Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae


Касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 52.43 Kb.
bet4/9
Sana02.05.2023
Hajmi52.43 Kb.
#1421954
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Оксил 6

Касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Вирус аввало нафас олиш, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шиллиқ пардалари орқали организмга киргандан 18 соат ўтгач тамоқ ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардаларида, тил ости ва бош лим­фа тугунларида ва бодомсимон безда кўпая бошлайди. Бирламчи жойлашган жойлардан лимфа орқали қонга ўтади, кейин лимфоид ва миелоид тўқималарда оптимал шароитда кўпаяди ва ка­саллик ўчоқларини ҳосил қилади. Бу даврда фақат молларнинг тана ҳарорати 1—2°С га ошиши кузатилади. кейин тез орада иккиламчи пуфакчалар терининг жунсиз жайларида (бурун ойначаси, бурун тешиклари, елин, айрим вақтларда шох тагида) туёқ ораларида, оғизнинг шиллиқ пардаларида пайдо бўлади. Бу ҳодисалар асосан 2—3 кун орасида кузатилади. Вирус миотроп (мио-гўшт, троп — яхши ривожланиш учун шароит) бўлгани учун юрак ва тана гўштларида жойлашади ва у ерларда ҳар хил дистрофик ва дегенератив ўзгаришлар келтириб чиқаради.
Касалликнинг кечиши ва клиник белгилари. Касалликнинг клиник белгиларини намоён бўлиши ҳайвоннинг вирусга индивидуал сезгирлигига, унинг физиологик холатига ва вируснинг вирулентлик (касаллик қўзғатиш кучига) даражасига боғлиқ. Касаллик белгилари ёш бўлмаган қорамолларда яхши намоён бўлади, бузоқ, қўзи ва чўчқа болаларида эса кўпинча нотипик ўтади. Ёш бузоқларда касаллик ҳалокатли бўлади, кўпинча ўлим билан якунланади.
Касалликиинг «яширин даври — вируснинг организмга кирганидан кейин биринчи клиник белгиларини намоён бўлганигача ўтган давр 36 соатдан 7 кунгача, айрим пайтлар^ 21 кунгача вақтни ташкил этади. Умуман касаллик ўта ўткир кечади.
Касалликнинг клиник белгилари турли ҳайвонларда турлича бўлганлиги сабабли, унинг ҳар хил турдаги ҳайвонларда ўзига хос кечиши устида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Қорамолларда би­ринчи клиник белги бўлиб унинг тана ҳароратининг 41 С0 ва ундан юқори кўтарилиши ҳисобланади. Касал мол ҳолсизланиб иштаҳаси бузилади, овқат емайди ва ковшамайди, томир уриши тезлашади, касалликнинг 2-куни оғиз бўшлиғидаги шиллииқ пардалар қизаради ва лабнинг ташқи ва ички қисмида, лунжида, пастки жағнинг тишсиз қисмида ҳамда тилда кўп миқдорда пуфакчалар-афталар пайдо бўлади. Айрим ҳайвонларда айни шу чоғда туёқ оралиғида, елинида пуфакчалар кузатилади. Пуфакчалар (афталар) 2—3 кун оралиғида ёрилиб, улар ўрнида яралар ҳосил бўлади. Оғзидан кўп миқдорда сўлак оқиб туради, аҳволи оғирлашади. Баъзан туёқлар орасидаги яралар иккиламчи инфекциялар билан зарарланиб молларнинг туёқларини шишишига, кейинчалик эса туёқларни уму­ман тушиб кетишига олиб келади, Қорамоллар аввалига оқсоқланиб, кейинчалик бутунлай юраолмай қолади ва тезда озиб кетади. Касалланган молларда сут бериш кескин камаяди. Бошини пастга тушириб, оғриқдан инграйди. Оғзига олган юмшоқ озуқани ҳам яхшилаб чайнайолмайди ва оғриқ туфайли қиналиб ютади. Касал моллар тезда сувсайди. Туёқ оралиғларида, туёқ олди жойларида кучли оғрик, сезилади, мутахассисларни пайпаслашига жуда сезгирлиги ошади. Ҳайвон иложи борича оғриган оёғини босмасликка ҳаракат қилади ва тез-тез оёқларини алмаштириб туради. Сигирларни елинида пуфакчалар-афталар, яралар кузатилса сут соғищда жуда безовталанади, соғдирмасликка ҳаракат қилади. Уларда одатда елин яллиғланиши – мастит кузатилади. 3–4 кундан кейин тана ҳарорати тушабошлайди. Оҳиздаги афталар-пуфакчалар кўпинча айлана ёки озроқ чўзинчоқроқ бўлиб ичи лимфа билан тўлгани сабабли деворлари таранг бўлади. Озроқ бармоқлар билан босилса пуфакчалар енгилгина ёрилиб ичидан оқимтир кулранг лимфа суюқлиги оқиб чиқади. Афталарқи катталиги ҳар хил бўлиб энг каттаси ёш бола муштидек бўлади ҳамда у тилни ўртасида жойлашади. Баъзан пуфакчалар шунча кичик ва ялпоқ бўладики, уларни фақат қўл билан пайпаслаб аниқласа бўлади. Жуда кичик пуфакчалар лабнинг ички томонида, лунжда ва танглайда, эмчакнинг учларида жойлашади, Бурун, тамоқ, кекирдак шиллиқ пардаларининг жароҳатланиши туфайли ютиниш ва нафас олиш қийинлашади. Айрим пайтларда асаб тизими ишининг издан чиқиши натижасида фалаж, ҳаракат координациясининг бузилиши, титраш каби асоратлар кузатилиши мумкин. Оқсил вируси таъсирида бўғоз сигирларда ҳомила ташлаш, ўлик туғиш ёки ҳаётга мослашаолмайдиган кучсиз ҳомила туғилиши мумкин. Касал моллар одатда 2–3 ҳафта ичида тузалади.
Ўз вақтида даволаш тадбирлари ўтказилмаса, қониқарсиз равишда овқатлантирилса ва яшаш шароити ёмон бўлса моллар­да касаллик асорати кучли бўлади. Бундай шароитда оғиз бўшлиғидаги яралар йиринглашади ва невротик жараён.лар кучаяди. Оёқлардаги туёқлар тушиб, йирингли яралар кенгайиб пай ва бўғинлар ҳам касалланади. Елинда яралар чуқурлашиб, иккиламчи инфекциялар таъсирида йиринглашади ва сигирлар сут беришга яроқсиз бўлиб қолади. Айрим қорамолларда, айниқса умуман оқсилга қарши эмланмаган молларда касаллик жуда оғир кечади. Уларда юрак фаолиятини бузилиши кузатилади, ҳолсизланади, қон айланиш тизимини фаолияти ҳам издан чиқади ва оқсил х.алокатли кечиб моллар тўсатдан касалликнинг 7–14 куни нобуд бўлади. Ўлим 70–100 фоиз бўлиши мумкин. Кўпроқ бундай ҳолат ёш бузоқларда кузатилади. Уларда оқсил касаллиги юқори ҳарорат ва гастроэнтерит ва юракда қон қуйилиш эндокардит ҳолатида намоён бўлади Баъзан касал бузоқ­ларда бронхопневмония асорати кузатилиши мумкин. Касаллик енгил кечганда 8–10 кун, оғиp ҳалокатли кечганда 25 кунгача давом этади. Одатда касал бузоқлар 12–30 соат ичида миокар­дит оқибатида юрак фалажидан нобуд бўлади. Уларда касал­лик жуда ўткир пуфакчасиз-афтасиз кечади. Оқсил касаллиги катта ёшли қорамолларда ҳалокатли шаклда ўтса 40 фоизгача ҳайвон нобуд бўлиши мумкин.
Оммавий эмланадиган худудлардаги иммунитети жуда паст даражада бўлган жуфт туёқли ҳайвонлар оқсил вируси билан зарарланса уларда касаллик латент (клиник белгилари намоён бўлмасдан) кечади (В. М. Хухоров ва муаллиф, 1973, 1976). Бундай ҳайвонлар касаллик қўзғатувчилар манбаи сифатида оқсилни тарқалиши учун жуда катта хавф туғдиради.
Р.Ф.Сосовнинг (1969) маълумотларига кўра 24,8 фоиз касал қорамолларнинг туёқларида жароҳатлар, 13,2 фоизида мастит ва 0,6 фоиз молдагина эндометрит учраши қайд қилинади.
Қўйларда касалликнинг яширин даври 1–6 кун, экспериментал зарарланганда эса 17 соатдан 48 соатгача вақтни ташкил этади. Клиник белгилар тана хароратини ошиши (40—41,5°С) билан намоён бўлади, овқат емайди, кавш қайтармайди, нафас олиши тезлашади, ҳолсизланади. 1–3 кун давомида оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаларида тариқдек пуфакчалар пайдо бў­лади, улар ёрилиб ўрнига яллиғланган яралар пайдо бўлади. Аммо бу пуфакчалар кўпинча эътибордан четда қолади. Бир вақтнинг ўзида оёқ туёқларида ҳам афталар пайдо бўлиб қўйлар оқсай бошлайди. Олдинига туёқнинг иккига бўлиниши жойидаги терининг жунсиз жойи қизаради, озроқ шишади ва пайпасласа оғрийди. Атрофи оқимтир шиш бармоқлар билан босилса кулранг суюқлик чиқади. Ёрилган афталарни девори қуриб пўстлоқ ҳосил қилади ва яра тузалабошлайди. Айрим ҳолларда туёқнинг юмшоқ жойлари ва товони яллиғланади, қаттиқ оғриқ пайдо қилади ва қўйлар оёғини ерга босаолмайди, кўпинча ётади, сурувдан қолиб кетади. Касал қўйларда бурун шиллиқ пардаларини яллиғлаинишини. камроқ ҳолларда елинда, жинсий аъзоларнинг шиллиқ пардаларида афта ва яраларни кўриш мумкин. Бўғоз она қўйларда ҳомила ташлаш кузатилади қўзилатиш вақтида эса янги туғилган қўзиларнинг 60—100 фоизи нобуд бўлиши мумкин,
Қўзиларда оқсил жуда тез кечади. У тез ҳолсизланади, тана харорати тез кўтарилади, нафас олиши ва юрак уриши тезлаша­ди, қорин дамлаши мумкин, тана мускулларида қалтироқ кузати­лади, қўзилар қимирламай ётади туролмайди, бошини пастга ёки ерга туширади. Юрак фалажи натижасида қўзи тўсатдан ўлиб қолади.
Эчкиларда кўпроқ афталар оғиз бушлиғида бўлади. Касал­ликнинг яширин даври вирус билан табиий зарарланганда 2—8 кун, экспериментал зарарланганда эса 15—24 соатни ташкил эта­ди. Клиник белгилари қўйларникига ўхшаш бўлади.
Чўчқалар ҳам оқсил касаллигига қорамоллар сингари - мойилроқ бўлади ва уларда касаллик оғирроқ кечади. Чўчқаларда ҳам касаллик тана ҳароратининг ошиши билан бошланади. Афталар оғиз бўшлиғида ҳосил бўлиб кўпроқ асоратлироқ шакл­да ўтади. Чўчқалар табиий зарарланганда касалликнинг яширин даври 2–7 кунни, айрим ҳолларда 1 кунга қисқарищи, ёки 12—15 кунга чўзилишн мумкин. Одатда эпизоотиянинг (касал тарқали-шининг) бошида касалликнинг яширин даври бироз узунроқ, эпизоотиянинг чўққига чиққан даврида эса жуда қисқароқ (1—2 кун) бўлади. Экспериментал зарарлаганда эса одатда яширин давр қисқа бўлиб, 36–48 соатни ташкил этади. Вирус юборилган жойда, яъни тил шиллиқ пардасида ёки оёқ туёғининг оралиғида бирламчи афталар пайдо бўлади, 2–3 кундан сўнг туёқнинг юмшоқ жойида ва тумшуғида иккиламчи афталарни кузатиш мумкин. Чўчқаларда касалликнинг биринчи клиник кўринишини (уларнинг қийналиб юришидан, иштаҳасининг пасайишидан ва ҳолсизланишидан билса бўлади. Туёқларнинг орасига, юмшоқ товонига назар солинса уларнинг кизарганини, шишганини ва пайпаслаганда оғришини аниқлаш мумкин. Афталар кўпроқ ту­ёқнинг юмшоқроқ товонида ва туёқларни бўлинган жойида бўлади. 20–50 фоиз касал чўчқаларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пар­дасида, айримларида эса тумшуғида ёнғоғдек афталар оқимтир типик сариқ лимфа суюқлиги билан тўлган бўлади ва улар енгил ёрилади. Чўчқаларда, айниқса чўчқа болаларида оқсилнинг характерли белгиларидан бири оёқ товонининг юмшоқ шохли қатламини қизариши ва яллиғланиши-пододерматитни ривожланиши кузатилади. Улар юришда оқсайди, кўпроқ ётади. Она чўчқаларнинг 80 фоизида эмчак учларида, елин, терисида ва қоринда афта жароҳатларини кўриш мумкин. Бўғоз чўчқалар хомила ташлайди ёки ўлик туғади. Эркак чўчқаларда афта жароҳатлари оғиз бўшлиғи, тумшуқ ва оёқ туёқлари орасидан ташқари мояк халтаси терисида ҳам кузатилади.
Чўчқа болалари оқсил касаллигига жуда мойил бўлиб, уларда касаллик афталарсиз миокардит ҳамда гастроэнтерит шаклида намоён бўлади. Касаллик натижасида 1–3 кун ичида 60–80 фоиз чўчқа болалари нобуд бўлади.
Чўчқаларда касаллик енгил ўтса афталар 1–2 кун давомида ёрилиб, ўрнига ҳосил бўлган жароҳатлар 1—2 ҳафтада тузалиб кетади. Айрим пайтларда оқсил касаллиги оғир ўтиб унга колибактериоз, стрептококкоз, некробактериоз ёки микоз каби касалликлар қўшилиб асорати жуда ҳалокатли бўлиши мумкин. Бу ҳолатларда оғиз бўшлиғидаги афталар ўрнида катта ўлчамдаги некротик ва йирингли яралар, оёқларида эса йирингли яллиғланиш-флегмона кузатилади. Туёқлари тушиб кетади. Касаллик оғир кечганда улар ўртасида ўлим даражаси юқори бўлади. Одатда эмланмаган чўчқаларда касаллик оғир кечади. Иммунитети етарли булмаган ҳайвонларда эса касаллик енгил, кечиб, клиник белгилари яхши намоён бўлмасдан ўтади, бирламчи аф­талар тез тузалиб, иккинчи афталар пайдо бўлмайди.
Туялар ҳам қорамоллардек иштаҳаси пасайиб, овқат емай қўяди, ковшаш тўхтайди, ҳолсизланади, оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардалари қизаради, кейин лабнинг ички қисмида, елинида ва тилида афталар пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида афталар туяларнинг оёғида ҳам ҳосил бўлади ва улар одатда оқсаб юради. Айрим пайтларда бурундан суюқлик оқиб, конъюнктивит белгилари кузатилади. Касалликнинг 3-кунларида афталар ёрилиб ҳосил бўлган жароҳатлар натижасида оғиздан чўзилувчан сўлак оқади. Касаллик оғир кечса товоннинг шохли қатлами тушиши мумкин. Асосан касаллик туяларда енгил ўтади ва 5–7 кун ичи­да тузалиб кетади. Аммо янги туғилган бўталоқларда касалликка характерли клиник белгилар (афталар) кузатилмайди. Уларда касаллик ўткир гастроэнтерит ва сепсис ҳолатида кечиб, тезда нобуд бўлади.
Одамларда касаллик жуда енгил кечиб, уларнинг қўлларида ва оғзида жароҳатлар кузатилади. Асосан ҳайвонларнинг оқсил касаллиги билан алоқадор ветеринария мутахассисларида, молбоқар ва сут соғувчиларда учраши мумкин.
Жуфттуёқли ёввойи ҳайвонларда (ёввойи чўчқа, кийик., тоғ эчкиси, архар, оқ қуйруқ, антилопа ва бошқа жуфт туёқлилар) оқсил касаллигига хос клиник белгилар оғиз бўшлиғи ва бурун шиллиқ пардаларида, туёқларнинг жунсиз терисида афталар ва улар ёрилгандан сўнг яралар кузатилади. Янги туғилган ёввойи ҳайвонларнинг болаларида бузоқ, қўзи, улоқ ва чўчқа болаларидек оғизларида афтасиз, аммо мускулларида жароҳатлар кузати­лади (А.Н.Бурдов ва муал., 1990). Шуни таъкидлаш жоизки, ёв­войи ҳайвонларнинг (антилопалар – кийикларни бир тури) айримларида оқсил касаллиги латент (клиник белгиларсиз) ўтиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳайвонлар ўзидан сийдиги, ахлати, сўлаги билан кўп миқдорда вирусни ажратади ва ташқи муҳитни зарарлайди ҳамда оқсил вирусини табиатда бар-қарорлигини таъминлайди ва оқсил касаллигини қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида тарқалишида муҳим роль ўйнайди.
Денгиз чўчқаларида оқсил касаллигининг яширин даври 12 соатдан 4 кунгача давом этади. Оғиз шиллиқ пардаларида ва оёқларида кўп миқдорда афталар пайдо бўлади, овқатдан ва ҳаракатдан қолади. Қуёнлар ва оқ сичқонлар ҳам оқсил касаллиги билан касалланади.

Download 52.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling