O’quvchi bilishi kerak: Hiqildoq kasalliklari bilan kasallangan bemorlarni namoyish etish


Download 0.86 Mb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1235984
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 амалий

ИНГОЛЯЦИЯ.
Муолижадан мақсад–нафас йўлларига даволаш мақсадида дори модаларини махсус асбоблар ѐрдамида аэрозол холида юбориш. Инголяция усулида дори моддаларини юбориш бошқа усулларга қараганда бир қанча афзалликлари бор:1. бу усул дори моддалларини физиологик,яъний оддий нафас олиш йўли билан киритилади. 2.дори моддалари шиллиқ қаватларга махаллий таъсир этади. 3.шиллиқ қаватлар орқали кирган дори моддалари сўрилиши бир неча баробар тез амалга ошади. 4.нафас йўллари орқали кирган дори моддалари тезда лимфа орқали кичик қон айланиш тизимига жигарга тушмасдан ўтади. 5.дори моддаларидан ташқари инголяция нафас йўлларига ижобий таъсир кўрсатади.

Инголяциялар қуйидагича бўлинади:буғли,иссиқ-намли,ѐғли,қуруқ кукунли.
Юборилаѐтган дори моддаларини таъсир доирасини хисобга олган холда қуйидаги гурухларга бўлинади:

  • Шилимшиқ ажралмаларни суюлтирувчилар

  • бужмайтирувчи ва юзаки куйдирувчилар

  • антимикроб таъсир этувчилар

  • замбуруғларга қарши таъсир этувчилар

  • силга қарши таъсир этувчилар

  • махаллий оғриқсизлантирувчилар

  • антигистамин дорилар

  • тўқималар фаолиятини кучайтирувчилар

  • қон тўхтатувчи дорилар

  • астмага қарши таъсир этувчилар

Инголяцияни ўтказиш тартиби бемор тинч,гаплашмасдан ѐки китоб ўқимаган холда бўлиши керак. Дархол овқатлангандан сўнг ѐки жисмоний зўриқишдан кейин муолижа ўтказилмайди,муолижани олиб бўлгандан сўнг 30 дақиқа дам олиши шарт. Инголяцияни оғиз орқали олиниб нафасни бурун орқали чиқариш зарур. 112


Асоратлари. Ўта иссиқ буғ юборилганда оғиз шиллиқ қаватларни куйиши,дори моддаларга беморни сезувчанлиги.
ГОРЧИЧНИК ҚЎЙИШ


Муолижага кўрсатма: чалғитувчи даволаш муолижаси хисобланганлиги учун турли ўткир яллиғланиш жараѐнларида амалга оширилади. Болаларда эса ѐлғон бўғмада кўкрак қафасига ва оѐқларга қўйилади.
Горчичниклар чалғитувчи,қон томирларини кенгайтирувчи ва қўзғатувчи даво сифатида таъсир этади.Горчичник суртилаган махсус варақлар аввал илиқ сувда намланади ва кўкрак қафаси терисига айлатириб қўйилади.Бемор болалар терисини куйдириб қўймаслик мақсадида тери билан горчичник орасига икки қават дока қўйилади. Муолижа 10-15 дақиқага қўйилади,муолижа тугагач тери латта билан артиб ташланади. Бу касалликда бир вақтни ўзида оѐқларга хам иссиқ горчичникли хаммом қилинади. Беморларни ѐшини эътиборга олган холда 8,0 литр, оѐқ териси куйиб қолмаслик даражада иссиқ сувга 4 қошиқ кукунидан солиб аралаштирилади,бемор оѐқлари 10-15 дақиқага солинади,муолижадан сўнг оѐқлар қуриқ қилиб артилади ва иссиқ пайпоқ кийдирилиб ѐтқизилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling