Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae


Оқсил касаллигини қўзғатувчиси


Download 52.43 Kb.
bet3/9
Sana02.05.2023
Hajmi52.43 Kb.
#1421954
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Оксил 6

Оқсил касаллигини қўзғатувчиси Касаллик қўзғатувчи вирус пикорнавириди оиласига, риновирус авлодига маисуб бўлиб, вирионни катталиги 20—25 нм. Вируснинг антиген хусусиятлари бўйича 7 тури ва 80 га яқин вариантлари мавжуд бўлиб, унинг А, О ва С турлари дунёнинг барча минтақаларида, САТ-1, САТ-2 ва САТ-3 турлари асосан Африка қитъасида ва Яқин Шарқ мамлакатларида, Осиё-1 тури эса асосан Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Овропа давлатлари худудида учрайди.
Бизни минтақаларимизда илгари вақтларда вируснинг А, О ва Осиё турлари касаллик қўзғатган. Шунинг учун Ўзбекистонда асо­сан вируснинг А, О ва Осиё-1 турларининг айрим вариантларидан тайёрланган вакциналар эмлаш учун ишлатилади,
Вируснинг ҳap бир тури ўзига ҳос иммунитет ҳосил қилади, шунинг учун ҳар бир тур ва вариант иммунобиологик ҳусусияти билан бир-биридан фарқ қилади.
Вирус эфир ва хлороформга чидамли, 1 фоизли фенол, 75 фоизли этил спирти уни фаолсизлантираолмайди. Ёз пайтлари 20°С иссиқликда пичанлар юзасида 11 кун давомида, 37°С иссиқликда 21 соат, 43°С — 7 соат давомида вирус ўз хусусиятини йўқотади, Қиш ойларида ер қатламининг 5 см чуқурлигида 70 кун, куз ойларида 37 кун сақланади. Оқсил вируси тузланган ҳайвон терисида 15°С хароратда 50 кун, 4°С да—342 кун, гўнгда 40—50 кун, қиш ойдарида 5—6 ой давомида сақланади. Вирус мухитнинг РН га жуда сезгир бўлиб, унинг кўрсатгичи 6 дан паст бўлса дарров фаолсизланади. У тоғ яйловларининг салқин жойларида кейинги яйлов фаслларигача, оқмайдиган сувда йилнинг совуқ фаслларида 103 кунгача, ёзда 21 кун, кузда эса 49 кун ўз фаоллигини сақлайди. Ҳайвоннинг терисида вирус 50 кунгача, кййим-кечакда 100 кун, бино ичида 70 кун вирус фаол сақланиши мумкин. Сутда оқсил вируси 65°С да 30 дақика 70°С да 15 дақиқа 80—100°С да эса дархол вирус ўз фаоллигини йўқотади. Гўштда вирус сут кислотаси таъсирида тез ўз фаоллигини йўқотади, аммо туз­ланган ва дудланган гўштда эса 50 кунгача вирус сақланади. Ви­рус 2 фоизли формалин ва 1—2 фоизли ўювчи натрий эритмасида 10—30 дақиқа орасида фаолсизланади.
Касаллик ҳақида эпизоотик маълумотлар. Оқсил касаллигига энг мойил ҳайвон — қорамол ва чўчқалар ҳисобланади. Қўй ва эчки ҳамда ёввойи жуфт туёқли ҳайвонлар бироз камроқ мойил. Ҳайвонларнинг ёши ҳам унинг мойиллигига таъсир этади. ёш ҳайвонлар, айниқса бузоқ, қўзи ва чўчқа болалари касалликка жуда мойил бўлиб уларда касаллик оғир кечиб, кўпинча ўлим билан якунланади.
Оқсил қўзғатувчисининг манбаи бўлиб касалга чалинган, касалланиб тузалган ҳамда касалликиимг яширин даври кечаётган ҳайвонлар ҳисобланади. Касалланган ва касалликдан тузалган моллар ўзининг сўлаги, сути, сийдиги, ахлати ва нафас олиш йўллари орқали жуда кўп миқдорда вирусни ташқи муҳитга чиқаради. Ви­рус ташқи муҳитда озуқа, транспорт воситалари, кишиларнинг кийим-кечагини, асбоб-ускуналарни, биноларни, яйловларни, сув манбаларини ва бошқа жиҳозларни зарарлантиради ва унинг ташқи муҳит таъсирларига чидамлилиги ва унда узоқ вақт сақланиши туфайли турли йўл ва воситалар орқали мойил ҳайвонлар, организмига кириб уларни зарарлайди ва касалланишига олиб келади. Айрим олимларнинг тадқиқотлари оқсил касаллигидан тузалган молларда 3—4 ой, баъзан 6—13 ой давомида вирус ташувчанлик хусусияти сақланишини кўрсатди (С.Г,Поплаухин, 1964, Р.Ф.Сосов, 1966, X. Ререр, 1971, А.Н.Бурдов ва муаллиф, 1990, В. Н. Сюрин ва муалл., 1998).
Соғлом мойил ҳайвонлар овқатланганда, сув ичганда ёки ҳар хил нарсаларни ялаганда вирус, овқат ҳазм қилиш аъзолари шиллиқ пардалари орқали организмга кириб касалликни келтириб, чиқаради. Вирус жароҳатланган елин ёки туёқ териси орқали, айрим пайтларда эса ҳаво орқали организмга кириши ва касалликка чалинтириши мумкин. Бу йўл энг хавфли ҳисобланади. Чунки ҳавони назорат қилишни иложи йўқ. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, ҳаво орқали вирусни тарқалиши ҳавонинг намлигига, куёш радиациясига, шамолнинг йўналишига, ёмғирга ва ҳароратга жуда ҳам боғлик. Агар нисбий намлик 60 фоиздан юқори бўлса, қуёшсиз ва салқин ҳароратда ҳамда кучли шамолда вирус узоқ-узоқларга тарқалиши мумкин.
Оқсил касаллигини тарқалиши хўжалик, иқтисодий алоқаларнинг интенсивлигига, чорвачиликни юргизиш усулларига, ҳайвонларнинг сақланиш зичлигига, кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиш тезлигига (миграциясига), ҳайвонларнинг сут, гўшт, тери, жун маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш шароитларига, ҳайвонлар учун озиқ-овқат, ем-хашак, пичан тайёрлаш шароитларига боғлиқ. Адабиётларда шундай маълумотлар мавжудки, уларга кўра чўчқалар кўпинча тўла зарарлантирилмаган ёғсизлантирилган сут ёки гўшт маҳсулотлари орқали оқсил касаллигига чалинган. Касалликни тарқалишида айниқса кишилар катта роль ўйнайди. Чунки, улар кўпинча касалланган мол билан алоқадор бўлиб, вирусни транспорт воситаси билан жуда узоқларга олиб бориши мумкин. 1952 йили ГФР дан касал моллар билан алоқада бўлган ишчилар орқали оқсил касаллиги Канадага келтирилгани маълум (А.М.Бурдов ва муаллиф, 1990). Оқсил вирусини меха­ник йўл билан транспорт воситаси, хар- хил ҳашаротлар, каналар ҳамда касалликка мойил бўлмаган ҳайвонлар: от, эшак, қушлар, кемирувчи ва судралиб юрувчилар бир жойдан иккинчи жойга олиб бориши мумкин.
Касалликнинг яширин даврида сўйилган қорамоллардан тайёрланган музлатилган гўшт ва сут маҳсулотлари орқали 1968— 1980 йилларда Оврупа давлатларига (Бельгия, Италия, Германия ва Швейцария) 14 марта оқсил касаллиги Жанубий Америкадан келтирилгани адабий маълумотлардан маълум (А. М. Бурдов ва муаллиф., 1990).
Охирги 20—30 йил давомида кўпгина олимлар вируснинг касалланган молдан соғлом молга ўтиш йўлларини ўрганишга жуда катта эътибор бердилар. Ғ.Леффлер ва П.Фрош (1898) томонидан оқсил вируси аниқланган даврдан бери мойил ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш йуллари орқали вирус организмга киради деган фикр хукмрон бўлиб келар эди. Аммо Г. Корннинг (1957) фикрича вирус аввало юқориги нафас олиш йўлларида кўпаяди, шиллиқ пардалар ва териларда кузатиладиган везикуляр жарохатлар эса вируснинг лимфогемотоген йўл билан иккиламчи келиб жойлашган жойи ҳисобланади. Г. Корннинг вирусни юқориги нафас олиш йўллари шиллиқ пардаларида бирламчи кўпайиши ҳақидаги маълумотлари М. Хислоп (1970), П. Грейвс ва бошқалар (1971), Б. Мак-Викара ва бошқаларнинг (1971) ва Сутмоллер ва Мак-Викарларнинг кейинги чуқур ва кенг доирада олиб борган тадқиқотлари натижасида тасдиқланди. Демак, вирус бирламчи аэроген йўл билан бурун, томоқ шиллиқ пардаларида жойлашиб кўпаяди. Шунинг учун оқсил вирусини касалликни яширин даври­да, яъни клиник белгилар намоён бўлмасдан олдин ҳам томоқ шиллиқ пардасидан ажратиб олса бўлади. Вирусни нафас олиш йўлларида бирламчи кўпайиши ҳақидаги илмий қарашларга биринчи даражали аҳамият берган Ж.Каллис (1974—1982) оғиз, кўз жилди .шиллиқ пардалари, елин териси ва жинсий аъзолар шил­лиқ пардалари орқали вирусни организмга кириши мумкинлигини эътибордан четда қолдирмасликни уқтиради.
Кавшовчи ҳайвонлардан (қорамол, қўй, эчки) фарқли ўлароқ чўчқаларда бурун ва тамоқ шиллиқ пардалари вирусни бирламчи кўпайишида асосий аҳамият касб этмайди. Чўчқаларда вирус бир­ламчи ўпкада кўпаяди (Г. Терпстра, 1972). Шунинг учун чўчқаларни зарарлаш учун аэроген (нафас олиш аъзолари орқали) усулига нисбатан оғиз орқали 1000 марта кўп миқдорда вирус талаб этилади. Ёзилганларни умумлаштириб хулоса қиладиган бўлсак, оқсил вируси подада, бино ичида асосан аэроген йўл билан молдан молга юқади, эпизоотик ўчоқдан ташқарида эса аэрозоль ҳолида ҳар хил омиллар (одамлар, уларнинг кийим кечаги, пойафзали, транспорт воситалари, озуқалар ва бошқалар) ёрдамида узоқ-узоқ жойларга тарқалади ва мойил ҳайвонларга аэроген (на­фас олиш аъзолари орқали) ва алиментар (оғиз орқали) юқади.
Касаллик қуйидаги ҳолатларда жуда тез тарқалиши мумкин:
- касал ёки касалликдан coғайга вирус ташувчи ^ҳайвонларни соғлом моллар билан боқилса, соғлом манзилларга ва гўшт комбинатларга, бозорларга, кўргазмаларга ҳайдаб борилса;
- вирус Билан зарарланган сут ёки ёғсизлантирилган сут бузоқ, чўчқа болаларига берилса;
- носоғлом худуддан ем-хашак ёки бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари шу касаллик бўйича согғлом жойларга ташилса;
- носоғлом худуд яйловларида соғлом моллар боқилса ёки сув ичадиган манбалардан, молхоналардан фойдаланилса;
- носоғлом худуддаги шу касалликка мойил бўлмаган от, эшак, дайди итлар, мушуклар, ҳаттоки паррандалар соғлом худудга киргизилса;
- касал ёки касалликдан тузалган молларни даволаган вете­ринария мутахассислари, моллар билан алоқадор бўлган сут соғувчилар, молбоқарлар соғлом ҳудудлардаги молларга яқинлашса, уларнинг кийим-кечаглари, пойафзаллари, иш қуроллари орқали вирус соғлом молга юқади.

Download 52.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling