Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae
Download 52.43 Kb.
|
Оксил 6
Иммунитет. Оқсил касаллигида гуморал ва хужайралар иммунитети ҳосил бўлади (маҳаллий) хужайрали иммунитет гуморал иммунитетга нисбатан тезроқ ҳосил бўлиб, қисқа вақтда тамом бўлади. Шунинг учун корамол 4–7 ойдан кейин қайта вирус билан зарарланса уларда бирламчи афталар ҳосил бўлиши мумкин, аммо касаллик ривожланмасдан тез тузалиб кетади. Олимларнинг гаъкидлашича оқсил вируси организмнинг шиллиқ пардалари билан учрашиб кириши биланқ организмнинг иммунитет тизими вирусга қарши аввал махсус жойли, кейинчалик эса гуморал иммунитет ҳосил қилиб уни йўқотиш ёки таъсирини пасайтириш учун курашади (В.Н.Сюрин ва муаллиф., 1998). Оқсил инфекциясидан кейин ҳосил бўладиган иммунитет ҳайвонда вирус тўлиқ клиник белгилар намоён қилса ҳам ёки лавент (клиник белгиларсиз) инфекциядан кейин ҳам иммунитет ҳосил бўлади. Иммунитет даражаси организмга кирган вируснинг вирулентлигига. организмнинг индивидуал ҳолатига боғлиқ. Омухта ем ва витаминли озуқалар билан боқилган ўрта семиз ҳайвонларда организмнинг махсус ва номахсус ҳимоя воситалари юқори бўлиб, улар тез ва юқори даражали иммунитет ҳосил қилади.
Ҳайвон оқсил вирусининг бир тури билан зарарланган бўлса унда организмда у турга қарши моновалентли иммунитет, кейинчалик вируснинг бошқа турлари билан зарарланса уларга қарши икки валентли, поливалент иммунитет ҳосил бўлади. Шунинг учун оқсил касаллиги бўйича хавфли ҳудудларда вируснинг қайси тури чегарадош минтақаларда тарқалганини билмаса поливалент иммунитет ҳосил қилиш учун мойил ҳайвонларни вируснинг А, О ва С турларига қарши поливалент вакцина билан эмлаш мақсадга мувофиқ. Вирус организмга киргандан сўнг организмдаги иммуннокомпетент хужайралар аввал вирус билан зарарланган хужайраларни фагоцитоз (емириш, эритиш) қилади ва антителолар ишлаб чиқарабошлайди. Вирус фақат ҳужайралар :ичида кўпайгани учун унга қарши ҳимояда иммунитетнинг хужайрали омиллари асосий рол ўйнайди. Вирусга қарши иммунитетнинг гуморал омиллари махсус им-муноглобулинлардан ҳамда ингибиторлар, комплемент, интерферон, медиаторлар, ферментлар ва бошқа фаол моддалардан ташкил топади. Гуморал иммунитетда касалликдан ҳимоя қилишда вирусни нейтралловчи антителолар асосий ва хал қилувчи аҳамият касб этади. Организмда оқсил бўлган комплементни бириктирувчи, агглютинат ва преципитат ҳосил қилувчи антителолар эса фақат вирусни серодиагностикада аниқлаш учун хизмат қилади. Вирус нейтралловчи антителолар таъсирида нейтралланса у мойил хужайраларга шимилмайди ва кира олмайди, яъни организмга зиён етказаолмайди. Антителоларнинг ҳимоя ролини янги туққан сигирларнинг оғиз сути орқали вирусни нейтралловчи антителоларни ёш бузоқларга ўтиши туфайли ёки касалликдан тузалган молнинг қон зардобини мойил ҳайвонларга юборганда уларнинг оқсил касалига дучор булмаслигидан билса бўлади. Касал молнинг тузалиши натижасида ҳосил бўлган иммунитет қорамолларда 8–12 ой, чўчқаларда – 10–12 ой, қўйларда – 18 ой давом этади (А. М. Бурдов ва муллиф, 1990). Аммо кўпгина олимлар С. Р. Дидовец ва муаллиф (1974). 1965—1966 йилларда Украинада оқсил касаллиги кенг тарқалгандан сўнг касалдан тузалган молларда вируснинг А22 вариантига қарши иммунитет 5 йил давом этганлигини қайд қилганлар. В.М. Хухоров ва муаллиф (1976) айнан шу вирусга нисбатан вирусни нейтралловчи антителолар юқори титрда 76,8 фоиз касалдан тузалган молларда 6 йил давом этиши ҳақида ахборот берганлар. Download 52.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling