O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021


Ибтидоий синкретизмнинг парчаланиши


Download 0.64 Mb.
bet27/103
Sana25.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1294293
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103
Bog'liq
manaviyatshunoslik

Ибтидоий синкретизмнинг парчаланиши. Ижтимоий амалиётнинг ривожланиши, турли ихтисослашган билимлар, тасаввурлар, меъёрлар, баҳолар, тамойилларнинг муттасил кўпайиб бориши ибтидоий синкретик онг доирасига сиғмай қолган. Натижада ижтимоий онг ва маънавий амалиётнинг нисбатан мустақил, алоҳидалашган шакллари қарор топиши учун шарт-шароит пишиб етила бошлаган.
Ишлаб чиқариш воситаларининг такомиллашиши туфайли меҳнат унумдорлигининг анча ошиши бевосита жисмоний меҳнатдан кишиларнинг бир қисмини озод этиб, улар зиммасига қишлоқ ҳаётини бошқариш, ишлаб чиқаришни, савдо – сотиқни, одамлар ҳаётининг хавфсизлигини ташкил этиш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланиш вазифасини юклаш учун шароит яратган. Бундан ташқари, ёшларга касб ўргатиш, касалларни даволаш, ёки жамоани бошқариш, одамлар ўртасидаги турли иқтисодий, маиший муносабатларни, диний маросимларни, асотирлар, афсоналарни тартибга солиш, уруғ ва қабила «тарихини», эътиқоди ва ривоятларини, қўшиқларини ёшларга ўргатиш, катталарга тез-тез эслатиб туриш вазифалари билан ҳам бундай ишларга уқуви бор кишиларни машғул қилиш имконини берган. Натижада ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқиши учун замин яратилган. Бу жараён бирданига содир бўлиб қолгани йўқ. Ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқиши асрлар давомида чўзилган ва узил-кесил бронза ва темир қуроллар нисбатан кенг қўлланила бошлагач юз берган.
Янги сермаҳсул қуролларга ўтиш меҳнатнинг янги тарихий тақсимотини келтириб чиқарди ва ибтидоий синкретизмни парчалаб юборди. Айнан шу даврда илк шаҳарлар, давлатлар вужудга келди. Тош қуролларидан бронза ва темир қуролларига ўтиш, шаҳар - давлатларнинг пайдо бўлиши, ақлий ва жисмоний меҳнатнинг бир-биридан ажралиши ижтимоий онгнинг нисбатан мустақил шаклларини ва улар билан боғлиқ маьнавий ишлаб чиқариш амалиётини, ёзув ва имлони вужудга келтирди. Аҳлоқ, ҳуқуқ, дин, философия, илм-фан, бадиий адабиёт ва санъат (унинг алоҳида турлари) ва ўқитувчилар, табиблар, ҳуқуқшунослар, руҳонийлар, файласуфлар, олимлар, санъаткорлар (шоирлар, меъморлар, хайкалтарошлар, мусаввирлар, зapгapлар, бастакорлар, хонандалар, раққослар ва ҳ.к.), давлат амалдорлари, судьялар ва жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган, бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш билан банд бўлмаган бошқа касблар пайдо бўлди. Улар ва турли-туман ҳунармандлар асосан шаҳарларда истиқомат қилдилар.
Шаҳарлар моддий ва маънавий маданият ривожланишининг муҳим манбаига ва омилига айланди. Ўзбек тилидаги маданият тушунчаси арабча “мадинат” - шаҳар тушунчасидан ясалган. Бу шаҳарларнинг маданият юксалишидаги аҳамиятига ота-боболаримиз қандай катта баҳо берганидан далолатдир (арабларнинг ўзларида бошқа атама қўлланилади). Шаҳарлар ва давлатлар қарор топишидан бошлаб инсоният цивилизацияга қадам қўйди. Бу даврдан бошлаб маънавиятнинг ўзига хос мафкуравий ва дунёқараш асосини диний эътиқодлар, муайян диний ва фалсафий таълимотлар ташкил қилган, капитализм (индустриал жамият) қарор топгунга қадар шундай бўлиб қолган.
Маҳсулотлар ҳажми ортиши уни кимлар томонидандир кўпроқ ўзлаштириш, бойлик тўплаш имконини ҳам туғдирди. Аста – секин жамиятда хусусий мулк ва ижтимоий тенгсизлик пайдо бўлди. Ижтимоий гуруҳлар, қатламлар, табақалар, синфлар вужудга келди. Энди урушлар ва тўқнашувлар пайтида асир олинган кишилар қулларга айлантирила бошлади. Турли сабабларга кўра қашшоқланиб, тўқ оилаларга қарам бўлиб қолган кишилар қарзи эвазига фарзандларидан бирини доимий ишлаш учун уларга беришга мажбур бўлди. Шундай қилиб, зимдан асрлар давомида қулдорчилик тузуми юзага келди. Жамиятнинг ижтимоий тузилмаси қарама-қарши синфларга бўлиниб кетди.
Жамиятда янгидан вужудга келган синфларнинг ва ижтимоий табақаларнинг манфаатлари ўзаро мос келмай қолди. Уларни ифодаловчи қарашлар, фикрлар, мафкуралар шаклланди. Энди бир яхлит синкретик онгда, эътиқод ва дунёқарашда қарама-қарши манфаатларни ифодалашнинг иложи қолмади. Бунинг устига турлича шароитда яшайдиган, моддий таъминоти, тарбия олиш, ўқиш, ўрганиш имкониятллари ҳар хил табақалар, синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг турмуш тарзида, маданияти ва дидидаги фарқлар кучайиб кетгани ҳам ибтидоий синкретизмнинг истиқболини йўққа чиқарди. Шундай қилиб, ибтидоий синкретизмнинг парчаланиш сабаблари иккига бўлинади: биринчиси – ишлаб чиқариш ривожлангани, ақлий меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиққани ва кўплаб ихтисослашган билимларининг, янги ижтимоий ва ахлоқий меъёрларнинг вужудга келганидир; иккинчиси – жамият ижтимоий-синфий тузилмасининг ўзгаргани, мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг, уларни оқлайдиган ёки қоралайдиган мафкураларнинг пайдо бўлганидир. Ибтидоий синкретизм мафкуравий-сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий ва умуман дунёқараш жиҳатдан парчаланди. Мавжуд тузумни оқлайдиган ахлоқий, ҳимоя қиладиган сиёсий ва ҳуқуқий қарашлар ҳамда уларни амалга оширадиган сиёсий ташкилот – давлат қарор топди. Маънавият тизими мазмунан ва шаклан хилма-хиллашиб, мураккаблашиб кетди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling