O’quvchi bilishi kerak: Hiqildoq kasalliklari bilan kasallangan bemorlarni namoyish etish


Download 0.86 Mb.
bet1/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1235984
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9 амалий


Mavzu: Hiqildoq kasalliklari haqida tushuncha. Hiqildoqni tekshirish usullari.
O’quvchi bilishi kerak:
1.Hiqildoq kasalliklari bilan kasallangan bemorlarni namoyish etish.
2.Hiqildoqni tekshirish usullari.
3.Soddalashtrilgan fizioterapevtik muolajalarni bajarish (ingalyasiya o’tkazish, oyoqlarni vanna qilish).
4.Hiqildoqdan surtma olish.
ХИҚИЛДОҚНИ ТЕКШИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН МУОЛИЖАЛАР
Хиқилдоқни текшириш хам бошқа ЛОР аъзоларини текширгандек амалга оширилади. Касаллика оид масалалар кўрилганда беморлардан касалликка тегишли шикоятлар сўралади, касаллик тарихини ўрганишда уни бошланиш вақти,кечиши, қайталаниш холати, муддати ўрганилади. Агар даволаш муолижалари олиб борилган бўлса уни самарасива қандай даволар ўтказилганлиги аниқланади.
Ташқи текширишда аввал бўйинда хиқилдоқ сохасини ташқи кўринишини кўздан кечиришдан бошланади, бунда теридаги ўзгаришлар, хиқилдоқни шаклига, пайдо бўлган шишларга эътибор қаратилади, сўнгра бўйин сохаси пайпаслаб кўришга ўтилади, пайпаслашда бўйиндаги лимфа тугунларини (жағ ости,хиқилдоқ олди,кекирдак атрофи,хиқилдоқни чуқур лимфа тугунлари,ўмров усти ва ости тугунлар) холати,хажми,уларда оғриқ бор-йўқлиги аниқланади. Бир вақтни ўзида хиқилдоқ тоғайларини(узуксимон ва қолқонсимон)харакатини текширилади, бундай текширишда тоғайларни бир-бирига ишқаланиб ўзига хос овозни хосил қилади. Айрим касалликларда (ўсмаларда) тоғайларни ишқаланишида бундай товушлари бўлмайди.
Ташқи текшириш ўтказилгандан сўнг хиқилдоқни асбоблар билан текширишга (ларингоскопия) ўтилади. Бунда воситали яъний хиқилдоқ ойнаси орқали кўриш ва бевосита ёки ларингоскоп билан тўғридан-тўғри кўриш усуллари мавжуд. Хиқилдоқни воситали, яъний ойна орқали, уни аксини кўриш биринчи маротаба 1854 йили испаниялик ашулачи Мануэль Гарсия томонидан таклиф қилинган усулда амалга оширилади. Бунинг учун, юмалоқ шаклда ва диаметри 10 мм.дан 40 мм.гача, бўлган ойна ва уни тутутқич қисимлардан иборат. Ойна қисми тутқичга 125 градус бурчак остида бириктрилган бўлиб, ишлатишдан аввал, ойна юзаси терлаб қолмаслик учун қайноқ сувда ёки спиртовка лампаси устида қиздирилади. Ойна ўта иссиқ бўлмаслигини текшириш учун, уни орқа томони кафтга текизиб текширилади. Хиқилдоқ ойнаси ўнг қўлда ушланиб, чап қўлни бош ва ўрта бармоқлар билан тил докали салфетка орқали ушлаб тортилади, кўрсатгич бармоқ билан эса юқори лаб кўтарилиб турилади. Хиқилодоқ ойнаси кичик тилни орқасига ўтказилиб,ойна қисми пастга қаратилган холда кўрилади. Беморда рефлектор кўнгил айниб, қайт қилишни олдини олиш учун, ойна ҳалқумни орқа деворига қаттиқ босилмайди. Айрим беморларда рефлектор кўнгил айниш холати юқори бўлса, текширишдан аввал халқумга 10% лидокаин ёки 2% дикаин сепилади.Текширишда хиқилдоқни холатини эркин нафас олишда ва алохида “э” ёки “и” харифларини айтишда текширилади. Бундай текширишда овоз бойламларини харакатини тўлиқ аниқланади. Хозирги кунда қўллаши қулай бўлган портатив йиғма отоскоп-офтальмоскоп кенг қўлланилмоқда.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling