Oʻquv yili: 022-2023 Bosqich: Semestr
Xorijda auditorlik faoliyati
Download 64.21 Kb.
|
10 15gacha
5. Xorijda auditorlik faoliyati.
Shakllanishi, auditorlar va auditorlik firmalari, AXS(ISA), xalqaro tashkilotlari, ichki auditorlarning professional tashkilotlari. Бозор иқтисодиёти тараққий этган Европа ва Америка мамлакатларида аудиторлик фаолияти кўп асрлик тажрибага эга. Аудит ривожланган ҳуқуқий иқтисодиёт ва замонавий ҳуқуқий жамият сифатида айнан Европада шаклланган (унинг тарихи жуда катта бўлиб, алоҳида тадқиқот обьекти бўлиши мумкин). Хорижий муаллифлар аудитнинг даставвал ғарбда ҳам фақат бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоботларини текшириш ва тасдиқлашдан иборат фаолият сифатида шаклланганлигини тан оладилар. Аудиторлар асосан дастлабки ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини, ҳамда улар асосида тузилган молиявий ҳисоботларни текширган ва тасдиқлаган (ёки тасдиқламаган). Масалан, Рой Додж «… аудиторлик фаолияти сўнгги 25 йилда уч эволюцион босқични босиб ўтган: биринчи – тасдиқловчи аудит; иккинчи – системали йўналтирилган аудит; ва ниҳоят, сўнггиси, учинчиси – рискка (аудитор таваккалчилигининг хавф-хатари – Д.Р.) асосланган аудит. Сўнгги икки босқич биздан китобдан бош кўтариш ва диққат-эътиборни бизнеснинг ўзига қаратишни талаб қилади» деб таъкидлаган. Германияда аудиторлик фаолияти «Аудиторларнинг профессионал устави тўгрисидаги қонун»га (24.07.1961 й) мувофиқ амалга оширилади. Ушбу қонунга мувофиқ, аудитор деб, мазкур касбни жамоатчилик олдида ошкора бажара оладиган ва тегишли имтиҳонни топшириш орқали ўзининг шахсий ва профессионал лаёқатини тасдиқлаган шахс тан олинади. Аудитор профессионал фаолиятининг мазмуни иқтисодий соҳада аудиторлик текширувларини амалга ошириш; солиқ масалалари бўйича консальтинг хизмати кўрсатиш; ишлаб чиқаришни бошқа-риш соҳасида эксперт сифатида ишлаши ва васийлик фаолиятидан иборат. Францияда аудиторлик фаолияти 12 август 1969 йилда қабул қилинган декрет ва 24 январ 1994 йилдаги ҳукумат қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу йўналишдаги асосий ишлар профессионал ташкилот – счетлар бўйича комиссарларнинг миллий компанияси томонидан бажарилади. Компаниянинг асосий мақсади – аудиторларнинг ўз профессионал фаолиятини амалга оширишлари устидан назорат ўрнатиш, аъзоларининг обрў-эътиборини ва мустақиллигини ҳимоя қилишдан иборат. Компания аудиторларни икки даражада бирлаштиради. Минтақавий даражада профессионаллик фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан минтақавий компаниялар шуғулланадилар. Улар аудиторларни рўйхатга оладиган минтақавий комиссиялар ва минтақавий суд-интизом Палаталари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Миллий даражада эса, Компания Рўйхатга олиш бўйича Миллий Комиссия ва Миллий интизом Палатаси билан ҳамкорлик қилади. Шундай қилиб, аудиторлик фаолиятининг ривожланиши йирик трансмиллий фирмаларнинг вужудга келишига олиб келди. Бундай аудиторлик фирмалари ичида энг йириклари қуйидагилар: «Праис Уотерхаус Куперс (PriceWaterhousCoopers) – Англия-Америка «Делоит ва Туш» (DeloitteandTouch) – Америка–Япония “ЭрнстваЯнг” (ErnstandYoung) – Шотландия “КПМГ” (KPMG), шужумладанPeatMarwick, ВДОвабошқалар Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (International Standards of Auduting – ISAs) Бухгалтерларнинг Халқаро Федерацияси БХФ (International Federation Accountants – IFAC) таркибидаги Аудиторлик Амалиётибўйича Халқаро Комитет – ААХК (International Auditing Practice Committe) томонидан ишлаб чиқилади. IFAC 1977 йил 7 октябрда ташкил топган. Ушбу Федерацияга дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатларнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам, миллий бухгалтерлик жамоат ташкилотлари аъзо бўлиб кирган. Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: ҳалоллик, ҳаққонийлик, мустақиллик, махфийлик ва пухта билимга эгалик (компетентлилик). Download 64.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling