ишловчиларнинг меҳнат унумдорлиги, меҳнатга муносабати бир хил эмас. Кимдир ўта ҳаракатчан, унумли меҳнат қилади. Кимдир шошилмасдан секин ишлайди, камроқ маҳсулот чиқаради. Бир ишчининг малакаси юқори, маҳсулотнинг сифати аъло. Иккинчисининг малакаси паст, маҳсулотнинг сифати ўртача. Кимдир виждонан ишлайди, меҳнаткаш, кимдир дангаса. Уларга бир хил ойлик маош тўланса, оқибатда меҳнатга муносабат жамият миқёсида ич-ичидан емирилади. Яхши ишчилар ўрта миёна ишчилардек меҳнат қила бошлайди, чунки моддий манфаатдорлик йўқ. Натижада меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифати пасаяди. На ишчилар, на корхоналар социализм шароитида унумли ва сифатли ишлашдан манфаатдор. Ҳеч қандай рақобат йўқ. Бу ўз навбатида янги технологиялар ривожланишига, ишчи-хизматчилар малакаси ўсишига халақит берибгина қолмасдан, одамларнинг коммунистик ғояларга ишонмай қўйишига, социализмнинг тизимли инқирозга учрашига сабаб бўлди. Хусусий мулкчилик шароитида ташмачилик ва қўшиб ёзишлар, корхоналарнинг ўз мижозларини алдашлар йўқ эди. Тўғри, айрим қаллобликлар бўлиб турган, аммо улар жамият моҳиятидан келиб чиқмас эди. Индивидуал хусусиятлари тан олинмаган ва мулкдан бегоналашган инсон ўз табиатидан ҳам бегоналашди, социализм қуришнинг воситасига, оддий мурватчасига айланиб қолди. Инсон табиати тўғрисидаги марксистик қарашлар оқланмади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling