O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021


Download 0.64 Mb.
bet29/103
Sana25.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1294293
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
manaviyatshunoslik

SAVOL VA TOPSHIRIQLAR

1. Insonning ijtimoiylashuv jarayoni.


2. Nima uchun insonni bioijtimoiy mavjudot deymiz?
3. Ibtidoiy sinkretizm.
4. Mehnatning tarixiy taqsimotlari ma’naviyat rivojlanishiga qanday ta’sir qildi?
5. Aqliy mehnatning jismoniy mehnatdan ajralib chiqishi insonlar hayotida nima o`zgarishga olib keldi?
6. Tabaqaviy differensiyalashuvning ma’naviyatga, qadriyatlar va ijtimoiy moMjallar tizimiga ta’siri
4-mavzu: Маънавият ва инсон табиати.
Reja:
1. Sharq va G‘arb mutafakkirlarining inson tabiati to ‘g ‘risidagi qarashlari. Klassik yondashuvlar.
2. Inson tabiati to‘g‘risidagi markistik qarashlaming biryoqlamaligi.
3. Inson tabiatiga ekzistensialistik va boshqa postklassik yondashuv.
4. Inson - ehtiyojlari yuksaluvchi mavjudot ekanligi
5. Ehtiyojlar yuksalishi va ma’naviyat rivojlanishi o ‘zaro chambarchas bog‘liq ekanligi


Tayanch so‘z va iboralar: inson tabiati, Insonning aqli-zakovati, ekzistensialistik, postklassik yondashuv, Inson – ehtiyojlari, Ehtiyojlar yuksalishi.
Sharq va G‘arb mutafakkirlarining inson tabiati to ‘g ‘risidagi qarashlari. Klassik yondashuvlar. Энг қадим замонлардан ақл ва ижтимоийлик инсон табиатини ташкил этувчи тамойиллар деб ҳисобланган. Инсонга ақлли мавжудот ва «ижтимоий ҳайвон» деган таърифлар берилган. Арасту инсонни «сиёсий ҳайвон» (Zoon politicon) деб атаган.
Бизнинг буюк бобокалонларимиз Форобий ва Ибн Сино юнон фалсафасининг, хусусан Арасту ва Афлотуннинг инсон табиати тўғрисидаги фикрларини асосан қабул қилганлар ва ижодий ривожлантирганлар. Ислом фалсафасида инсон – оламнинг жавҳари, табиатнинг гултожи. Жавҳар деганда оламнинг бирламчи моддий асоси, мақсади, моҳияти тушунилган. Оламнинг манбаи ва маънавий моҳияти Оллоҳнинг ўзи бўлса, инсон унинг яратувчилиги мақсади ва оқибатидир. Жавҳар ал-фард тушунчавий мазмунига кўра (луғавий эмас) юнонча “атом”га мос келади. “Инсон - оламнинг жавҳари” шиорида ислом Оллоҳ оламни инсон учун яратди, ёки оламни яратишдан Оллоҳнинг мақсади инсондир деган ғояни назарда тутилган. Антик фалсафада олам – макрокосм, инсон – микрокосм ҳисобланган. Ислом илм-фани ва фалсафасига антик юнон олимлари, айниқса Аристотель таъсири кучли бўлган. Шу сабабдан бизнинг файласуфларимиз катта олам – коинотни олами кубро, кичик олам – инсонни – олами суғро деб атаганлар. Бундай ёндашув ислом аристотелчилари (Форобий, Ибн Сино ва бошқалар), қаторида тасаввуф файласуфларига, хусусан Азизиддин Насафий қарашларига хос.
Инсон табиати ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, мутафаккирлар уни қандай қилиб яхшилаш, такомиллаштириш, инсонни комиллика етказиш тўғрисида сўз юритганлар. Атоқли мутафаккирлардан бири Азизиддин Насафий, тасаввуфнинг бошқа алломалари ва буюк адибларимиз ўзларидан комил инсонга бағишланган кўплаб илмий асарлар, ибратли ҳикоятлар, ривоятлар, ҳикматлар, ғазал ва достонлар қолдирган. Табиийки, уларнинг қарашлари, фикр ва мулоҳазалари ўз тарихий даври ижтимоий, иқтисодий, маданий ва диний талабларига мос бўлган. Тасаввуфда инсон такомиллашуви унинг яшаш шароитлари яхшиланишидан, илм-фан, таълим, маданият ривожланишидан ва умуман жамиятнинг ҳар томонлама тараққиётидан ажратилиб, унинг ички маънавий дунёсига қаратилган. Камтарлик, камсуқумлик, фақирликда яшаш, орзу-ҳавасларни жиловлаш, ҳатто улардан тамомила воз кечиш комилликнинг асосий мезонларидан ҳисобланган. Лекин Форобий, Беруний, Ибн Сино каби дунёвий илм-фан вакиллари бошқача фикрлаганлар. Айниқса Беруний ҳар қандай ҳақиқатнинг мезони тажриба, инсон қадр-қиммати унинг меҳнати сифати билан белгиланади деганда, мавҳум ғояларни, инсон насл-насабини эмас, амалий фаолиятини, жамиятнинг реал ютуқларини назарда тутган. Тан олиш лозимки, Берунийнинг илмий-табиий ва ижтимоий-сиёсий, гуманитар қарашлари ўз давридан кўплаб аср илгарилаб кетганлиги боис, замондошлари томонидан яхши тушунилмаган.
Форобий жамият инсонга нафақат инсон сифатида шақлланиши учун, шунингдек камол топиши ва ҳатто оддийгина турмуш кечира олиши учун ҳам керак, деб ҳисоблайди: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиши учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади»15. Шундай қилиб, Форобий инсон табиатини ижтимоийлик ташкил этади, деган фикрни ёқлаб чиқади. Одамларнинг асл инсоний хусусиятлари ижтимоийликдан ташқаридаги ҳодиса эмас. Диндорлик, ҳаққа, ҳақиқатга интилиш ҳам инсоннинг ақлий ва ижтимоий мавжудотлиги оқибатидир. Борлиқнинг жавҳари ва моҳияти, илк сабаби, келажаги ва қисмати ҳақида мулоҳаза юритиш, ҳақиқатни излаш инсон ақлининг хусусияти, ақл фаолиятининг маҳсулидир. Худди шундай дин ҳам жамиятга хос ҳодиса, табиатда дин йўқ. Дин ижтимоийлашган, одамлар маънавий фаолияти туфайли шаклланган. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, диндор ёки даҳрий бўлиш инсоннинг ақллилик ва ижтимоийликдан ташқаридаги мустақил табиатини ташкил этмайди, балки оламга инсон муносабатининг хусусий, бу ерда эътиқодий кўринишидир.
Европа классик фалсафаси Ренессанс (Уйғониш даври) ва Маърифатпарварлик даврларида гуманизмни ривожлантирди. Инсонпарварлик ғояси, инсонни улуғлаш, инсон эътиқоди эркин бўлиши лозимлиги, дин ва черков тазъйиқидан, қолоқ урф-одатлар ва анъаналар босимидан инсон тафаккурини озод этиш масалалари фалсафий, бадиий асарлар, адабиёт ва санъатнинг асосий мавзуларига айланди. Ушбу қарашлар ўзининг умумлашган, мужассамлашган ифодасини буюк немис файласуфи Иммануэл Кантнинг “Инсон восита эмас, балки мақсаддир”деган хулосасида топти.
Гегель инсонни Абсолют Руҳ ва табиатни ўзида синтезлаштирган мавжудот ҳисоблайди. Унинг фикрича, аслида дунёда бирламчи бор нарса – бу Абсолют ғоя (бошқача синоними Мутлақ Руҳ; ҳар иккаласи Худонинг гегелча атамаси дейиш мумкин). У ўзини англаш мақсадида доимий ҳаракатда ва ўз-ўзича ривожланишда. Мазкур жараёнда Абсолют ғоя ўзининг тескари борлиғи, қарама-қаршилигига – Табиатга айланади (Ғоя – номоддий ҳодиса, Табиат эса – моддий). Моддий табиат номоддий Абсолют ғоянинг инкоридир. Табиат доимий ҳаракатда, тадриж этади, чунки ҳаракат, ўз-ўзидан ривожланиш Абсолют ғоянинг ички ажралмас хусусияти. Шу боис унинг моддийлашуган шаклида – табиатда бу хусусият сақланиб қолади. Табиат тадрижи давомида инсон пайдо бўлади. Инсон, бир томондан, ўзида табиатни мужассам этади, чунки у биологик мавжудот, иккинчи томондан эса – Абсолют Руҳни, чунки унда биологик организмдан ташқари онг, тафаккур мавжуд. Онгли инсон онгсиз табиатнинг инкори, яъни инкорнинг инкоридир. Шундай қилиб, ривожланишнинг учлиги – триада ҳосил бўлади: тезис ёки бирламчи ҳилқат; антитезис – бирламчи хилқатнинг моҳиятан тескариси, акси; синтез – иккала қарама-қаршиликнинг ҳаётчан жиҳатларнинг бирлашиб, янги сифат пайдо бўлиши. Гегель триадасида Абсолют ғоя – тезис, Табиат – антитезис, Инсон – синтез.
Инсон доимий ҳаракатда, бирламчи ҳилқатдан олган ўз-ўзидан ривожланиш тенденцияси унда мавжудлиги сабабли унинг онги , тафаккури доимий ривожланишда. Эртами-кечми инсон табиатдан устун турувчи кучни, барча ғоялар, моддий нарсалар, воқеалар ва ҳ.к.лар манбаи, ўзаги, негизи, сабаби – Абсолют Руҳни кашф этади. Гегель дастлаб кўпхудочилик, кейин яккахудочилик, кейин эса Абсолют Руҳ тушунчалари мисолида инсонда оламни билиш, моддий ва маънавий ҳодисаларни тўғри ва теран англай олиш салоҳияти борлигини таъкидлайди. Гегель қарашлари объектив идеализм фалсафасининг чўққисидир.
Гегелнинг ушбу қарашлари қайси бир жиҳати билан Платоннинг эйдос моҳияти ва воқелиги тўғрисидаги фикрларига, Плотиннинг ва тасаввуфнинг эманация (тажаллис) концепцияси ўхшаш. Платон таълимотида безавол ва адабий ғоя (эйдос) мавжуд. Ҳар бир моддий буюм, нарса, ҳодиса тегишли эйдоснинг конкрет воқе бўлишидир – моддий сиймосидир. У ўткинчи, эйдос эса абадий. Плотин Платон қарашларини ривожлантириб бутун моддий борлиқни, табиатни Илоҳнинг, ғоянинг, моҳиятнинг шуъласи, жилоланиши – тажалласи деб эълон қилди. Тасаввуф эса бутун олам Оллоҳнинг тажалласи, Оллоҳ ўзи яратган ҳар бир нарсада, табиатда, инсонда мавжуддир, деган ғояни олға сурди: бутун олам – бу вужудул ваҳдуд, яъни биру борнинг (Худонинг) вужудидир. Ҳақиқатни англовчи, сезувчи инсон қалби Оллоҳ яшайдиган қасрдир. Ўзлигини билган инсон Оллоҳни танийди, Оллоҳ таниган инсон ўзлигини англайди.
Гегель, албатта, олим сифатида соф диний назарияда қололмас эди. Лекин айни пайтда унга Мутлақ ғоя (Худо) моҳиятидан инсонга онг, тафаккур шаклида нимадир ўтганини тан олиш маъқул эди. Гегелнинг инсон Абсолют Руҳ (тезис) ва унинг ўзгача борлиғи (антитезис – инкор) – иккиламчи борлиғи – табиатнинг синтези (инкорнинг инкори) эканлиги тўғрисидаги қарашларини бироз соддалаштириб, кундалик оддий сўзларда “инсон – бу ярим-худо ва ярим-ҳайвон” деб талқин қилиш мумкин. Чунки синтез инкор билан бир қаторда ҳар икки аввалги сифатлардан кераклисини олиб қолади. Гегель хулосасида потенциал тарзда инсон худо ва табиатни тан олмасдан, улардан устун туришга ҳақли деган ғоя яширин. Балким, Гегельнинг ўзи бундай фикрдан йироқ бўлгандир. Аммо у истайдими, йўқми – шундай фикр унинг триадасида воқе сифатида бўлмаса-да, имконият сифатида мавжуд. Маълум шарт-шароитда у воқе бўлиши, юзага чиқиши мумкин. Амалда шундай бўлди – XIX аср охирги чорагидан Европада ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий инқирозлар туфайли инсон ярим-худо ғояси юзага чиқа бошлади. Буни Ф. Достоевский ва Ф. Ницше каби адиб-файласуфлар ўз асарларида қайд этганлар. Биз мазкур масалани маънавий тарбияга оид мавзуда батафсил кўриб чиқамиз. Ҳозир инсон табиати ҳақидаги қарашларга қайтамиз. Адолат юзасидан тан олиш жоизки, христиан динининг ўзи (унинг барча оқимлари – православие, католицизм, протестантизм) инсонни Худонинг ожиз, нажотга муҳтож бандаси деб ҳисоблайди. Бу масалада христиан дини исломдан унчалик фарқ қилмайди. Аммо ғарб жамияти маънавий ҳаётида христианлик таъсири XIX асрда анча сусайиб кетди, шаҳарларда асосан черковнинг таъсири махсус маросимларда, маиший маданият ва баъзи урф-одатлар кўринишида сақланиб қолди.
Қишлоқ жойларда авом халқ диндорлигича қолгани жамият маънавий тараққиётига унча катта таъсир кўрсатгани йўқ. Чунки авом халқ саводсиз, унинг маданий савияси ва ижодий салоҳияти паст эди. Қишлоқдан чиққан истеъдодли ёшлар шаҳарларга ўқиш ва ишлаш учун кетиб, ўша ерда қолиб кетар, шаҳарликларнинг яриматеистик қарашларини қабул қилар эди. Шаҳарларга кўчган биринчи авлод диндорлигича қолса-да, иккинчи ва учинчи авлоддан бошлаб, эътиқодларда ўзгариш яққол юзага чиқарди. Инсон – худо ғояси ривожланишига ғарб жамиятида эркинлик ва иродани бирёқлама тушуниш ўз “ҳиссасини қўшди.”. XX аср 60 - йиллар охири - 70 – йиллардан бошлаб аста-секин эркинлик тендир тенглиги, “тил инқилоби”, ахлоқий эркинлик, “сексуал инқилоб” ва ҳ.к. шаклдаги ёшларнинг норозилик кайфиятини ифодаловчи субмаданият, унга тез мослашиб олган оммавий маданият таъсирида жамият маънавий ҳаётида вульгар антропоцентризм ғолиб келди. Бу истеъмолчиликка асосланган жамият психологиясига мос эди. Ғарб маънавий инқирози, жаҳон экологик муаммолари инсоннинг худодан ҳам, табиатдан ҳам устун бўлишга интилиши, табиат ва жамият марказига ўз нафси ва ҳирсини жиловлай олмайдиган ўта худбин инсон қўйилгани – замонавий вульгар антропоцентризм оқибатидир десак, адашмаймиз.
Аслида худоларнинг инсонга айланиб, гўзал аёллар билан алоқа қилиши, улардан илоҳий қудратга эга фарзандлар кўриши қадимги яқин шарқ халқлари ва юнон-рим асотирларида, политеистик динларда кенг тарқалган эди. Христиан динида ҳам Исо Масиҳ Худонинг Биби Мариамдан туғилган ўғлидир. Яқин шарқ халқлари кейинчалик яҳудийлик ва ислом таъсирида ярим худо – яриминсон, ёки худо фарзанди ғояларидан воз кечди. Аммо христиан динини қабул қилган европаликларда худо-инсон ғояси тўлиқ йўқолмиб кетмади. Замонлар ўтиб, сал ўзгарган шаклда яна пайдо бўлди. Таниқли файласуф В. Ҳёсле христианликнинг ушбу ақидаси янги замон фалсафаси таъсирида инсоннинг “худо”га айланиши учун маънавий негиз бўлганини таъкидлайди.
Европада янги замон деганда француз инқилобидан кейинги давр назарда тутилади. Биз юқорида эслаган Гегель янги замон файласуфидир. Албатта, бугунги вульгар антропоцентризм ва эгоцентризмда Гегель фалсафасининг айби йўқ. Бу ғоялар жамиятда кенг тарқалишига кўплаб бошқа файласуфлар, турли соҳа олимлари, адиблар, санъаткорлар, маъданият арбоблари, сиёсатчилар ўз ҳиссасини қўшган. Асосий сабаб, балки, ғоявий-маънавий омилларда эмас, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-синфий омилларидадир. Ашаддий эксплуатация, инқилоблар, урушлар, айниқса ХХ асрда икки марта содир бўлган жаҳон урушлари, қашшоқлик, хўрлик, ўлиб кетиш хавфи, шафқатсиз рақобат, бегоналашиш ва ш.к. таҳдидлар ғарб кишисини худога, юксак идеалларга ишончини йўқотиб, худо ўрнини ўзи эгаллашга ундагандир.
Ушбу масала ислом мутаффаккирларини ҳам қизиқтирган. Аммо исломда бундай масалаларни чуқур таҳлил қилиш, умуман назарий-эътиқодий баҳслар олиб бориш таъқиқланган. Бу ҳақда тегишли ҳадислар бор. Аммо масалани бутунлай четлаб ўтиш қийин бўлгани сабабли айрим олимлар у ҳақда ўз фикрларини билдириб кетган. Ислом инсон моҳиятини шундай талқин қилади: инсон фаришта ва ҳайвон ўртасидаги махлуқдир. Абу Ҳомид Ғаззолий “Кимёи саодат” асарида инсонга хос хислатларни тўртга бўлади: биринчиси – ахлоқи баҳоим – тўрт оёқли ҳайвонларга хос сифатлар; иккинчиси – ахлоқи сабаъ – даррандаларга хос сифатлар; учинчиси – ахлоқи шаётин – шайтонлар сифати; тўртинчиси – малоика – фаришталар сифати.16 Биринчи уч гуруҳ сифатлар инсонни ҳайвонга яқинлаштирса, (ҳайвоний табиатига кўра, инсон шайтон васвасасига учади), тўртинчи гуруҳ уни фаришталарга яқинлаштиради. Лекин исломда инсон ҳеч қачон Оллоҳ сифатларини, имкониятларини ўзида сезиларли даражада мужассам эта олмайди. Мумтоз исломдан фарқли тасаввуфда инсон фақат ўзлигидан кечиб Оллоҳ васлига етиши мумкин. Бироқ тасаввуфда ҳам инсон худога шерикчилик қилолмайди, унинг ўрнини босолмайди. Мансур Ҳаллож “Анал ҳақ” деганда, худоликка даъво қилмаган, балки худо менинг қалбимда, мен фикри зикримда, туйғуларим ва интилишларимда худо билан бирлашиб кетганман демоқчи бўлган. Лекин ортодоксал ислом тарафдорлари, ислом фақиҳлари уни тушунмаганлар ва қози ҳукми билан қатл этганлар. Мансур Ҳаллож қатл этилган сўфилар орасида ёлғизи эмас. Суҳравардий, Имомиддин Насимий, Бобораҳим Машраб ва яна бир неча машҳур сўфийлар шариат ҳукми билан қатл этилган. Шундан сўнг, тасаввуф таълимоти ҳам йилдан – йил жўнлашиб, саёзлашиб кетган.
Ғарб фалсафий қарашларидан яхши хабардор, ғарбча таълим олган замонавий мусулмон зиёлилари орасида ҳам инсонни “Худо билан ёнма-ён туради”, 17деб ҳисоблаганлар учрайди. Масалан, ХХ асрнинг машҳур мутаффаккир-шоирларидан, жамоат арбобларидан бири Муҳаммад Иқбол инсонни шундай улуғлаган. “Ижодкорликда инсон Худонинг ҳамкоридир”,18 Тўғри, Муҳаммад Иқбол шаккоклик маъносида бу ғояни олға сурмаган, балки инглиз мустамлакачилигидан эзилиб, хўрланиб ётган Ҳиндистон (барча шарқ) халқининг қадди-қоматини кўтариш, унга ўзлигини англатиш, инсоннинг ижодкорлигини, яратувчанлигини эслатиш учун юқоридаги фикрни олға сурган.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling