Кузатиладиган асоратлар.узоқ вақт қолдирилган горчичниклар терини куйишига олиб келади,горчичника аллергия реакция бўлиши мумкин.
ХИҚИЛДОҚҚА ДОРИ МОДДАЛАРИНИ СУРТИШ.
Муолижадан мақсад-Хиқилдоққа даволаш,оғриқсизлантириш ва муолижа ўтказиш мақсадида амалга оширилади.
Ишлатиладиган дори моддалари таъсир доирасига қараб қуйидагича бўлинади:оғриқ қолдирувчи (2% дикаин ва 10% лидокаин),куйдирувчи (кумуш нитрат эритмалари),бужмайтирувчи (колларгол ва проторгол),қўзғатувчи (Люголь эритмаси),балғамларни юмшатувчи(трипсин,химотроипсин), мойловчи (ўрик данаги мойи,шафтоли мойи,облепиха мойи).
Муолижани амалга ошириш,бунинг учун эгилувчан юмшоқ металдан ясалган махсус зонд,уни учига махкам қилиб пахта ўралади акс холда дори моддаларини суртиш вақтида ўралган пахта хиқилдоққа тушиб қолиш мумкин.Қўзғатувчи дориларни суртишда массаж қилгандек айланма харакат қилинади. Дориларни суртиш каслликни кечишига қараб кунига бир ѐки икки маротаба амалга оширилади.
ХИҚИЛДОҚҚА ДОРИ МОДДАЛАРИНИ ҚУЙИШ
Муолижага кўрсатма.Ўткир ва сурункали ларигитлар,атрофик ларингитларда балғам ва қасмоқларни ажралиши қийин холатларда.
Хиқилдоқни атрофик ялиғланишида,хосил бўлган қасмоқларни юмшатиб кўчириш учун аввал трипсин ѐки химотрипсин эритмаси қуйилади,сўнгра турли мойлар (ўрик,шафтоли,наматак ва облепиха мойлари) қуйилади.Бунинг учун махсус учидаги игнаси 45 градус бурчак остида эгилган махсус шприцга 2,0 мл. бирорта мойдан олинади, бемор тилини докали салфетка билан ушлаб тортади, врач чап қўли билан хиқилдоқ ойнасини ушлайди,ўнг қўлида шприц билан назорат остида мойни юборади.Муолижа кунига бир махал,10 кун давомида амалга оширилади.Агар беморда қайт қилиш рефлекслари юқори бўлса,муолижадан аввал хиқилдоққа 2% дикаин эритмаси суртилади. Атрофик ларингитларада халқум шиллиқ қаватларини ѐғлаш мақсадида хар куни хиқилдоққа бирорта мойлардан қуйилиб турилади.
ХИҚИЛДОҚНИ ТЕКШИРИШНИ ЯНА БИР ТУРИ БУ
Do'stlaringiz bilan baham: |