O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021


Маънавий ҳаётда диний ва сиёсий мафкура таъсирининг кучайиши


Download 0.64 Mb.
bet28/103
Sana25.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1294293
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103
Bog'liq
manaviyatshunoslik

Маънавий ҳаётда диний ва сиёсий мафкура таъсирининг кучайиши. Цивилизация шароитида маьнавият ривожланишини қадимги антик, ўрта асрлар, Уйғониш даврларидаги диний-фалсафий таълимотлар билан бевосита боғлаб турли босқичларга бўлиш мумкин. Ҳиндуизм, буддизм, даосизм, конфуцийчилик, христианлик, ислом таълимотлари, уларнинг турли йўналишлари ва маҳзаблари, мактаблари асосида ҳатто бир дин доирасида ҳам бир биридан бироз фарқ қиладиган маънавий қарашлар ривожланди. Масалан, ислом доирасида суннийлик ва шиавийлик, суннийлик доирасида ҳам аҳли ал-сунна ва жамаа (тўрт расмий мазҳабга мансуб кишилар) ва турли фирқаларга, оқимларга, айниқса ҳозирги диний-экстремистик оқимларга мансуб қарашларини учратамиз. Уларнинг дунёқарашида, қадриятлар тизимида, ҳаётга, келажакка муносабатида – маънавиятида фарқ бор. Ислом маънавияти ҳақида гап кетганда, албатта, ислом Ренессанси (IX-XI) ва Марказий Осиё учун Темур ва темурийлар даври (ХI-ХV а.) алоҳида ўрин тутишини эсдан чиқармаслик керак.
Европада Ренессанс ва Маърифатпарварлик давридан бошлаб маънавият ривожланиши нафақат дин ва диний-фалсафий қарашлар, шунингдек, табиатшунослик ва жамиятшуносликка оид дунёвий билимлар ривожланиши, черковнинг улар томонидан қаттиқ танқид қилиниши ва бошқа омиллар таъсирида кечган. Ижтимоий тараққиётда чуқур турғунликни бошидан кечираётган Шарқ мамлакатларида бу пайтда биз Европа Маърифатпарварлиги каби ҳодисанинг гувоҳи бўлмаймиз. Аксинча, шарқий давлатлар ич-ичидан емирилиб, майда хонликлар, амирликларга бўлиниши давом этаётган эди. Марказлашган кучли давлатларни сақлаб қолишга интилган баъзи бир ҳукмдорларнинг уринишлари (Ўрта Осиёда Абдуллахон II, Ҳиндистонда Акбаршоҳ, кийинчалик Аврангзеб) ривожланишнинг умумий салбий тенденциясини ўзгартира олмади. Фақат Шарқ мамлакатлари мустамлакачилик исканжасига тушиб қолиб, орадан бир қанча вақт ўтказиб, миллий озодлик курашини бошлаши жараёнида шарқ маърифатгарварлигининг ўзига хос шакллари юзага келди. Миллий озодлик кураши Шарқ халқлари маънавияти ривожланишида алоҳида босқични ташкил этади. Жумладан ўзбек халқи маънавияти ривожланишида жадидчилик ҳаракати ҳақида шундай дейиш мумкин.
Дин ва диний-фалсафий таълимотлар то капитализм ва казарма социализмига қадар бўлган катта тарихий даврда маьнавият ривожланишида асосий омил бўлган. Шу сабаб муайян халқлар ва тамаддунларнинг турли асрларда юксалиши ёки инқирозга юз тутишини сиёсий ва иқтисодий омиллар қаторида дин ва диний таълимотлардан, улар ўртасидаги курашлардан, жамиятнинг ўз мавжудлик ҳолатига нисбатан қониқиш ёки қониқмаслик муносабатидан излаш лозим. Хулоса қиладиган бўлсак, маънавиятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши қуйидаги омиллар: биринчидан, инсоннинг ақлли ва ижтимоий мавжудот сифатида шаклланиши, табиатни қайта ишлаб, ўзгартириб кишилик жамиятини яратиши билан; иккинчидан, меҳнат қилиши, ўзаро алоқаларга киришиши, бу алоқаларни тарибга солиш учун турли меъёрлар, қоидалар тизимини яратиб, ўз турмушига жорий қилиши билан; учинчидан, узлуксиз ўсадиган эъҳтиёжларини қондириш учун янгиликларга интилиши, ижод қилиши билан; тўртинчидан, ўзи атроф-муҳити, табиат, коинот, келажак тўғрисида мулоҳаза юритиши, моҳиятга, ҳақиқатга интилиши билан; бешинчидан, ўзлигини, ўз қобилиятлари ва салоҳиятини юзага чиқаришга уриниши билан боғлиқ.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling